4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.
18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.
23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.
25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.
28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.
30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.
35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.
45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.
50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.
55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.
60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.
65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.
70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.
75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.
80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:
"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир" ("Рум" сураси, 54-оят).
Мубашшир АҲМАД
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти