20:50 / 31.05.2018
6 602

Хайрулло Ҳамидов шеъри: “Масжид учун топилмас илло, намозхон боладан гўзалроқ безак!”

Хайрулло Ҳамидов шеъри: “Масжид учун топилмас илло, намозхон боладан гўзалроқ безак!”
Қадим замонларда бўлган воқеа
Юракка ажиб бир оройиш берди:
Подшо катта соврин қўйиб ўртага,
Масжидни безашга фармойиш берди.

Айтди: «Ким энг буюк зийнат келтирса,
Масжидни безаса ўша матоҳ-ла,
Менинг мукофотим катта бўлар... ва
Аллоҳ ажрлагай жаннатий боғ-ла!»

Кимдир устун учун безак, ким эса,
Мезана тўрига келтирди тилло.
Хонаи туҳурга ким қайғу еса,
Ким сиёҳ улашди, ёзишга имло.

Подшо кузатарди авомни сокин --
Зарга чайилганди ҳар тошу кесак,
Рози бўлолмади булардан локин,
Унинг хаёлида антиқа безак.

Бу шундай безакки, инсон ҳаёти
Кўрсин то ўлгунча чашми зиёни.
Одамлар бу рангни кўрган заҳоти,
Унутиб қўйсинлар икки дунёни!

... Бир зот кириб келди кураш авжига,
Мени ғолиб денглар, деди жой олиб.
Ва, киринглар, деди... Масжид ичига
Мурғак икки бола кирди уялиб.

Ўрнидан қўзғалиб кетди шаҳаншоҳ,
Бу зўр топқирликка чалворди қарсак.
Деди: «Масжид учун топилмас илло
Намозхон боладан гўзалроқ безак!».

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хайрулло Ҳамидов шеъри: “Масжид учун топилмас илло, намозхон боладан гўзалроқ безак!”