Айтишларича, боғдодлик олтмиш ёшли Рахимон-Нажоти кечқурун ўлиб, эрталабига тирилган. У жаннатда бўлиб қайтганини ҳамма яқинларига гапириб берган…
Ҳа, кечки овқат қилишга улгурмай, қария бу дунёни тарк этди. Ҳамма йиғи-сиғи билан унинг танасини ювиб, эрталабки жанозага тайёрлаб қўйди…
Мана, тонг ҳам отди. Барча йиғилиб, домланинг жаноза ўқишини кута бошлади. Буни қарангки, домла жанозани бошлаши билан тобутда ётган марҳум тўсатдан акса уриб юборди. Ва ўзи ўрнидан турди.
Қариндош-уруғлар ўзларини босиб олишгач, қария жаннатда бўлиб қайтганини уларга гапириб берди.
— Менинг руҳимни, — деди у. — Учта фаришта кулиб қарши олишди ва қандайдир кўприк ёнидаги ажойиб, гўзал масканга олиб боришди. Ҳа, адашмасам, кўприк худди ип каби ингичка эди. Сўнгра шу кўприкдан ўтишимни буюришди. Атроф ҳақиқатан гўзал эди. Мен кўприкдан ўтиб кўрсатилган дарвозалардан бирига яқинлашдим. Дарвоза очилди. Бу йўл марҳума хотиним Гуриянинг ёнига олиб борар экан…
Шу қадар хурсанд бўлдимки…
Гурия менга кумуш идишда сув берди. Хурсандлигимдан уни бағримга олмоқчи бўлгандим, шу заҳоти кўздан ғойиб бўлди. Қайтиб кўрмадим…
Орадан қанча вақт ўтди, билмайман. Мени олиб келган уч фаришта яна олдимга келди.
— Кечирасиз, биз қидирган одам сиз эмас экансиз. — дейишди улар бараварига…
Ана шу гапни гапириб бўлишлари ҳамоно мен кўзларимни очдим ва сиз азизларимни кўриш бахтига яна муяссар бўлдим…
Шунинг билан жаноза тўхтатилиб ҳамма уй-уйига тарқалди…
Бироқ эртаси куни эрталаб қўшнилар Рахимон чолнинг оламдан ўтгани ҳақида хабар топишди.
ДАҲШАТЛИ ЧУҚУРЛИКЛАР
Бундан йигирма-ўттиз йиллар бурун изсиз йўқолиб қолаётган ғаввослар ҳақида эшитган австралияликлар даҳшатга тушишганди. Бу тўғрида деярли ҳар куни газеталар хабар берарди ўшанда…
Масалан, энг сўнгги ғаввос сув остида ўзига акула ҳужум қила бошлаганини юқоридагиларга айтиб улгурди. Бошқа ғаввослар шу заҳотиёқ сув остига шўнғишди. Афсуски, шерикларини топа олишмади…
— Мен сув остига тобора шўнғиб борардим. — дея ҳикоя қилади тасодифан тирик қолган ғаввослардан бири. — Неча метр пастга тушдим, билмайман. Бир маҳал ортимдан баҳайбат акула келаётганини пайқадим. Тўғриси, қўрқиб кетдим. Лекин акула ҳужум қилишга негадир шошилмасди. Мен «қани, океан тубигача бора олармикан?» деган хаёлда тобора пастлайвердим. Акула ҳам орқамдан сузиб борарди. Ниҳоят океан тубига яқинлашдим. Акула эса, менгача беш-ўн метрлар қолганда бирдан тўхтади…
Бу ҳам майли. Бир маҳал кутилмаганда баданим музлаб кетаётганини ҳис қилдим. Ҳақиқатан сув борган сари музлаб борарди. Шу пайт кўз ўнгимда кўзсиз, бошсиз, гавдасининг охири йўқ бир маҳлуқ пайдо бўлдики, буни кўргандан ўлиб кетган маъқул эди чамамда. У кулранг эди. Негадир мен томон эмас, акула томонга қараб ҳаракатланарди. Акула ҳам маҳлуқни кўриб қочишга тутинди. Аммо қоча олмади. Гўё музга айланиб қолган каби бир жойда қотиб қолди. Маҳлуқ эса, бир қимирлаш билан акулани ютиб юборди…
Мен ҳамон қимирлашга қўрқар, маҳлуқнинг нима эканини билмасдим…
Бироздан сўнг ҳалиги маҳлуқ кўздан ғойиб бўлди. Кетгани заҳоти сув яна илиб баданларим қизий бошлади…
Худди шундай воқеалар Чилида ҳам содир бўлган экан. Сувости экспедицияси ўтказаётган кема аъзолари океан тубида худди шунга ўхшаш жонзотга рўбарў бўлишган. Унинг ҳам охири кўринмасди. Ўнг қисмида қанотга ўхшаш аъзолари бўлиб ҳар қимирлаганда кўтарилиб тушаркан…
Маҳлуқ кемага яқинлашганда сув музлабди. Одамлар ҳам бараварига қалтирай бошлашибди. Бу қалтираш албатта ҳам қўрқувдан, ҳам юқори ҳароратли совуқдан эди. Кўпчилик шу туфайли юрак хуружига учраб оламдан ўтибди…
Маҳлуқнинг нима экани ҳанузгача сирлигича қолмоқда…
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди