ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳаётингизда юзага келадиган ҳар қандай вазиятларга файласуфона муносабатда бўлинг. Ҳатто, кўнгилсизликларга дуч келсангиз ҳам, тақдирга қарши бориш ҳаракатига тушманг. Оқимга қарши сузишни мўлжалламанг. Бу вазиятдан қандай йўл билан осон чиқиб кетиш ҳақида бош қотиринг. Ишхонада ўзингиз бажарадиган ҳар бир юмушга ижодий ёндашинг. Шунда пул ҳам, барака ҳам, мавқе ҳам бўлади. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Аммо иложи бўлса бу сафарни ортга суринг. Бугун сафарга чиқсангиз, муваффақиятга эриша олмайсиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 июль куни асосий вақтингизни билим олиш, тажриба алмашиш ва профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишдаги янги усулларни топишга бағишласангиз, фойдадан холи бўлмасди. Молиявий муаммоларингиз бугун сиз хоҳлаган даражада ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Лекин кечки пайт тижоратчи дўстлардан бири сизга моддий кўмак бериши ҳам эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ғийбатчиларни ёки ортингиздан ҳасад кўзи билан қарайдиганларни учратсангиз, атайин илиқ муносабат билдиринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишда ҳам, кўча-ю, оилада ҳам обрўйингизни, ўрнингизни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бу ишни қандай тарзда амалга ошириш ўзингизга маълум. Мавқени оширмоқчи бўлганлар бу масалада янги йўлларни, усулларни ўйлаб топганлари дуруст. Жуфтингиз билан арзимаган баҳона сабабли жиқиллашиб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Эмоцияни жиловланг ва ён бериш пайига тушинг. Жанжаллашган билан одам баракага ёки мансабга эришиб қолмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 июлда иш жойингизга кириб боришингиз билан ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Сиз куни кеча бажарган юмушлар эвазига раҳбарият мукофот эълон қилган бўлиб чиқиши мумкин. Бу, шубҳасиз, кучингизга куч, ғайратингизга ғайрат қўшади. Олға босишда давом этинг. Бугун қўшимча билимларга эга бўлиш, янги касб сирларини ўрганиш, тижоратчилар учун янги ҳамкорлар орттириш кабилар муваффақиятли кечади. Муҳаббатда турмуш ўртоғингиз ёки бўлғуси жуфтингиз туйғуларингизга яна бир карра амин бўлиши учун очиқ ва хушчақчақ инсонга айланинг. Кун давомида ташкил этиладиган хизмат сафарлари муваффақият келтиради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар арслон буржи вакилларига енгил кун ваъда қилишмайди. Бугун эртадан кечга қадар қаттиқ ишлашингизга тўғри келади. Олдинда меҳнат таътили турибди. Шу нарса сизга тинчлик бермаслиги, таътил пули мўмайгина бўлиши учун жон олиб жон бериб ишлашингиз кутилади. Оилавий ҳаётда ҳар бир ишни режа бўйича амалга оширсангиз, жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги муносабатларга путур етмаган бўларди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 июль куни янги ишларга қўл уришдан тийилинг. Ҳали якунланмаган юмушлар қалашиб ётибди. Уларни ниҳоясига етказишингиз лозим бўлади. Кун давомида майда-чуйда юмушларни адо этиш билан банд бўлишингиз мумкин. Қариндошлар билан муносабатларда муаммо юзага келиш эҳтимоли бор. Саломатлик ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Айримлар жигарни тиббий кўрикдан ўтказиб олишса ҳам зиён қилмасди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш кўп, буни ҳамма тушунади. Лекин дам олиш ҳам муҳим. Бу ҳам барчага аён. Шундай экан, кун мобайнида атиги бир соатгина вақт ажратиб, табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Саломатлик сал мустаҳкамланганини сезасиз. Яқинда тадбиркорлик билан шуғуллана бошлаганларга тажрибали дўстлардан бири ҳар тарафлама ёрдам кўрсатади. Агар дўстингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутсангиз, сиз ҳам келгусида худди у каби моҳир ва тажрибали тадбиркорга айланган бўлардингиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 июлда чаён буржи вакиллари кескин ҳаракатлар содир этмасликлари тавсия қилинади. Бу соғлиғингизга путур етказади. Уйдагиларга, ҳамкасблар ва жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг. Тушдан сўнг фирибгарлар қуршовига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сизга бугун пулни иқтисод қилиш кўпроқ наф келтиради. Демак, бўлар-бўлмас нарсаларни харид қилаверишдан тийиласиз. Яқин дўстлардан бири билан аразлашган бўлсангиз, бугун ярашишингиз учун қулай имконият туғилиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бошингиздан ўтадиган ҳар бир воқеа-ҳодисани борича қабул қилинг. Яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам эмоцияга эрк бериб қўйишдан тийилинг. Бошқа касб эгаси бўлиш ёки қўшимча даромадли иш топиш ниятингиз бўлса, бу ниятдан воз кечинг. Тақдирда борига шукр қилинг. Кечқурун жуфтингиз билан орангизда арзимаган сабаб туфайли келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бундай лаҳзаларда уйдан чиқиб бир неча соат ёлғиз қолишингиз фойда беради. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 июль куни ўзини ҳаддан зиёд севадиганлар, ғийбатни яхши кўрадиганлар, бировнинг қўли билан иш битирадиганлар рўбарў бўлса, дарров ўзингизни нари олинг. Тушдан кейин кутилмаган даромад қўлингизга келиб тушиши мумкин. Бу даромадни кўрпа қатига беркитиб ташлаганингиз маъқул. Яхши кунларда асқотиб қолади. Саломатликни мустаҳкамлашда гомеопатия ва физиотерапия усуллари катта ёрдам беради. Умуртқани мустаҳкамлаш учун ҳам гимнастик машқлар бажаришга эринманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эсда тутинг, бугун ҳар қандай кўринишдаги фаоллик сизга фақат зарар ҳадя этади. Бу ҳаёт қонуни. Уни рад этишга сиз-у биз ожизлик қиламиз. Ҳар бир иш, истак, орзу пухта ўйланган ва режалаштирилган ҳолда ҳақиқатга айлантирилиши керак. Куннинг иккинчи ярмида шахсий бизнес билан шуғулланиш, банкдаги ҳисоб рақамга пул қўйиш кабилар омадли кечади. Шахсий бизнес кечқурунга бориб даромад келтириши учун юқорида таъкидланганидек пухта режаларга суянинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг ёки тарвуз истеъмол қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 июлда балиқ буржи остида туғилган аёллар ва қизлар ташқи кўринишига алоҳида эътибор билан ёндашишлари тавсия этилади. Чунки бугун куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирларда иштирок этишингизга тўғри келиши мумкин. Бирор масалада ниятга астойдил етишни истаётган бўлсангиз, реалистга айланинг. Чунки орзулар, хаёлпарастликлар болаликда ярашади. Ёш улғайгач, уларни реалликка айлантириш зарур бўлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди