ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
19 июль куни ҳар кимнинг гапини юракка яқин олиб сиқилишдан тийилинг. У одам қариндошингиз бўлса ҳам иложи борича кулгига олиб вазиятни юмшата кетишга ҳаракат қилинг. Ҳатто, ҳасадгўйга ҳам мулойим муомала қилиб, жилмайсангиз, фақат фойда кўрасиз. Кейин эса ўша сизни ранжитган одамни ими-жимида даврангиздан чиқариб ташлайсиз, вассалом. Муҳаббатда сирлилик ярашади. Шу йўл билан оила қурмаганлар бўлғуси умр йўлдошининг кўнглига йўл топиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ўзингизга бўлган ишончингиз икки ҳисса ортиқроқ бўлиши лозим. Сиз фақат оқимга қарши сузинг. Шунда эзгу мақсадлар ҳақиқатга айланади. Муҳаббатда эса қаҳрамонлик сизга зиён етказади. Шунинг учун оила қурмаганлар сукут сақлаган ҳолда рақибларни четга чиқаришга ҳаракат қилишлари зарур. Бу масалада жуда айёрона усул керак бўлади. Сурункали хасталикларни даволаш, саломатликни тиклаш, мустаҳкамлаш амаллари 19 июлда муваффақиятли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
19 июль хатоларни тузатиш учун ажойиб кун ҳисобланади. Ишхонадаги юмушларни кўнгилдагидек адо этишда халал бераётган ўтмиш хатоларни эслаб уларни бартараф эта борсангиз бўлади. Атрофдагилар билан мулоқотда жуда эҳтиёткор ва ён беришга мойил бўлинг. Чунки мулоқотлар давомида ўзингиз хоҳламаган гапларни эшитиб қолишингиз мумкин. Иштаҳани жиловда ушланг. Акс ҳолда ортиқча вазн йиғиб, натижада саломатликка путур етказиб қўйишингиз мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Иш жойингизда мавқеингиз янада ошиши учун зарур ҳаракатлар содир этишни бошланг. Бу амалнинг мавриди келди. Фойдаланиб қолинг. Фақат ишни чин кўнгилдан бажарсангиз, эзгу мақсадларингиз тезроқ амалга ошади. Муҳаббатда фақат ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда йўл тутинг, албатта муваффақият қозонасиз. Нокамтар кўринсангиз ҳам жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз йўқолмайди. Чунки гоҳида нокамтарлик фойда беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
19 июль куни ишга бормаслигингиз учун минглаб баҳоналар юзага келиши мумкин. Аммо бу баҳоналарга кўз юмиб албатта ишга етиб боришингиз керак. Сиз ишлашга ўргангансиз. Демак, бир кун ишга бормай қолсангиз ҳам саломатлигингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар бугун мажлислар ўтказиш, ҳамкорлар билан келишувлар, янги шартномаларни имзолашда муваффақиятга эришишлари кутилади. Қалбингизга астойдил қулоқ тутсангиз, муҳаббатда хафагарчиликларни бошдан кечирмаган бўлардингиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Дўстларингиздан бири куннинг биринчи ярмида сизга нисбатан адолатсизларча йўл тутиб қўйиши мумкин. Буни кутмагандингиз, тўғрими? Демак, бундан кейин тегишли хулосалар чиқариб, дўст ва душманнинг фарқига борадиган бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз тўлиқ сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Фақат тақдирдан миллионлаб доллар кутманг. Бунинг иложи йўқ. Худо бериб турганига шукр қилинг. Сурункали хасталикка учраганлар уйдан кўчага чиқмай турганлари маъқул.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
19 июлда тарози буржида туғилганларнинг айримлари омадни ҳаракатлар содир этмаган ҳолда, хаёлпарастлик ёрдамида ўз тарафига оғдиришни хоҳлаб қолишади. Бунақаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Сиздан ҳаракат, биздан баракат деб беҳуда айтишмаган. Кун давомида олисдаги яқинларингиз, суюкли инсонингизга қўнғироқ қилиб ҳол сўрашни-да унутманг. Бу ўртадаги меҳр-оқибат кучайишини таъминлайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмолига эътибор қаратинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишлашда халал бераётган принципларингиз ва зарарли одатларингизни яна бир карра эсга олиб улардан буткул халос бўлиш пайида бўлинг. Шунда жуда қисқа вақт ичида ҳам ишхонадагилар, ҳам уйдагилар учун деярли идеал одамга айланишингиз мумкин. Афсуски, бугун соғлиғингиз хавф остида қолиб, грипп ёки шамоллашга ўхшаган ёқимсиз хасталик юқтириб олишингиз хавфи бор. Жуда эҳтиёт бўлинг! Турли кўринишдаги сафарлардан воз кечинг ва одам кўп тўпланадиган жойлардан нари бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
19 июлда оила қуришга улгурмаган, аммо кўз остига олиб қўйгани борлар дўпписини осмонга отаверсин. Сиз ниҳоят икки кўнгил учрашиб, бир-бирларига садоқат ваъда қилишларига шахсан гувоҳ бўласиз. Бу масалада ташқи кўринишингиз ҳам идеал даражада бўлиши лозимлигини унутманг. Имкон бўлса, қизлар стилист ёки косметолог хизматидан фойдаланиб қўйсалар ҳам ярашади. Ҳар ҳолда бўлғуси тақдирдошингиз билан учрашасиз. Унда ташқи кўринишингиз ҳам илиқ таассурот қолдириши керак.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Жиддий хатоликларга йўл қўйишни хоҳламасангиз, иш бошлашдан олдин уни яхшилаб режалаштириб олинг. Ҳамкасблар билан бўлар-бўлмасга баҳслашманг. Бунинг оқибати катта жанжал билан тугаши мумкин. Моддий аҳволингиз тобида бўлади. Бироқ пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмаган. Қўшимча даромад келтирувчи ишларга ҳам бир эътибор қаратиб қўйсангиз ёмон бўлмайди. Айниқса, яқин кунларда меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, пул албатта керак бўлади. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг. Кун тиғида кўп туриб қолиш ҳолсизланиш ва турли инфекцияли хасталикларга олиб келиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
19 июль куни ишончли, яқин дўстларга нисбатан ўзингиз учун ёқимсиз одамлар билан кўпроқ учрашиб, мулоқот қилишингиз кутилмоқда. Бу мулоқотлардан қочиш учун куннинг иккинчи ярмида ўзингизни мазали таомлар билан сийланг. Ёки спортзалга бориб хумордан чиққунча спорт билан шуғулланинг. Шунда ёқимсиз лаҳзалар унут бўлади. Шахсий ҳаётда яқинларингизга ён беринг. Кечки пайт уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Тайёр туринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кун мобайнида рамзий маънода айтганда, денгизнинг янада туброғига шўнғиб, энг яхши топилмаларга эга бўлиш ҳақида бош қотиринг. Оила қурмаганлардан кимдир тушдан кейин бир инсон билан тасодифан учрашиши ва шу инсон бир умр қалбига муҳрланиб қолиши мумкин. Башарти севиб қолганингизни чуқур ҳис эта бошласангиз, буни янги танишингиздан сир тутиб ўтирманг. Ҳақиқатни айтинг. Енгил тортасиз. Бахтингизни берсин! Кимдир оёқ ва бош оғриғи, юрак безовталигидан азоб чекаётган бўлса, бугун врач кўригидан ўтиш жуда ёқимли ва омадли кечади.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади