Тез юриш барча сабаблардан эрта ўлим эҳтимолини 20 фоизга камайтиради. Австралия, Буюк Британия ва Ирландия олимларидан иборат халқаро гуруҳ шундай хулосага келди.
Мутахассислар Бирлашган Қиролликнинг 30 ёшдан ошган 50 мингдан зиёд аҳолиси иштирокида тадқиқот ўтказишди. Шунингдек уларнинг тана массаси индекси ва жисмоний фаоллик даражаси ҳам инобатга олинди. Бунда иштирокчиларда юрак-қон томир ва саратон касалликлари бўлмаслиги кераклигига эътибор қаратилди. Тўрт ҳафта давомида қатнашчилар қанча ва қандай темпда юришганини ёзиб юришди.
Маълумотлар икки йил давомида тўпланди. Тадқиқот муаллифлари одамларнинг аниқ ҳаракатланиш тезлигини қайд этишмади, бироқ энг тез юриш камида соатига 4 милга (6,4 км/с) тенг бўлганини таъкидлашмоқда, дейилади British Journal of Sports Medicine нашрида.
Олимлар ўртача тезликда юрган кишиларда барча касалликлардан эрта ўлим эҳтимоли 20 фоизга, бу ишни фаолроқ амалга оширганларда эса 24 фоизга камайганини аниқлашган. 60 ёшдан катталар гуруҳида бу таъсир янада кучли намоён бўлган. Бундай тоифада юрак-қон томир касалликлари натижасидаги ўлим эҳтимоли ўртача тезликда юрганда - 46 фоизга, юқори тезликда юрганда 53 фоизга камайган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди