13:27 / 24.07.2018
4 845

Оила ғами

Оила ғами
Биз эркаклар кўпинча катта тўй, чойхоналарда тўпланиб зиёфатлар уюштирамиз, кабобу, паловдан тортиб турли туман нарсаларни еб мазза қиламиз. Аммо оиламиз-чи! Кабоб еятганимизда улар қаттиқ нон еб ўтирмаганмикан! Уларга ҳам тез-тез кавобу палов қилиб кўнглини кўтарамизми? Қиёмат кунида ўзимиз еб оиламизни оч қўйсак улар даъво қилишмасмикан?! Шу боис оила раҳбари деган номга муносибмизми?

Оиласига муносиб эр, оилам бола чақам, уларнинг бахт-саодати деб бор кучини сарфлайди.

Иймонли подшоҳ эса ҳамма вақт элим-юртим, халқим ва миллатим дейди. Юрт тараққиёти учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб, доимо халқининг аҳволидан хабардор бўлади, халқи оч бўлиб, ўзи тўқ юрмайди. Халқининг тинч, хотиржам ва бой-бадавлат яшашиши учун ўз роҳатини унутади.

Донишмандлардан бирини саховатли бой уйига меҳмонга чакирди. Айтилган кун донишманд меҳмонга келди. Мезбон бой уни қучоқ очиб, очиқ чеҳра билан кутиб олди ва меҳмонхонасига таклиф қилди. Бой таклиф қилган меҳмонхонада бойга яқин кишилар ҳам бор эди. Донишманд кириши билан ҳамма ўрнидан туриб, қўллари кўксида унга салом беришиб кўришишди. Азиз меҳмонни эҳтиром айлаб дастурхоннинг тўрига ўтқазишди. Дастурхон турли-туман нозу неъматлар билан тўла эди. Бирин-кетин таомлар ҳам тортила бошланди. Аммо нимагадир донишманд таомлардан жуда кам танавул қиларди. Буни кўриб мезбон хижолат тортди ва деди:

–Тақсир, бу таомларнинг ҳаммаси ҳалол-пок, пешана тери билан топилган пулларимга харид қилинганини яхши биласиз, таомни кам тановул қилишингизда бир ҳикмат борми?-деди минг хижолат чекиб. Бироз ўйланиб турган донишманд:

-Эй азизим! Биз бундай лаззатли таомларни есаг-у оиламиз, фарзанд ва жигаргўшаларимиз уйда оддий таом есалар бу ишимиз тўғримикан?-деб ўйлаб қолдим деди.
Шермурод ТОҒАЙ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оила ғами