Тақдирни ўзгартирса бўладими?

Тақдирни ўзгартирса бўладими?
Савол:
Ассалому алайкум. Одам туғилганида тақдири пешонасига ёзилган бўлади, дейишади. Шу тақдирни ўзгартирса бўладими?

Жавоб:
Сиз бирор иш амалга ошмагунча тақдирингиз қандай эканини билмайсиз. Шу сабаб ҳали бўлмаган иш учун, мени тақдирим шу экан, деб ётиб олишга ҳаққингиз йўқ. Балки сабабларини ушлаб, имконингиз қадар ҳаракат қиласиз.

Тақдирга ишониш – бўлмаган ишга дангасалик қилиш учун эмас, балки бўлиб ўтганига рози ва таслим бўлиш учун жорий ва фарздир.
Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад

Манба: azon.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар