ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Баъзи ҳамкасбларга алоҳида эътибор билан муносабат юритинг. У сизга кун давомида ўзи бажариши керак бўлган иш масъулиятини ҳам юклаб қўйишни мўлжаллаган. Аммо жанжал кўтарманг. Масалани сукут сақлаган ҳолда ими-жимида ҳал қилинг. Кечқурун муҳаббатда оила қурмаганлардан кимдир алданиб қолиши мумкин. Бу ресторан ёки кафега таклиф этиш амали билан бошланади. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг. Оиласиз бўлсангиз, ҳали жуфтингизни топа олмаган чиқсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Ажойиб кунларнинг бирида албатта уни учратасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 июль куни ҳаётингизда баъзи воқеалар сизга зерикарлидек туйила бошлайди. Бироқ аслида ундай эмас. Кайфиятингиз кечиришингиз лозим бўлган кунга мослашиши зарур. Шунда бу туйғу сизни тарк этади. Молиявий масалада кўпроқ тер тўкинг. Шунда пулсиз қолмайсиз. Тўғри, сиз харидлар қилишни хуш кўрасиз. Лекин бугун тежамкорлик биринчи ўринда туриши керак.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталаб ишхонадами, кўчадами ғалати бир одам билан танишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу одам келгусида сизга жуда керакли шахсга айланиши мумкинлигини унутманг. Молиявий муаммоларни ҳал этишингиз жараёнида дўстлар ёки танишлар тарафидан оёғингиз остига тўсиқ қўйиш каби ёқимсиз ҳолатлар ўйлаб топилиши мумкин. Бугун муҳим ҳужжатларга имзо чекишда жуда эҳтиёткор бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 июлда ишхонангизда ҳамкасблар ажойиб истеъдодингизга яна бир карра қойил қолишлари кутилади. Бу раҳбариятга етиб борса, мукофотнинг каттаси ўзингизники деяверинг. Шахсий ҳаётда кўнгилсизликларга дуч келмаслик учун сабрли ва хотиржам бўлишингиз талаб этилади. Иложи борича уйдагиларга мулойим муносабат юритинг. Кечқурун олисдан қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун иш жойингизда негадир боши берк кўчага кириб қола бошлаганингизни сезасиз. Бу молиявий жиҳатдан муаммал бўлмаганингиз интиҳосидир. Зудлик билан қўшимча даромадли иш топмасангиз, навбатдаги ёқимсиз ҳолат инқироз бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Пулларингизни эҳтиёт қилинг. Айниқса, жамоат транспортида ҳаракатланиш жараёнида фирибгар ва киссавурларга йўлиқишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 июль куни паризод буржида туғилганлар жуда мушкул вазиятда қолиб кетишлари кутилади. Бу вазиятдан ўз кучингиз билан чиқа олишингиз даргумон. Кимдир сизни нима биландир айбдор қилишга уриниб кўради. Бундай вазиятдан дўстлар ва тафаккур кўмагидагина чиқиб кета оласиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга аслида туйғуларингиз чин ва кучли эканини яна бир бор исботлашингиз учун қулай имконият туғилади. Саломатликка эътиборни сусайтирманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тарозининг икки палласи тенг бўлишига эришиш учун интилинг. Шундай ишларга қўл урингки, сих ҳам, кабоб ҳам куймасин. Суйган инсонингиз ўзининг ширин сўзи ва ҳаракатлари билан ўзингизга бўлган ишонч ортишида катта ёрдам беради. Уни ранжитишни ўйлай ҳам кўрманг. Молиявий муаммоларингизни қўшимча даромад келтирувчи ишгина ижобий ҳал эта олади. Бу иш яна сизга маънавий роҳат ҳам бағишлаши эҳтимолдан холи эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 июлда молиявий жиҳатдан жар ёқасида қолишни хоҳламасангиз, ўз куч ва имкониятларингизни астойдил ишга солинг. Ақлни пешланг. Ўтган кунларда ишлаб топилган пулларни тежанг. Бугун энг муҳим харидларнигина амалга оширинг. Сурункали хасталик билан оғриганларнинг навбатдаги муолажалари бироз ортга сурилиши мумкин. Мутахассис билан яхшилаб маслаҳатлашгач, муолажа бошлашингиз керак бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда юмуш бажариш масаласида чалкашликларга дуч келишингиз кутилмоқда. Бу чалкашликларни ҳамкасблар ёрдамисиз бартараф эта олмайсиз. Шахсий ҳаётингизга ўзингизча янгиликлар киритишга уринманг. Жиддий хатога йўл қўйишингиз, бу хато жуда қимматга тушиши мумкин. Севган инсонингиз учун кун давомида бирозгина вақт ажратинг. Романтик лаҳзалар ўйлаб топинг. Шу баҳонада муносабатлар янада мустаҳкамланади. Кечқурун айримлар сафарга отланиши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 июль куннинг биринчи ярмида оилангиздагилар ёки дўстлар билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ажабланарлиси, бу жанжалда сизни айблай бошлашади. Ҳойнаҳой, ҳақиқатан ўзингиз қандайдир хатога йўл қўйгансиз-у, оқибати жанжал билан тугаётган бўлиши ҳам мумкин. Тадбиркор бўлсангиз-у, ҳамкорлар психилогиясидан яхши хабардорлигингиз ҳақиқат бўлса, бизнесда омадингиз чопгани ўша. Пулнинг ўзи сизни қидириб келаверади. Муҳаббатда суйганингиз билан эҳтиёт бўлиб мулоқот қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Қаерда бўлманг, юриш-туришингизни, эмоцияни назорат қила билиингиз зарур. Ҳатто тоққа бориб дам олсангиз ҳам ўзингизни жуда эҳтиёткор тутинг. Оила қурмаганлар бугун тасодиф туфайли ўзининг бўлғуси турмушдошини топишлари мумкин. Башарти айримлар ҳозирча ёлғиз яшашни маъқул кўраётган бўлсалар, ўзларига ҳавола. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферада бошланган навбатдаги магнит бўронидан эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 июлда тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан келишувлар ва хизмат сафари омадли кечади. Аммо самолётда учиш бугун муваффақиятсиз кечиши мумкин. Уйингизга у қадар узоқ бўлмаган ерга бориб дам олсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Қариндош-уруғлар билан учрашиб суҳбатлашиш сизга муаммолардан қисқа вақтга бўлса-да чалғишда ёрдам беради. Бугун пул жамғариш яхшилик келтирмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади