Олимлар аҳолининг саломатлиги ҳолатидан жиддий ташвишдалар, шу боис улар қандай омиллар инсонларнинг тез ўлим топишига сабаб бўлишига доир тадқиқот ўтказишди. "Ортодокс" тиббий порталига таяниб Кун нашри шу ҳақида хабар берди.
Тадқиқот натижаларига кўра, улар сайёранинг деярли ҳар иккинчи кишисида учратиш мумкин бўлган ҳалокатли зарарли одатлар ҳақида маълум қилишди. Шуниси эътиборга моликки, мазкур рўйхатда спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмоли каби одатий ҳалокатга етакловчи машғулотлар келтирилмаган.
Инсонлар учун энг ҳалокатли одатлар рўйхатидан қуйидагилар ўрин олди:
Ёлғизлик
Психология профессори Жулианна Холт-Лунстаднинг фикрича, ёлғизлик организмга кунига 15 сигарета чекиш каби таъсир кўрсатар экан. Шахсий учрашувлар ўрнини эгаллаб бораётган виртуал мулоқот инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсата олмайди - инсон барибир эътибор етишмаслигидан азият чекади.
Камҳаракат ҳаёт тарзи
Фото:iStockphoto
Камҳаракат ҳаёт тарзи рўйхатнинг иккинчи ўрнидан жой олди - олимлар бу йўғон ичак ҳамда ўпка саратонига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, одамлар тобора кўпроқ компьютер, руль ва телевизор қаршисида вақт ўтказишмоқда.
Уйқусизлик
Фото: erhvn.mn
Тўйиб ухламаслик инсульт ва инфаркт каби юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Олимларнинг маълумотларига кўра, АҚШнинг 70 миллион аҳолиси сурункали уйқусизликдан азият чекади. Бундай ҳолат айниқса чекувчилар учун хавфли, бу зарарли одат юрак-қон томир касалликлари хавфини беш бараварга оширади.
Офтобда тобланиш
Офтобда тобланиш хавфли одатлардан яна бири сифатида қайд этилди. Шифокорлар ультрабинафша нурлар тери саратонини келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблашади. Тобланишнинг салбий таъсири сигареталардан-да зарарли экани таъкидланади.
Нотўғри овқатланиш
Фото: blogoduma.ru
Аҳолининг кичик қатламигина бенуқсон рациони билан мақтана олади. Қанд миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмолидан-да хавфли бўлиши мумкин.
Мутахассислар юқоридаги кузатувлардан келиб чиқиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилишга ва саломатликни сақлаш учун оддий тавсияларга амал қилишга чорлаб қолишди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади