ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 июль куни яқин инсонлар билан илиқ ва қайноқ муносабатда бўлинг. Ишхонадаги иш орасида танаффусларга ўрин беринг. Шахсий ҳаётда бугун стандартлардан чекиниб, буткул янгича усулда кунни ташкил этишингиз лозим. Ўтмишдаги ҳаёт тарзингиз эскирди. Бугунги ҳаёт янгилик кутмоқда. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг минус жиҳатларига эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратинг. Пулдан ташвиш чекманг, у бугун сизга бўлган садоқатини сақлаб қолади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Эрта тонгданоқ кайфиятингиз бузилиш кутилади. Чап ёнингиз билан турганмисиз, нима бало, қариндошлар, яқинларингиз ҳадеганда сизга танбеҳ бера бошлашлари мумкин. Мабодо кимлардир жуфти билан норасмий тарзда ҳаёт кечираётган бўлса, шунинг ҳам нуқси бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Муносабатларни расмийлаштиришингизга тўғри келади. Дуч келган одамга бугун сирларингизни айта кўрманг. Кечқурун янги уйга кўчиш ёки рўзғор анжомлари харид қилиш амалларини бажаришингиз мумкин. Бунинг учун пулингиз етарли бўлади, қайғуга ботманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 июль куни ҳар қандай иш, жисмоний зўриқиш сиз учун енгил кечади. Вужудингизда қувват керагидан ҳам ортиқлиги энг мушкул вазиятлардан ҳам осон чиқиб кетишингизда ёрдам беради. Оилада жуфтингиз қайсидир масалада хатога йўл қўйган бўлиб чиқади-ю, бу хатони тўғрилаш ҳам сизнинг чекингизга тушиши мумкин. Саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг. Акс ҳолда яқин орада жуда бўлмаганда шамоллаш орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугунги кунингиз шунчалар улуғ ва қувноқ кечадики, лоф билан айтганда юз йилдан кейин ҳам одамлар эслаб юришади. Ҳар бир содир бўлаётган воқеа ёқимли лаҳзаларга бой кечади. Тақдир сизга кун давомида нени инъом этса, шукр қилинг-у қабул қилиб олинг. Айниқса, муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Ростакам романтика фақат сизнинг ҳаётингизда меҳмон бўлмоқчи. Бир умр ҳавас ва қайноқ меҳр қўйиб яшасангиз арзийдиган инсонни учратасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 июль куннинг биринчи ярмидаёқ ишхонадаги барча ишларни ўзингизга бўйсундиринг, ички дунёнгизни ҳам назоратингиз остига олинг. Иш усулларингиз эскирганини ўзингиз ҳам сезиб турибсиз. Демак, зудлик билан уларни янгисига алмаштириш керак. Шахсий бизнес ва сиёсат билан шуғулланувчилар жамиятда янада кўпроқ олқишларга, ҳурмат-иззатга сазовор бўлишади. Фақат бугун молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлишда оқсай бошлаши мумкин. Бунга бўлар-бўлмас нарсаларни харид қилиб ташлашингизгина сабабчи бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қурмаган бўлсангиз, бугун тақдир сизга ўзингизга мос, жуда ёқиб тушадиган инсонни рўбарў қилиши мумкин. Қалбингиз муҳаббатдан ларзага келиши тайин. Аммо хаёлан ҳам олдинга талпинишга уринманг. Ҳамма нарсанинг ўз вақт-соатида бўлгани маъқул. Бугун сафар, табиат қўйнида дам олиб қайтиш ва дўстлар билан гурунглашиш хайрли кечади. Кимдир сизга кечки пайт ёқимли хабар етказиши мумкин. Бу ҳам майли, кечқурун танишлардан бири қўлингизга пул тутқазганда қувончингиз бир олам бўлишини унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 июль куннинг биринчи ярмида шахсий ишлар билан яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Ҳойнаҳой, бу сафарда сизга суюкли инсонингиз ҳам ҳамроҳлик қилса керак. Молиявий муаммолар сизни хафа қилмоқчи эмас. Силлиқчасига ижобий ҳал бўлиб, пулга айланган ҳолда киссангизга тушишни хоҳлайди. Демак, ўзингизга ёққан харидларни амалга оширишга имкон туғилади. Агар қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетмасангиз, саломатлигингиз ҳам сизга панд бермайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун сиз учун ҳақиқий меҳнат куни бўлади. Лекин меҳнат кетидан албатта муваффақият ҳамда ёқимли лаҳзаларни эргаштириб келади. Фақат ишхонада раҳбарлар билан даҳанаки жанжал юзага келиш эҳтимоли бор. Бундай лаҳзаларда ўзингизни қандай тутишни яхши биласиз. Шундай экан, ташвиш чекишга ўрин йўқ. Қариндошлар билан муносабатларда мулойим бўлишга интилинг. Айниқса, ёши сиздан улуғ бўлса, албатта ҳурмат бажо айланг, кам бўлмайсиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 июль куни ўз принципларингизга содиқ қолган кўйи ҳаракатлар содир этишингиз кутилмоқда. Ҳатто мулойим ва босиқ бўлиш зарур вазиятларда ҳам барибир принциплардан воз кеча олмайсиз. Аммо узоқ вақт бундай кайфиятда юришингиз яхшиликка олиб келмайди. Таниган-билганлар кўз ўнгида ўта агрессив одамга айланиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурунга яқин айримлар ё лотерея ўйнаб катта пул ютади, ё мўмай даромад эгасига айланиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Анчадан бери хотиржам тортишни, тинчланишни орзу қилардингиз. Мана, ўша лаҳзалар яқин. Бугун орзуингизни ҳақиқатга айлантира оласиз. Аёллар, қизлар учун гўзаллик салонига бориш, ташқи кўринишига оро бериш жуда хайрли ва ёқимли кечади. Оилалиларни жуфти ўз садоқати билан яна бир карра хурсанд қилмоқчи. Бу воқеадан кейин рашк ва унинг ортидан кузатишни бас қилсангиз жуда яхши бўларди. Шубҳасиз, бу баъзи рашки ўта кучли дўстларимизга тааллуқли.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 июль куни қовға буржи остида туғилганлар зиёлилар даврасига яқин бир дўсти билан тушиб қолиши кутилади. Бу сиз учун нотаниш ва янги давра. Лекин афсус чекмайсиз. Чунки бу ерда ажойиб инсонлар билан танишиб, дўстлашасиз. Иш жойингизга кечикмасдан етиб боришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда раҳбарларнинг танқидига учрайсиз. Мукофотдан маҳрум қилишса, бундан аламлиси бўлмайди. Кечқурун хонадонингизда чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилади. Айрим дўстларимиз хонадонига кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржида таваллуд топганлар ўзини ёқтира қолмаётган одам томон ҳадеганда талпинавермасликлари тавсия этилади. Агар сиз буни муҳаббат деб ўйласангиз, хато қиласиз. Асабларни асранг ва ўзингизни етарлича севишга одатланинг. Пляжда чўмилиш, олисга сафар қилиш амаллари бугун муваффақиятли кечади. Қанча кўп ҳаракатда бўлсангиз, бўлмағур хаёллардан шунча тез халос бўла борасиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди