19:12 / 15.07.2018
4 519

Псиxологик тест: Бошқаларнинг фикрига қулоқ соласизми ёки ...?

Псиxологик тест: Бошқаларнинг фикрига қулоқ соласизми ёки ...?
Бошқаларнинг фикрига қулоқ соласизми ёки ўзингизнинг фикрингиз барча нарсадан устунроқми? Қуйидаги тест сизнинг қай даражада сабр-бардошли эканлигингизни аниқлашга ёрдам беради. Марҳамат ўзингизни синаб кўринг.

1. Сизда қизиқарли ғоя пайдо бўлди деб ҳисоблаяпсиз. Аммо уни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Жаҳлингиз чиқадими?

а). Ҳа; б). Йўқ.

2. Дўстларингиз билан учрашдингиз, кимдир ўйин бошлашни таклиф қилди. Сиз қуйидагилардан қайси таклифни маъқуллайсиз:

а). Фақат яхши ўйинчилар иштирок этсин;
б). Ўйин қоидасини билмайдиганлар ҳам ўйнайверсин.

3. Нохуш хабарни тинч қабул қиласизми?

а). Ҳа; б). Йўқ.

4. Жамоат жойларига маст бўлиб келувчи одамлар жаҳлингизни чиқарадими?

а). Ҳа; б). Йўқ.

5. Сизникидан фарқ қилувчи касбдаги, шароитдаги одам билан осон мулоқот ўрната оласизми?

а). Бу анча мураккаб кечади;
б). Мен бундай нарсаларга аҳамият бермайман.

6. Сизга ҳазил қилишса нима қиласиз?

а). Менга ҳазил ҳам, ҳазилкаш ҳам ёқмайди;
б). Ҳазил менга ёқмаса ҳам унга муносиб жавоб беришга ҳаракат қиламан.

7. Кўпчилик одамлар ҳақида айтилган «бировнинг ўрнида ўтирибди», «ўз ишини қилмаяпти» деган фикрларга қўшиласизми?

а). Ҳа; б). Йўқ.

8. Дўстларингиз даврасига ўз дўстингиз (дугонангиз) билан келдингиз ва у ҳамманинг эътиборига тушди. Сиз қандай ҳолатга тушасиз?

а). Эътибор мендан четлашганидан норози бўламан;
б). Мен бундан хурсанд бўламан.

9. Кекса ёшдагилар билан суҳбат чоғида ёш авлодни танқид қилишса, уларга сизнинг жавобингиз қандай?

а). Бу мунозарага аралашмайман;
б). Буни тушунтиришга ҳаракат қиламан.

1-б, 2-б, 3-б, 4-а, 5-б, 6-б, 7-б, 8-б, 9-а жавоблари учун 2 баллдан берилади.

Қолганлари учун эса 0 балл. Шунга қараб ҳисоблаб чиқинг.

ЖАВОБЛАР

0 дан 4 баллгача.
Сиз бўйсунмас ва ўжарсиз. Қаерда бўлманг, ўз фикрингизни маъқуллатишга ҳаракат қилаётгандек тасаввур уйғотасиз. Мақсадингизга эришиш учун тез-тез овозингизни баланд-латасиз. Бу характерингиз билан сиз каби фикрлай олмайдиган ва сиздек ҳаракат қилмаётган одамлар билан муроса қилишингиз қийин.

4-12 балл. Ўз эътиқодларингизни қаттиқ ҳимоя қилишга қодирсиз. Аммо шубҳасиз, суҳбат қуриб, зарурат бўлса ўз фикрингизни ўзгартириб оласиз. Баъзан ортиқча кескинлик, суҳбатдошингизга нисбатан ҳурматсизлик қилишингиз мумкин. Шундай вақтларда кучсиз характерли одамлар билан кечадиган баҳсларда устунликка эришасиз. Бундай йўл тутиш ҳар доим ҳам ҳурмат келтирмайди.

13-18 балл. Эътиқодларингиз барқарорлиги ўткир ақлингизга жуда муносиб. Сиз ҳар қандай ғояни тинглашингиз, бир қарашда бемаъни хулқ-атворни тушунишингиз мумкин. Ўз фикрларингизга танқидий муносабатдасиз ва суҳбатдошингизнинг хато фикрларига қўшилмаслигингизни ҳурмат билан билдира оласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Псиxологик тест: Бошқаларнинг фикрига қулоқ соласизми ёки ...?