16:28 / 17.06.2018
6 336

Инсон ва эътиқод: Ҳадис илмининг султони ҳақида видеоролик

Инсон ва эътиқод: Ҳадис илмининг султони ҳақида видеоролик
“Мўмин одам янги экилган ниҳол дарахтига ўхшайди. Қайси тарафдан шамол эсса, у ана шу томонга оғади. Ва шамол тўхтаган пайтда яна тик туриб олади. Худди шундай мусулмон одам турли бало ва қийинчиликларга дучор бўлади. Лекин у Аллоҳ унинг қийинчиликларини кўтаргунча сабр қилади”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати тақдим этган ҳужжатли фильм Имом ал Бухорийнинг ана шундай ўгити билан бошланади. Ушбу видеороликда буюк муҳаддис, ватандошимиз Имом ал Бухорий ҳаёти ҳақида сўз боради. Унинг сиймосини авлодлар тасаввурида янада улуғлаш, жаҳон тан олган уламонинг илмини кенг миқёсда ўрганиш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан биридир. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам БМТ ассамблеясида қилган нутқида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Бугунги дунё жуда ғалвали. Унинг турли нуқталарида қуролли қарама қаршиликлар, очлик, касалликлар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш мусибатлар ёпирилиб келмоқда. Бу офатлардан инсонни нима қутқара олади? Ушбу видеофильмда бу ҳақда сўз боради. Инсон ва эътиқод тушунчалари уйғунлаштирилади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсон ва эътиқод: Ҳадис илмининг султони ҳақида видеоролик