00:34 / 26.04.2018
6 343

Даҳрийни йиғлатган Калом ёхуд “севги ҳақида” қўшиқ

Даҳрийни йиғлатган Калом ёхуд “севги ҳақида” қўшиқ
Бир акамиз ўз бошидан ўтган воқеани айтиб берди...

80-йилларда Совет армиясида ҳарбий хизматда ҳайдовчилик қилганман. Рулда кетаётиб билган сураларимни пичирлаб такрор қилиб юриш одатим бор эди. Бир куни командиримиз сезиб қолди.

– "Что читаешь?", – деди.

– "Песню пою", – дедим-у, қўрқиб кеттим. Чунки даҳрий коммунистлар даври эди.

– "Про что это песня", – деди.

– "Про любовь", – дея олдим холос.

– "Давай громче", – деди.

Нима қилишим билмай бир фурсат тилим айланмай қолди...

Ниҳоят Аллоҳим Ўзингга таваккал деб, баланд овозда қироат қила бошладим.

Қироат қилиб кетяпману, энди нима бўлади деган минг хаёл билан секин командирга кўз ташладим. Қарадиму, ҳайратдан мени ҳам кўзимга ёш келди. Чунки командир тинмай йиғлар эди...

Ўзи рус, номусулмон. Русчадан бошқа тилни билмайди. Эшитаётгани Аллоҳнинг муқаддас каломи эканидан эса мутлақо хабари йўқ.

Шу бўлдию, қачон узоқроқ йўлга чиқсак, "Давай, пой про любов" дейдиган ва Қуръонни эшитиб тинмай йиғлаб кетадиган бўлди. Мен ҳам хотиржам баланд овозда қироат қиладиган бўлдим. Фақат бу ишни иккимиздан бошқа биров билмасди...
Шокиржон УМАРЖОН

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Даҳрийни йиғлатган Калом ёхуд “севги ҳақида” қўшиқ