12:27 / 17.05.2018
63 345

Ҳаётингизни ўзгартириб юборишга қодир бўлган 7 та туш таъбири

Ҳаётингизни ўзгартириб юборишга қодир бўлган 7 та туш таъбири
Сизга етказмоқчи бўлганимиз ушу 7 та туш таъбири сизни беэътибор қолдирмайди деб ўйлаймиз. Акс ҳолда ҳаётда муҳим имкониятни қўлдан чиқаришингиз мумкин.

Қутилар
Агар тушингизда мунтазам равишда қутиларни кўраётган бўлсангиз, демак билингки ҳаётингизнинг қайсидир соҳасида сиз ўзингизни алдамоқдасиз. Шу билан бирга ҳақиқий ҳисларингизни нафақат бошқалар, балки ўзингиздан ҳам беркитмоқдасиз.

Балки сизни бирор сир азоб бераётгандир. Ёки қачондир нотўғри йўлни танлаганингизни тан олишдан қўрқасиз.

Агар тушдаги қутилар бўш бўлса – сиз нимадандир чуқур хафасиз.

Агар қутилар бир қанча ва улар бетартиб сочилиб ётган бўлса, бу ҳаётингизда жуда кўп воқеа ва ҳодисалар чалкашиб кетганидан дарак беради. Бу эса қалбингиз ва онгингиз ҳаётингизда бўлаётган ҳодисаларни ўзига қабул қилишга улгурмаётганидан дарак.

Телефон
Агар тушингизда тез-тез сизга қўнғироқ қилишса, демак билингки характерингиздаги қайсидир ҳолат онгингизга етиб бормаяпти. Қандай тушундингиз?

Масалан, сиз ҳар куни ишга борасиз ва гўёки ҳаммаси жойида. Аслида эса ўз бизнесингизни бошлаш вақти келган. Сиз олдинги ишингиз билан ҳозир ҳам банд эканлигингиздан норозисиз, лекин ҳақиқатга тик боқишни хоҳламайсиз.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шундай экан кетма-кет телефон ёки қўнғироқлар тушингизга кираётган бўлса, ҳаётингизга бошқа, турли нуқталардан разм солиб кўринг.

Агар тушингизда сизга қўнғироқ қилишсаю сиз қўнғироққа жавоб бермаётган бўлсангиз – бу ишни янада тезлаштиришни тавсия қиламиз. Бу шундан даракки – сиз жуда узоқ муддат ва ўжарлик билан онгингиз сигналларини эътиборсиз қолдирмоқдасиз.

Парвоз
Агар тушингизда парвоз қилсангиз, демак сиз «онгли равишда туш кўриш» нима эканлигини биласиз дейиш мумкин. Тушда парвоз айнан онгли равишда рўй беради.

Кейинги сафар тушда парвоз қилганингизда бу туш эканини англашга ва фурсатдан фойдаланиб ўз ҳаётингизни ўзгача тасаввур қилишга уриниб кўринг.

Тушда парвоз қилиш ажойиб туйилсада аслида у ўта муҳим огоҳлантириш. У сизнинг ўз имкониятларингиздан тўлиқ фойдалана олмай азият чекаётганингиздан дарак бермоқда. Ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, зўр ғайрат билан ҳаётингизни бир поғона юқорига чиқаришингиз шарт.

Ой

Агар тушингизга ушбу гўзал осмон жисми кираётган бўлса, демак сиз ўз ижодий қобилиятингизни юзага чиқармаяпсиз. Тақдирдан қочишга уринманг, ижод қилинг!

Йўл
Йўл – бу саёҳат рамзи. Агар тушингизда йўл кўрсангиз – бу ўз келажагингиз рамзидир.

Тушда қандай йўлни кўрдингиз? Равон ва асфальт қилинган йўлми? Ҳаво очиқмиди? Йўл жуда олисми? Агар шундай бўлса, сизни табриклаймиз: сизнинг онгингиз ўз ҳаётингиздан буткул мамнун ва сизда ҳаммаси жойида.

Агар аксинча, йўл нотекис, туман қоплаган бўлса, демак ҳаётда ўз йўлингизни топа олмаяпсиз. Бу туш таъбири шундан иборатки, сиз келажакдан хавотирдасиз ва ўзгаришлардан қочишга ҳаракат қилмоқдасиз. Бунга нуқта қўйиш вақти келди!

Гуллар
Тушда кўрилган гуллар фақат бир нарсани билдиради – тез ўрада ўзини намоён қиладиган янги имкониятларни. Сиз бунга тайёргарлик кўришингиз лозим. Ички дунёингизни очиқроқ қилинг. Ўзингизни эса кутилмаган синовларга бой янгиликка тайёр тутинг.

Агар тушда ҳали очилмаган ғунча кўрсангиз, демак сизни бутунлай янги, қизиқарли бирор нарса кутмоқда: янги иш, янги муҳаббат, фарзандли бўлиш ёки шу каби нимадир.

Сўлиган гул эса, бахтга қарши, айнан тескари башорат: бирор яқинингиз ёки қадрли нарсангизни йўқотишга тайёр туринг. Ёки бу яқин орада ҳаётингизнинг айни дамдаги саҳифаси ўз якунига етишини ҳам билдириши мумкин.

Сув
Тушдаги сув – бу сизнинг шижоатингиз, куч ғайратингиз. Агар тушингизда уммон кўрсангиз, орзу қилишни бас қилиб, катта-катта марраларни кўзлаб, таваккал билан ишга киришиш вақти келганини тушунаверинг.

Агар аксинча, тушингизда кичик ариқ, ёки сув ҳавзаларини кўрсангиз демак билингки сиз керагидан ортиқ вазифани ўз зиммангизга олгансиз. Сал секинроқ! Бироз тўхтаб ўзингизга келиб олинг. Энг керакли нарсаларга диққатни қаратиб, қолган майда-чуйдаларни унутинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаётингизни ўзгартириб юборишга қодир бўлган 7 та туш таъбири