00:52 / 04.08.2018
6 462

Мунажжимлар башорати: 4 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 4 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталабданоқ жуда чалкаш вазиятларда қолиб кетишингиз кутилади. Бу вазиятдан чиқишингизда фақат дўстлар ёрдам бера олади. Олис сафарга чиқиш фикрида бўлсангиз, бу фикрдан воз кечинг. Бундай сафарлар анча олдин режалаштирилиб, пухта ҳозирлик кўрилиши керак. Кечқурун вақтингиз чоғ ўтиши кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиётлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Меҳмонга бориш ниятингиз бўлса, адашмабсиз, меҳмондорчиликда кайфиятингиз янада кўтаринки тус олади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 август куни энг аввало иштаҳангизни маҳкам бўғишга, теваракдаги чанглардан эҳтиёт бўлишга эътибор қаратинг. Кимдир сизга қулоқ тутмаса, сизнинг йўриғингизга юрмаса, зўрлик қилишга уринманг. Бу оилангиздаги яқинларингиз билан боғлиқ муаммо. Муаммони хотиржамлик вва сокинликда бартараф этинг. Муҳаббатда жуфтингизни яхшироқ тушунишга, у билан зарур бўлганда маслаҳатлашишга ҳаракат қилинг. Эҳтиросларни жиловга солинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар билан бугун қаттиқроқ курашишингизга тўғри келади. Бўлмаса, улар сизни асабийлашишга мажбур этаверишади. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида тасодифий танишувни бошдан кечиришлари ва бу келгусида романтикага айланиб кетиши мумкин. Тезлаштираверинг тўйни. Ҳаммаси ўз қўлингизда. Молиявий аҳволингиз кечқурунга яқин сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилади. Соғлиқни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

4 августда ташқи кўринишингиз негадир шубҳали тус ола бошлаши мумкин. Буни ишхонадаги ҳамкасбларингиз пайқаб қолишади. Бироз нафас ростлашдан сўнг ўтиб кетса ажабмас. Агар шундай бўлиб чиқса, нур устига аъло нур бўларди. Дарҳол навбат кутиб турган юмушларни қойиллатиб бажариб, роҳатини ҳам кўришга улгурардингиз. Моддий аҳволингиз ҳам худди шу юмушларга боғлиқ бўлиб турибди. Кечқурун шахсий ҳаётда яқинларингиз билан ади-бади айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бошқачароқ айтганда, бугун юлдузлар генералликка даъво қилмаслигингизни маслаҳат беришади. Амалга оширишингиз лозим бўлган ишлар тиқилиб ётибди. Ўшалар билан банд бўлишингиз шарт. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз таниган-билганлардан кимдир сизга совға ҳадя этиши кутилади. «Қандай совға экан?» деб бошингизни қотириб ўтирманг. Нима фарқи бор, тўғри эмасми?!. Агар оила қурмаган бўлсангиз, совға тақдим этган инсон бўлғуси ёстиқдошингиз бўлиб чиқиши ҳам мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 август куни иш жойингизда худди аскар каби астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Малака масаласида қийналаётганлар албатта бу муаммони ҳал этишлари зарур. Шахсий ҳаётда қувонч ва муҳаббат уммонининг туб-тубида суза бошлайсиз. Руҳан дам оласиз. Бунда жуфтингизнинг роли беқиёс, албатта. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, бассейнда сузиш саломатлигингиз учун жуда фойдали кечишини унутманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар албатта эҳтиётларини қилишлари керак.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кўпчилик назаридан нари бўлишга уринманг. Барибир бунинг имкони йўқ. Халқ қаршисига чиқинг. Орзуларингиз ҳақиқатга айланиши учун умумкурашда иштирок қилинг. Айниқса, саломатлигингизни мустаҳкамлашга эътибор қаратинг. Овқатдан заҳарланиб қолишингиз, иммунитет тушиб кетиши ва шамоллаш жараёнлари дафъатан бошланиб қолиш хавфи бор. Уларнинг олдини олинг. Нима қилсангиз қилинг, аммо хасталинишингизга йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

4 август куни иш жойингиздаги юмушларни аъло даражада, муддатидан олдин бажариб қўйишингиз раҳбарларга жуда маъқул келади. Улардан мақтовлар эшитишингиз аниқ. Қанийди шу мақтовлар мукофот пулига айланиб кетса. Сизга ҳасад қилувчи ҳамкасбларга эътибор берманг. Кимдир ич-этини еяверади, сизга худо бераверади. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзларини қайтаришади. Бугун олис сафарга отланиш муваффақиятли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўта йирик лойиҳаларга бугун қўл урманг. Оддийроқ, кичикроқ ишларни бажаринг. Улар сизга даромад келтиради. Мавқени ошириш йўлида ҳаракатлар содир этишга ҳам ҳали вақт бор. Рўзғордаги муаммоларни бартараф эта бориш ҳам зиён қилмайди. Улар ҳаддан ташқари кўпайиб қолган. Кечқурун айримлар яқин манзилга сафар уюштириши кутилади. Бугун кун давомида ўзингизни кўпроқ севинг. Ўзингизни бировларга хафа қилдириб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 августда эрталабданоқ миянгизга шундай ажойиб ғоялар қуйилиб келадики, гўё шоир тусига кириб қолгандек бўласиз. Ҳамкасблар ҳам бу ғоялардан хабар топгач, ҳайратдан ёқа ушлашлари тайин. Эсда тутинг, бугун дам олиш, нафас ростлашни фақат тушингизда кўрасиз. Шундай экан, белни маҳкам бойланг-у, тер тўкаверинг. Оилада жуфтингизнинг қалбини чуқурроқ забт этиш пайида бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз узоқ йиллар ёдингизда сақаниб қолса не ажаб. Бир-биридан ажойиб, ёқимли лаҳзалар то кечга қадар сизга ҳамроҳлик қилади. Атрофингизни ҳам қалби меҳр-оқибат ҳиссига тўла инсонлар қуршаб туришади. Бошлиқлар қўлингизга мўмай мукофот тутқазишлари-чи?!. Оила аъзоларингизни ёнингизга олиб ресторанга борсангиз ҳам ярашади. Муҳаббатда яқин инсонингиз билан рўзғор масаласида баҳслашиш амалини бошқа кунга қолдиринг. Барибир ютқазасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 август балиқ буржида туғилганлар учун анча оғир ва мушкул кечиши мумкин. Зиммангизга юкланган вазифалар то кечга қадар адо этилса ҳам тугамайдигандек. Шахсий ҳаётда нималаргадир ўзгартиш киритишга уринманг. Барибир муваффақият қозона олмайсиз. Ҳаммаси қандай бўлса, шундайлигича қолаверсин. Сафарнинг ҳар қандай туридан воз кечинг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 4 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?