ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Амалга оширадиган ишингизни олдиндан пухта режалаштириб, кейин ҳаракатлар содир этишга киришинг. Стихияли ҳаракатлар кўзланган натижани бермайди. Ўзингиз бажараётган ишга нисбатан лоқайд муносабатда бўлиш ҳам наф бермайди. Ижодкор дўстларимиз бугун ажойиб ғояларни ўйлаб топиб, мухлисларни хушнуд этишлари кутилади. Оила қурмаганлар ҳам ўзи танлаган, кўз остига олган инсон билан муносабатларни янада мустаҳкамлаб борса, ёз охирида тўй дастурхони ёзилиши тайин. Бахтингизни берсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 июль куни моддий аҳволингиз кескин яхшиланиши кутилмоқда. Даромад исталганидек бўлмаса-да, киссангиз пулга тўлиши аниқ. Тижорат билан машғул бўлсангиз, рақобатчи ва ҳасадгўйларни дарҳол жойига ўтқазиб қўйинг. Акс ҳолда улар бошингизга чиқиб олишади. Кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолсангиз, ўзингизни жуда хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Хотиржамликсиз саломатлигингизга путур етиши мумкин. Баъзилар бугун меҳнат таътилига отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Атрофдагилар билан муносабатларингиз совуқлаша бораётганини сезиб қолсангиз, арқонни узун ташалнг ва сукут сақланг. Муҳаббатда инжиқликларингиз ўтмайди. Шундоқ ҳам бу масалада ўзингиз истаган муваффақиятларга эришиб улгургансиз. Оилангизда қариндошлар билан жанжаллар келиб чиқиш хавфи бор. Айримлар кечқурун олис сафарга отланилари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Соғлиғингизни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 июлда барча эътиборни молиявий муаммоларга қаратишингиз лозим бўлади. Бу соҳада бировлардан ёрдам сўраб ўтиришингиз ҳам шарт эмас. Ишларингиз жуда енгил бита бошлайди. Бир сўз билан айтганда, бугун омадингиз келади. Қай соҳага назарингиз тушмасин, албатта фойда кўрасиз, юзингиздан табассум аримайди. Шахсий ҳаётда эса сукут сизга ёрдам бера олади. Яқинларингиз билан жанжаллашишингиз, баҳслашишингиз сизга фойда келтирмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз бугун енгил кечмайди. Аммо дангасаликка эрк бериш керак эмас. Ҳар қандай ишни бажаришда ўзингиз учун ҳам ижрочи, ҳар раҳбар бўлинг. Шунда натижа сиз кутгандек бўлади. Оила қурмаганларга тақдирнинг ўзи бир олам кутилмаган совғаларни тайёрлаб қўйган. Фақат шинавандалик билан олдинга интилсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан албатта тил топишасиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Зарурат туғилса, врач кўригига боришга эринманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 июль куни паризод буржи остида таваллуд топганларни кўнгилсизликлар, кескин вазиятларга тушиб қолишдан яқинларининг ўзи асрайди. Айнан улар сиз ҳал эта олмаётган муаммоларни бартараф этиб беришади. Ишдан бўшаш учун бугунги кун қулай кечмайди. Лекин қўшимча даромадли иш топишда муваффақиятларга эришишингиз кафолатланган. Шахсий ҳаётда олдин ўзингизни кучлироқ севишга одатланинг. Ана шундан кейингина жуфтингиз билан муносабатлар масаласида ўйланг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз қувончли ва гўзал ўтишини юлдузлар башорат қилишган. Кунни эса табиат қўйнида дам олиб ўтказсангиз, янада яхши бўлади. Соғлиғингизни ҳам шу баҳонада тиклаб оласиз. Муҳаббатда ҳамда пул топишда ҳам омадингиз чопади. Бундай имкониятлар ҳар куни ҳам берилавермайди. Пишиқроқ бўлинг. Кечқурун ёқимли харидларни амалга оширасиз. Суюкли инсонингизга ажойиб совға харид қилишингиз эҳтимоли бор. Бундан ташқари, рўзғордаги энг чалкаш муаммоларни ҳам кечқурун бартараф этишингиз кутилмоқда.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 июль куни кўпчилик кун бўйи муҳим ҳужжатлар билан ишлаши, хатоларни тузатиш билан банд бўлишлари кутилади. Бошингизга ҳам пул топиш, ҳам жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш каби оғир вазифалар ёғиладики, кечга қадар уларни ҳал этишдан бош кўтара олмаслигингиз мумкин. Кун давомида принципларингизга содиқ қолган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ҳаммаси яхши бўлади иншооллоҳ. Фақат кечки тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг. Бу уйқунгиз тотли кечишига ёрдам беради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ишда ҳам, ташқи кўринишингиз масаласида ҳам экспериментлар ўтказиш фикридан воз кечинг. Олдинга интилинг, фақат таваккалчиликка йўл берманг. Акс ҳолда атрофдагилар, яқинларинигз сиздан нимадир сабаб билан ранжишлари мумкин. Оила қурмаган йигитлар бугун куннинг иккинчи ярмида ўзлари танлаган инсонга муҳаббат изҳорларини тўкиб солишлари кутилмоқда. Бардам бўлинг! Бундай ҳаракатлар имкон борича тезроқ тўй тантаналари билан якун топмоғи даркор. Омадингизни берсин! Саломатликни сақлашни ҳам унутиб қўймасангиз бас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 июль куни эрталабдан хотиржамликни бой берасиз-у, кечаётган ҳар бир ҳодиса учун ҳам қайғураверасиз, асабийлашасиз. Оқибатда кечқурунга бориб бош оғриғи, ҳолсизлик кабилар оёқдан олиши ҳеч гап эмас. Эсда тутинг, минг қайғуриб, асабийлашганингиз билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Тижоратчилар рақобатчиларга нисбатан шафқатсизроқ муносабатда бўлишлари лозим. Йўқса, улар ҳаддиларидан ошиб кетиши мумкин. Кечқурун айримлар биринчи муҳаббатини тасодифан учратиб қолишлари кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Муҳим масалаларда шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилманг. Эҳтиёткорлик ва етти ўлчаб бир кесишга одатланиш сиз учун жуда керак. Бугун ўзгаларнинг маслаҳатларига умуман қулоқ тутманг. Қалбингиз бошлаган йўлдан боринг. Афсус чекмайсиз. Сурункали хасталикка учраганлар кун давомида саломатлигини сақлаш ҳақида қаттиқроқ қайғуришлари лозим бўлади. Кечқурун уйингизга энг яқин дўстларингиз ташриф буюришлари мумкин. Шу баҳонада кайфиятингизни чоғлаб оласиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 июль куни ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида истеъдодингизни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Бу ишингиз обрўли ва пулдор шахслар эътиборини тортишда жуда қўл келади. Улар билан яқин бўлсангиз, ҳеч қачон дар қолмайсиз. Пулдорлар, айниқса, ижодкорларга яқиндан моддий кўмак бериши мумкин. Кечқурун хонадонингизда қисқа муддатли можарога ўхшаш ҳодиса юз бериш эҳтимоли бор. Саломатликни, асабларни эҳтиёт қилинг.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади