07:30 / 14.07.2018
7 800

Доимий яхши кайфиятга эришиш учун нима қилмоқ керак?

Доимий яхши кайфиятга эришиш учун нима қилмоқ керак?
Инсон руҳияти билимдонлари иш унуми кайфиятга боғлиқ эканини айтишади. Чунки, доимо яхши кайфиятда юрувчи кишилар стрессдан узоқда бўлишади, юрак қон-томир касалликларига камроқ чалинишади, бош оғриғидан ҳам кам шикоят қилишади.

Хўш, доимий яхши кайфиятга эришиб бўладими? Омадсизлик, рўзғор ташвишлари, одамлар билан ўзаро мулоқот кайфиятга таъсир этмасдан қолмайди. Америка психология ассоциацияси олимлари психотерапия схемасига жисмоний машқларни қўшишни тавсия қилади. Шундай экан, рақсга тушинг, сакранг, енгил машқ қилинг: эндорфинларни ишлаб чиқариш учун ҳар қандай жисмоний фаоллик тури тўғри келади. Ҳаракат – бу нафақат кайфиятни кўтариш ва зўриқишни камайтирувчи кучли восита, балки хотирани мустаҳкамлаш ва умуман фикрлаш қобилияти учун аъло даражадаги самарали усулдир.

Ортиб бораётган босимга жисмоний фаолият ёрдамида қарши туриш мумкин: машқлар, югуриш ёки велосипеддаги сайр зўриқишга қарши курашда асқатади. Тонгги жисмоний машқлар бутун кун учун зарур суръатни ҳадя этиб, диққатни муҳим вазифаларда жамлашга ёрдам беради. Кунни 10 дақиқа жисмоний машқ қилишдан бошланг ва унинг давомийлигини ярим соатгача етказинг.

Ёмон кайфият куч-қувват ва ишдаги самарадорликдан маҳрум қилади. Ўзингиздан жаҳлингиз чиқмасин: агар кунингиз оддий ўтса, ўнта мураккаб иш ўрнига уч оддий ишни режалаштиринг. Кичик бўлса-да, мақсадга эришиш ўзингиздан қониқиш ҳосил қилиш ҳиссини қайтаради. Ишда бўлсангиз, бирорта ҳамкасбингизга, уйда бўлсангиз, оилангиз аъзоларининг бирига табассум қилиб кўринг, сизнинг ҳам, сиз табассум юборган кишининг ҳам кайфияти кўтарилганини сезасиз. Чунки табассум қилишда иштирок этаётган мушаклар қисқарганда, бош мияда қувончли ҳис-туйғу ҳақида ахборот пайдо бўлади.

Танамиз бу – механизм. Мазкур ғаройиб ва бетакрор тизим ғамхўрлик ва ҳордиқ чиқаришга муҳтож. Ишхонадан уйга кетаётиб, ҳар куни компьютерни ўчириб кетасиз, тана ва мияга ҳам айнан шу зарур.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхши уйқу мияга кун давомида тўпланувчи заҳарли моддалардан қутулиш имконини берар экан, айнан шунинг учун ҳам 7-8 соатлик уйқу руҳий ва жисмоний саломатлик учун жуда муҳим.

Ҳафтада бир марта (хоҳланг ҳар куни) умуман янги нарсани синаб кўришни ўзингизга вазифа этиб белгиланг. Бу жудаям улкан ғоя бўлиши шарт эмас, мисол учун ишга бошқа йўлдан боринг. Ҳатто мана шу арзимас нарса ҳам – ғаройиб тажрибадир. У мияни янги фикрлаш усуллари ва ҳис қилишга тайёрлайди.

Кунимиз муомала маданиятидан бошланади. Шундай экан, ҳар бир кунни яқинларимиз, атрофдагилар, ҳамкасбларга яхши, ширин муомаладан бошласак, ишда унум бўлади.

Кунни яхши кайфият билан бошланг, билингки бугун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин!..

БИР УМР ФОЙДАСИ ТЕГАДИГАН БИТИКЛАР

Кунни яхши кайфият билан бошлаб, ижобий ҳиссиётлар қалбингизни тарк этишига йўл қўйманг. Ана шунда, тортишиш қонуни бўйича ижобий ҳолатлар, вазиятлар ва инсонларни ўзингизга тортаверасиз ва кайфиятингиз яхшиланиб бораверади.
* * *
Агар биз дунёга ижобий нуқтаи назардан ёндашсак, ижобий ўйлайдиган одамлар, ижобий ҳодисалар ва ҳолатларни ўзимизга жалб қиламиз. Салбий дунёқараш фақат салбий кишилар ва ҳодисаларни ўзига тортади.
* * *
Муваффақият тўғрисида гапирадиган одамлар тўқ ва фаровон ҳаёт кечирадилар.
* * *
Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз жуда муҳим, чунки бу ҳолат сиздан ИЖОБИЙ СИГНАЛЛАР тарқалишига сабаб бўлади. Сизнинг вазифангиз ўзингизни худди истакка етишгандек ҳис этиш. Шунда олам сизга жавоб қайтаради. Буни бирорта кичик нарсадан бошлаган маъқул. Ўзингизда бўлган нарсаларга муносабатингиз ўзгариши билан яхши нарсаларни кўпроқ жалб этишни бошланг.
* * *
Қани энди менда ҳам шундай машина бўлса, вақти келиб мен ҳам албатта худди шундай машинали бўламан, деб ўйлашнинг ўзи етарли эмас. Бу ҳиссиётлар асло келаси замонда эмас, балки ҳозирги замонда ҳис этилиши керак. Акс ҳолда у келажак бўлиб қолаверади.
* * *
Қувонч, қалб осойишталиги ва виждонингиз билан ҳамоҳангликка интилсангиз, моддий бойликлар ўз-ўзидан кела бошлайди.
* * *
Бирон киши билан муносабатларингиз яхшиланмаётган бўлса, унинг ижобий фазилатларини эсга олишингиз билан ўзгариш юз беради. Унинг яхши томонларини қайта-қайта такрорланг. Кўрасиз, сизнинг ижобий фикрингизга у ҳам ижобий жавоб қайтаради.
* * *
Танамиз унга муҳаббатимиз, ғамхўрлигимиз ва миннатдорлигимиз етишмаётганини билдириш учун касал бўлади.
* * *
Касаллик ижобий ҳиссиётларга тўйинган танада узоқ муддат сақланиб қола олмайди.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Доимий яхши кайфиятга эришиш учун нима қилмоқ керак?