00:08 / 16.07.2018
6 745

Мунажжимлар башорати: 16 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 16 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз ташвиш ва қайғуга бой бўлиши мумкин. Аммо уларнинг аксарияти асабийлашишга умуман арзимайди. Ўзингиз қилмаган нотўғри ишда ўзингизни айбламанг. Муҳаббатда эса вақтинча истаклардан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар тақдир насиб қилган кўринишда қолаверсин. Саломатликни асранг. Айниқса, жисмоний зўриқишлардан қочинг, йўқса, юрак ва умуртқа поғонангизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

16 июль куни яқинларингизнинг сизга нисбатан муносабатлари совуқлашганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Лекин ташвиш чекишга асос йўқ. Муносабатлар вақтинча ва сунъий бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Улар характерингиз яхши тарафга ўзгаришини, маънан юқорилашингизни истаётган бўлишлари ҳам мумкин. Шахсий ҳаётингизда вақтинчалик танаффуслар юзага келиш эҳтимоли бор. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз ёрқин кечади ва қизиқарли, ёқимли лаҳзаларга, ҳодисаларга бой бўлади. Айниқса, оила қурмаганлар муҳаббатда муваффақиятга эришишади. Агар сабрли бўла олсангиз, бу масалада янада юқори чўққиларни забт этишингиз тайин. Иш билан боғлиқ янги лойиҳаларни ўйлаб топган бўлсангиз, бу хусусда шошмаганингиз маъқул. Вақти-соати келганда, амалга ошираверасиз. Саломатликни асраш, мустаҳкамлаш борасида аниқ режалар тузиб олинг. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошламаслигингиз учун қуёш тиғида кўп вақт туриб қолишдан сақланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

16 июль куни иш жойингизда фаоллигингиз бошқа кунлардагига нисбатан янада ошганига гувоҳ бўласиз. Мабодо олқишларга, муваффақиятларга эга чиқмоқни хоҳласангиз, раҳбарлардан янги вазифа қўшиб беришларини сўранг. Буни ҳам бемалол уддалай оласиз. Моддий аҳволингиз аъло даражада бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, романтик учрашувлардан бугунча воз кеча туринг. Бу нарса сизни энг муҳим муаммоларни ижобий ҳал этишдан чалғитиб юбориши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун биринчи навбатда яқинларингизга яқиндан ёрдам кўрсатишингиз тавсия этилади. Агар хаста қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олинг, албатта савобга қоласиз. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар пайдо бўлиши мумкин. Улар билан келишган ҳолда ишласангиз, қўшимча даромаддан баҳраманд бўлишингиз аниқ. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Бугун иммунитетингиз сезиларли даражада тушган ва қон томирлар анча заифлашган кўринади. Бу муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

16 июлда ақлан зўриқишга олиб келувчи тадбирларда иштирок этмаганингиз маъқул. Яхшиси, имкон топиб дам олинг, табиат қўйнига жўнанг. Бу соғлиғингизга катта фойда беради. Яқин ўтмишдаги танишлардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Хабар куннинг иккинчи ярмида сизгача етиб келади. Илк муҳаббатингизни учратиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу асосан оиласи йўқларга тегишли дейилса, тўғрироқ бўлади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун аввало уйдаги юмушларни дўндиришингиз, рўзғор кемтикларини тўлдиришингиз талаб этилади. Кун давомида нияти бузуқ бир одамга йўлиқишингиз мумкин. Сергакликни қўлдан берманг. Бу одам сизни йўлдан оздириши кутилади. Бу масалада тафаккурга суянинг. Кейин эса қалб амрига бўйсунинг. Бугун жисмоний меҳнатни камроқ адо этинг. Оғир буюмлар кўтаришингиз тавсия этилмайди. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

16 июль куни моддий манфаат кўришингиз ва янги иш бошлашингиз учун барча куч ва имкониятларга эга бўласиз. Янги иш илгаригиларига нисбатан анча енгил ва сердаромад бўлиб чиқади. Муҳаббатда баъзи оила қурмаган дўстларимиз майда кўнгилсизликларга дуч келишлари мумкин. Шу нарса сизга ҳақиқий меҳрибонингиз ким эканини ҳам белгилаб беради. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан қочинг. Шундоқ ҳам ошқозонингизда жиддий муаммолар мавжуд.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугунги кунингиз анча оғир кечишини башорат қилган. Шунинг учун кун мобайнида одамлар билан эмас, уй жониворлари билан мулоқот қилинг. Шунчаки мулоқот қилманг, масалан, мушук терапияси деган нарса бор. Бу терапияни амалда синовдан ўтказсангиз, саломатлигингиз аста-секин мустаҳкамлана бораётганини пайқаб қоласиз. Молиявий масалада ҳам ноқулай вазиятларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Ноқулайлиги шундаки, кўп ишлайсиз-у, оқибатда кам даромад оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 июлда тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар янги иш қидиришдан биринчи навбатда воз кечганлари маъқул. Барибир омадингиз чопмайди. Ҳозирги ишингиздан қўймасин. Шу ишни маҳкам ушлайверинг. Асабларингиз чарчаган, руҳий ҳолатингиз синиққан бўлса, гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни ичиб юринг. Спиртли ичимлик ва сершовқин давралардан нари бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун кўплаб ишларни бошқатдан бошлашингизга, йўл-йўлакай илгари йўл қўйилган хатоларни тузатишингизга тўғри келади. Техник масалаларда мушкулотлар кўзга ташланиши мумкин. Аммо бу муаммоларни албатта бартараф этишингиз лозим. Чунки моддий аҳволингиз яхшиланиши айнан техник масалаларга боғлиқ бўлиб турибди. Йирик сув ҳавзаларида чўмилишдан, қуёшда тобланишдан тийилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

16 июль куни шахсий ҳаётингиз издан чиқа бошлаган тақдирда ҳам ваҳима қилишингиз тўғри бўлмайди. Сувдан-да сокинроқ, майсадан-да пастакроқ бўлиб, муаммони хотиржамликда бартараф этинг. Молиявий аҳволингизни яхшилаш учун эса аксинча фаоллик талаб этилади. Қанча даромад кўришингиз ана шу фаолликка боғлиқ. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 16 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?