Устоз Омонулла Мадаев билан Мадинаи Мунавварада кўришиб, мазза қилиб узоқ суҳбатлашиш насиб қилди. Эски хотираларни эслаб, бир кулишган, бир йиғлашган бўлдик.
Мен ўқиган пайтим лицейимиз жуда обрўли ва шунга муносиб жуда тартиб-интизомли эди. Қоидабузарларнинг ўқишдан ҳайдалишлари оддий ҳол бўлиб, ўқишдан ҳайдалиб кетиш хавфи бошқа жазоларга нисбатан олий жазо сифатида қараларди, бундай оқибатдан, табиийки, жудаям қўрқардик.
Шунга қарамай, ўша пайтлар “Отойининг туғилган йили” каби асарлардан таъсирланган, шартакиликка мойил бола эдим. Кунларнинг бирида устозларимиздан бири менинг устимдан директоримиз Содир акага (Аллоҳ Содир акани раҳмат қилсин, яхши ишлари кўп эди!) шикоят қилган экан, мен билан одатда жуда мулойим ва яқин бўлган Содир ака бирдан тўнини тескари кийиб, мени “педсовет” (ўқитувчилар мажлиси)га чақиртирдилар. Хона тўла устозлар, энг охирги сафда устоз Омонулла ака ҳам борлар.
Содир ака менинг устимдан шикоят қилинганини айтдилар, мени ўқишдан ҳайдаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилдилар. “Истовчилар қўл кўтарсин”, дедилар. Учта устоз кетма-кет қўл кўтарди, энди тугадим деб ўйладим. “Кетасан, ёрдам қилолмайман”, деди доимо менга бошқача меҳрибон бўлган директор. Тиззаларим қалтираб, ота-онамга нима дейман, одамлар нима дейди, деган минг хаёл билан карахт бўлиб қолдим.
Шу пайт охирги қаторда ўзларига хос виқор билан ўтирган Омонулла ака туриб, “бу мани болам, ҳеч қаёққа кетмайди”, дедилар. Кейин менга юзланиб, бор чиқиб кетавер, деб чиқариб юбордилар. Мени ҳайдашнинг ўзига хос “референдум”иям, уччала устознинг кўтарилган қўллариям, директор ҳам қолиб кетди. Омонулла аканинг обрўлари анча баланд эди, биров эътироз билдиролмади. Одам бундай пайтда узатилган ёрдам қўлини ҳечам унутмас экан.
Омонулла ака мени 14-15 ёшларимда ўқитганлар. Ҳам лицейда, ҳам уйларидаги кутубхоналарида дарс берардилар. Уйларида ўқитганлари учун пул олмасдилар. Тез-тез кўзларимга тик қараб “Сен буюк одам бўласан!” дердилар. Ҳали буюк бўлмадим, лекин ўша сўзлари, ёш болалигимга қарамай билдирган ишонч ва эътиборлари мени катта орзулар қилишга, улкан мақсадлар томон интилишга, майда нарсаларга чалғимасликка ўргатди.
Аллоҳ ҳаммамизга ва зурриёдларимизга шундай ҳикматли, бизни кучли характер ўлароқ шакллантириб, руҳан ўстиришга ҳаракат қиладиган устозлар насиб қилсин!
Мана кўп йиллар ўтиб Омонулла ака билан муборак ерларда дийдорлашдик, бирга ҳаж қиладиган бўляпмиз. Аллоҳ ибодатларимизни қабул қилсин!
Барча устозларимизнинг ўлганларини раҳмат, тирикларини мағфират айласин!
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин