Ҳазрат Жобир р.а ривоят қилади: “ Бир куни Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Макка аҳлини ҳақ йўлга чақираётган эдилар. Баъзи қони қайноқ кимсалар одобсизларча, у зотга тош, кесак ва бошқа нарсалар отиб масхара қилишди. Ҳатто у зотнинг муборак аъзоларига шикаст етди. Бу ҳолдан ғамгин бўлиб ўтирган эдилар. Шу чоғда ҳазрат Жаброил алайҳиссалом хабар келтирди:
— Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), ҳозир ибр нарса кўрсатаман, сизнинг ғамингиз кетади, - дея олис жилғада турган дарахтлардан бирига ишора қилиб, уни чақиринг, - деди.
У зот (алайхиссалом) чақирган эдилар, дарахт ҳузурларига келди.
— Энди буюринг, қайтади, — деди Жаброил (алайҳиссалом).
Шунда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом):
— Энди жойингга бор,- деган эдилар, дарахт аввалги жойига бориб ўрнашди. Бундан завқланган Пайғамбаримиз (алайҳиссалом):
— Энди мени ёлғончи дейишса ҳам ҳақ сўзни етказишдан тўхтамайман,- дедилар."
Изоҳ: Маълумки ҳаётда инсон учун энг оғир ва масъулиятли ишлардан бири, бу инсон ўзининг тўғри йўлда юриб, бошқаларга ҳам ўзининг тўғри йўлда юрганини исботлаб беришдир.
Мевали дарахтга тинимсиз тош ва кесак отиб турилиши ҳақиқат бўлгани сингари, тўғри йўлда юриб, бошқа инсонларни ҳам ушбу тўғри йўлга даъват қилиб, чақириб турган инсон учун ҳам, бошқалар тарафидан ҳар турлик таъна ва маломат тошлари отиб келинади.
Шундай вазиятларда мўъмин-мусулмон киши сабр-қаноат қилиб, атрофдаги инсонларнинг гап-сўзлари ва маломатчиларнинг маломатига парво қилмасдан, юрган ҳақ йўлидан ва ҳақ сўзидан орқага чекинмасдан, кураш олиб борса, албатта Аллоҳ бу бандасига кутмаган томонидан Ўзининг ёрдамини етказиб қўяди.
Равшанбой Раимқулов
“Қўйлиқ ота” жоме масжиди имом хатиби.
“Қўйлиқ ота” жоме масжиди имом хатиби.
Манба: ashab.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади