Рўза барча қадим динларнинг муштарак ибодатидир.
Баҳс ишқибозлари сўрайдилар: "Қандай қилиб Аллоҳ ейишимиз учун оғиз, тишлар, ҳалқум ва ошқозонни яратади-да, сўнг бизга: "Рўза тутинглар!" дейди. Бизда чирой ва шаҳватни яратади-да, қандай қилиб энди: "Бировларга қараманг, иффатли бўлинг!" дейди. Мана шу ишлар мантиққа тўғри келадими?".
Мен уларга айтаман: "Балки ягона мантиқ шудир! Аллоҳ сенга отни миниш учун берган, у сени миниши учун эмас. Уни етовингга олиб, бўйсундиришинг учун берган, у сени етаклаб, бўйсундириши учун эмас.
Жисминг сен учун яратилган отдир. Сен уни минишинг, бўйсундиришинг, етаклашинг, тизгинлашинг ва ўзинг хоҳлаган мақсадларда ишлатишинг керак. Бунинг акси эмас. У сени етовига олмасин, мақсадларига ишлатмасин ва шаҳватлари сари тортмасин.
Шу ердан маълум бўляптики, шаҳватига ҳукмронлик қилиш, ҳавосини бошқариш ва ҳалқумини қўриқлаш инсонлик аломати экан. Ўзинг севган нарса учун курашаётган ва ёмон кўрган нарсаларга сабр қилаётган лаҳзалардагина сен инсонсан. Лекин бор ғам-ташвишинг очлигинг ва шаҳватларингга бўйсуниш бўлса, унда сен бир боғ пичан ўрнидан қўзғайдиган ва қамчи саваши дарҳол тўхтатадиган ҳайвон экансан.
Аллоҳ бизни бу учун яратмаган!
Мустафо МАҲМУД
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди