date
views 6 425

Америкалик олимлар шоколаднинг яна бир кутилмаган фойдасини аниқлашди…

Америкалик олимлар шоколаднинг яна бир кутилмаган фойдасини аниқлашди…
Бир гуруҳ америкалик олимлар навбатдаги тадқиқотлар доирасида шоколад одамнинг кўриш қобилиятини яхшилашига гувоҳ бўлишди. Бунга шоколад таркибидаги флавоноллар сабабчи экан.

Тадқиқотларда жами 30 нафар кўнгилли иштирок этди. Уларнинг аксарияти 26 ёш атрофидаги йигит-қизлар бўлди. Кўнгиллилар икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳдагиларга 42 грамм қора шоколад, иккинчи гуруҳга худди шунча сутли шоколад берилди. Икки соатдан сўнг кўнгиллиларнинг кўриш қобилияти текшириб кўрилди.

Маълум бўлдики, қора шоколад истеъмол қилганларнинг кўриш қобилияти сутли шоколад еганларга қараганда анча юқори даражани қайд этибди. Бундан ташқари, улар кўзидаги қоронғилик учун жавобгар қисмлар ҳам ижобий тарафга ўзгарибди. Шубҳасиз, буларнинг ҳаммасига шоколаддаги флавоноллар кўз қорачиғига қон етиб келиш жараёнини яхшилаши сабаб ҳисобланади.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Америкалик олимлар шоколаднинг яна бир кутилмаган фойдасини аниқлашди…