23:43 / 17.07.2018
7 016

Мунажжимлар башорати: 18 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар бугун танангиздаги бор куч ва иродани ишга сола билсангиз, муваффақиятлар фақат сизники бўлади. Гарчи пулларингиз ҳаддан ташқари кўп бўлса-да, таваккалчиликка, ҳотамтойликка эрк берманг. Аёллар ва қизлар ташқи кўринишига ўзгартиш киритишни хоҳлашса, бу ишни тушга қадар амалга оширганлари маъқул. Терида муаммоси борлар албатта косметологга учрашишлари керак. Кун давомида кўп вақтингизни қуёш тиғи остида ўтказишингиз тавсия этилмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 июль куни то кечга қадар амалга оширган барча ишларингиз келажак учун пойдевор вазифасини ўтайди. Шуни ҳеч қачон унутманг. Бу шахсий ҳаётингизга ҳам тегишли. Оила қурмаганлар меъёрдан ҳам ортиқроқ мулойим, шинаванда бўлсалар, манаман деган қарама-қарши жинс вакилининг эътиборига туша олишади. Ҳозир урф бўлган кийимлар харид қилиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Сиз ўша кийимни дўкон ё бозорда сезиларли даражадаги чегирма билан харид қилиш имконига эга бўласиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталабоқ ҳеч кимга сездирмаган ҳолда ички оламингизга яна бир бор разм солиб олинг. Ичингизда дунёда тенгсиз истеъдодлардан бири беркиниб қолган бўлиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ҳар қандай ишни муваффақиятли амалга оширишингиз учун 18 июль жуда қулай кечади. Сизни раҳбарлар нафақат мақташи, балки, мукофотга ҳам тавсия этишлари мумкин. Оила қурмаганлар бугун кечгача олқишлар қуршовида вақт ўтказишади. Демак, кечқурун сиз аниқ романтик учрашувга чиқасиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 июлда пул масаласини жиддий назорат остига олинг. Пулни кўр-кўрона, пала-партиш сарфлашдан тийилинг. Бу иш қўлингиздан келмаса, ярмидан кўпини жуфтингизга бериб қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни тиклаш ҳаракатига тушсангиз ҳам нотўғри бўлмайди. Имкон топиб табиат қўйнига отлансангиз, сув ҳавзаларида чўмилсангиз, қуёшда меъёрни бузмаган ҳолда тоблансангиз, саломатлик албатта тикланади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Аксарият дўстларимиз бугун ишни профессионал касб билан боғлиқ маълумотга қаратишлари лозим. Агар анчадан бери малака оширмаган бўлсангиз, бу ишни бугундан амалга ошира бошланг. Мавқени оширишда бу нарса сизга жуда асқотади. Касбингизга боғлиқ курсларга боришингиз, семинарларда иштирок этишингиз мумкин. Ёки шунга мос қўлланмаларни ўқиб чиқишингиз ҳам фойда беради. Бугун сиз муҳаббатда ҳам албатта муваффақият қозонасиз. Фақат оиладагиларга қўполлик қила кўрманг. Бу муносабатингиз катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 июль куни эмоциянгизни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ҳатто, иш жойингизда ўзингиз раҳбар ҳисоблансангиз ҳам барибир эмоцияни жиловлашингиз шарт. Ҳамкасбларга, қўл остингиздагиларга қўпол муомала ҳеч қачон ёқиб тушмайди. Ғийбатчи ва ҳасадчилардан иложи борича нарироқ юринг. Куннинг иккинчи ярмида бажарган ишингиз учун албатта мукофотини оласиз. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, саломатликни мустаҳкам тутиш пайида бўлинг. Атмосферада магнит бўронлари тўхтамаётганига жиддий эътибор бериб, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун куннинг биринчи ярмида фақат ўзингизга ёққан, қизиқарли бўлган ишларгагина қўл уринг. Иш бажаришда шахсий манфаатларингизни хаёлан ҳам кўзлай кўрманг. Шахсий ҳаётда дадиллик билан, сира кечиктирмасдан етакчиликни ўз қўлингизга олинг. Агар қарзга ботмаган бўлсангиз, бугун топадиган пулингиз анча вақтга етадиган миқдорда бўлади. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига отланишлари мумкин. Сафар сиз учун ҳар тарафлама муваффақиятли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 июль куни дўстларингиздан бири сизга бировлар орқали қандайдир хабар етказиши мумкин. Хабарни обдон таҳлил қилинг. Хабар қай кўринишда, қай мавзуда бўлмасин, барибир жавобгарлиги сизнинг зиммангизга тушади. Суюкли инсонингизга нисбатан дипломатларча муносабат юритишингизга тўғри келади. У билан баҳслашманг, танбеҳ берманг. Акс ҳолда жанжалнинг остида қолиб кетасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг бошланиш қисмида жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан орангизда совуқ муносабат ҳукм сура бошлаши кутилади. Бу иккалангизни ҳам ташвиш ва қайғуга ботириши мумкин. Қимматбаҳо буюмлар, маҳсулотлар харид қилишдан тийилинг. Бу моддий аҳволингизни танг аҳволга келтириб қўяди. Худо кўрсатмасин, оладиган маошингиз миқдори кам чиқса, жуда танг аҳволда қолиб кетасиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 июль куни иш жойингизда ўзингиз ўзингизга боши берк кўча яратиб қўйсангиз, ундан сизни бошқаси олиб чиқиб қўймайди. Яна ўзингиз ҳаракатга тушишингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири сизга моддий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш эҳтимоли бор. Муҳаббатда ўзингизни жабрдийда қилиб кўрсатишга уринманг. Фаришталар омин деб росманасига жабрдийдага айланиб қолишингиз мумкин. Кечқурун уйдаги ташвишларнинг тенг ярмини ўз чекингизга олинг. Саломатликка эътибор қаратинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ишхонада қарама-қарши келиш деган тушунчага эътиборлироқ бўлинг. Акс ҳолда кўнгилсиз вазиятда қолиб кетишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда кун давомида ёқимсиз лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Агар яқинларингиздан бирини, ёки жуфтингизни ноўрин ранжитиб қўйган бўлсангиз, албатта узр сўранг. Молиявий муаммолар ҳам бугун сизнинг фойдангизга камроқ ҳал бўлиши мумкин. Демак, йирик харидларни ортга суриб туришингизга тўғри келади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 июль куни балиқ буржи остида туғилганлар вужудида қўшимча куч пайдо бўладики, ишхонадаги ишлашини кўрган раҳбарлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлай дейди. Бундан чиқди, барча мақтовлар ва мукофот сизга тегишли бўларкан. Меҳнат таътилига чиқмаган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида шу ҳақда ўйлаб кўрсангиз бўлади. Айниқса, ҳозирги иссиқ кунда тоғ ён-бағирларига кетиб дам олишга, ҳаво алмашишга нима етсин. Шу баҳонада соғлиғингиз ҳам тикланади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?