08:02 / 03.07.2018
5 340

Мунажжимлар башорати: 3 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 3 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз рамзий маънода жуда қайноқ кечиши кутилмоқда. Шунинг учун олдиндан янги лойиҳаларни ўйлаб топаверинг. Уларни ҳақиқатга айлантириш учун сизда чексиз имкониятлар пайдо бўлади. Ижодкорларнинг куни туғади. Лекин жисмоний ишларни бир четга суриб туришингизга тўғри келади. Бугун сизга жисмоний иш наф келтирмайди. Банкдан кредит олган бўлсангиз, бугун тўловларни амалга оширишингиз зарур бўлади. Шундагина молиявий аҳволингизда жиддий ўзгаришлар сезила бошлайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 июль куни ишхонангизда ўзингизда мавжуд қобилиятни ҳамкасбларга яна бир бор кўрсатиб қўйиш учун уриниб овора бўлманг. Ишларнинг барчасини адо этишга улгурмасангиз, эртанги кун учун қолдиринг. Ҳаётингизда оғир вазиятлар кўзга ташланса, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни ҳар қандай оғир вазиятдан ҳам олиб чиқиб кета олади. Моддий аҳволингизни яхшилаш ниятида бўлсангиз, бу ишга алоҳида ёндашинг. Бугун ҳар қандай турдаги харидлар муваффақиятсизлик келтиради. Айниқса, ўта йирик харидларни бошқа пайт учун қолдириб турганингиз маъқул.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Нимаики ишга қўл урсангиз, олдин шу иш сизга лаззат бериш-бермаслиги билан қизиқинг. Ўзингиз учун қизиқарли бўлмаган юмушларга қўл урмай қўя қолганингиз маъқул. Мабодо кун давомида дам олиш учун имкон туғилса, уни қўлдан чиқарманг. Куннинг иккинчи ярмида танишлардан бири у қадар ёқимли бўлмаган хабарни етказиши мумкин. Ҳар нарсани юракка яқин олаверманг. Шунда зарарли экоқувват сиздан нари чекинади. Кечқурун йога билан шуғулланиш, китоб мутолааси хайрли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 июлда оилали дўстларимизга фарзандлари кутилмаган совға ҳадя этишлари мумкин. Кун мобайнида ўта ёқимсиз туюлган лаҳзаларга ҳам ҳазил аралаш муносабат билдиринг. Хотиржамликни қўлдан берманг. Агар саломатлигингиз мустаҳкам бўлишини хоҳласангиз, худди ўша ҳазил ва хотиржамлик сизга катта ёрдам бера олади. Сабаби, барча хасталиклар асабдан бўлади. Асаб томирларингиз таранг тортишига йўл қўйманг. Кечқурун сизни оилангиз билан биргаликда меҳмонга таклиф этишлари мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

3 июлда ишхонадаги юмушларни адо этиш жараёнида етарлича муваффақиятларни қўлга киритасиз. Агар ўйлаб юрган режаларингиз бўлса, уларни ҳеч кимга ошкор қилманг. Айниқса, бу тадбиркорлар учун муҳим. Ошкор этилган сирни рақобатчилар илиб кетишлари ҳеч гап эмас. Янги ҳамкорлар билан шартномалар имзолаш, молиявий операциялар бугун муваффақиятли кечади. Аёллар ва қизлар гўзаллик салонига чиқиб келишса ҳам зиён қилмайди. Нима бўлганда ҳам, саломатликни биринчи навбатда асраш ҳаракатида бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 июль куни эрта тонгда дўстларингиздан бири қўнғироқ қилиб, қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши кутилади. Албатта рози бўлинг. Фақат ўзгалар муаммоларини ҳал этишни ўз зиммангизга олманг. Ўзингизда ҳам муаммо тўлиб тошади. Тадбиркорлар ўта фойдали хабар эшитишлари мумкин. Бу хабарнинг замирида катта пул ётганини унутманг. Молиявий аҳволингиз ҳеч бўлмаса, кечагидек қолиши учун харидлар масаласини камайтиринг. Шундагина пулингизга пул қўшила бошлайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Оилада йўқ жойдан жанжал чиқармасангиз, бугунги кунингиз ажойиб тарзда кечади. Уйдагилар билан рўзғор масаласида камроқ тортишинг. Молиявий жабҳада ҳам хотиржамлик, пишиқ-пухталик зарур бўлади. Кун давомида қанча иш бажарган бўлсангиз, шунга яраша ҳақ оласиз. Ундан ортиғи кутилмайди. Ишхона юмушларини бажаришда танаффусларга кўпроқ эътибор қаратинг. Бир нафасда ишлаш саломатлигингизга зарур етказиб қўйиши мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Кечқурун кимдир ортингиздан ғийбат бошлагани қулоғингизга чалиниш эҳтимоли бор.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 июль куни одатий ҳаёт тарзингиздан ташқарига чиқишингиз тавсия этилмайди. Оилавий ҳаётингизда қувончли лаҳзалар кўп бўлиши кутилмоқда. Яқинларингиз сиз билан кечадиган суҳбатлардан бир олам завқ олишлари ва бунинг учун сизни чин кўнгил билан олқишлашлари тайин бўлиб турибди. Агар рўзғордаги муаммоларни муваффақиятли адо эта билсангиз, бу олқишларга янгилари қўшилиб, сизни ҳам бахтиёр этади. Аммо бу мақтовлардан талтайиб кетишингиз ҳам керак эмас. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Айримларни бош оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида сизни ишхонангиздан хизмат сафарига юборишлари мумкин. Сафарга эрта тонгдаёқ йўл олсангиз, барча ишларни битириб, мароқли дам олишга ҳам улгурасиз. Баъзи дўстларимизни суюкли инсони қайсидир масалада танқид остига олиши мумкин. Бу танқидлардан тўғри хулоса чиқара олсангиз, оилавий ҳаётдаги бахтингизга безовталик раҳна солмаган бўларди. Соғлиқни мустаҳкамлаш масаласини ҳам унутиб қўйманг. Башарти ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, врач кўригига боринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 июль куни оилали дўстларимизни ишхонадан тортиб уйдагиларгача мақтовларга кўмиб ташлаши кутилмоқда. Бу мақтовлардан кейин сизни нақадар қадрлашлари ва севишларига яна бир карра гувоҳ бўласиз. Кун давомида сафарга чиқишингиз эҳтимоли бор. Яқинларингиз ҳам айнан бугун сизга ёқимли совғалар тақдим этишни мўлжаллаб қўйган бўлишлари эҳтимолга яқин. Қайсидир маҳсулот сизга аллергия бериши мумкин. Буни мутахассис ёрдамида аниқлаб, бундан кейин ўша маҳсулотга яқин бормаслик тараддудини кўринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрта тонгданоқ иш бажаришга, мукаммал ҳаёт учун курашга тайёр туринг. Тайёргарлик фаолликдан иборат бўлиши лозим. Бу сизга ишхонада мавқеингиз ошишида ҳам катта ёрдам беради. Молиявий аҳволингизни яхшилаш ҳам шунга боғлиқ бўлиб турибди. Банкдан кредит олиш, танишлар, қондошлар ва дўстлардан қарз кўтариш бугун омадсизлик келтиради. Аёл ва қизлар ташқи кўринишларига эътибор қаратишлари лозим. Овқатланишда меъёрни билинг. Ошқозон ва жигарда муаммо туғилишидан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 июлни моддий аҳволингизни яхшилашдан бошлайсиз. Бу сизнинг интилишларингиз ва тажрибангиз ҳосиласи бўлса ажаб эмас. Ижод аҳли бугун муваффақиятлардан нарироқ бўлишлари кутилади. Аммо ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Ой охирида сизни яна янги муваффақиятлар кутиб туради. Баъзилар бош оғриғи, варикоз ва юрак безовталигини бошдан кечиришлари мумкин. Кечқурун хаста қондошларингиз бўлса, улар ҳолидан хабар олинг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 3 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?