16:27 / 08.08.2018
3 919

Ҳокимиятни яхши бошқаришнинг 12 та тамойили

Ҳокимиятни яхши бошқаришнинг 12 та тамойили
Ҳокимиятни яхши бошқаришнинг 12 та тамойили Европа Кенгаши томонидан 2007 йилда тасдиқланган. Ушбу тамойиллар фуқаролик жамиятини бошқаришнинг барча демократик қадриятларини қамраб олади. Европа Иттифоқи экспертларининг фикрича, бу тамойилларни жорий этиш фуқароларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув сифатини ошишига олиб келади.

1. Фуқароларнинг сайловларда бевосита ва билвосита фаол иштироки ҳамда барчага адолатли ва тенг шароитлар яратиб бериш;

2. Масъулиятли бўлиш: давлат томонидан фуқароларнинг талаб ва шикоятларига ўртача вақтда, асосли равишда жавоб берилади;

3. Самарадорлик ва таъсирчанлик: мавжуд ресурсларнинг энг мақбул вариантларидан фойдаланиш;

4. Ошкоралик ва шаффофлик: аниқ сабаблар билан таснифланмаган маълумотлардан ташқари, барча маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиши, маҳаллий доирада чиқарилаётган қарорлар қонунларга мос бўлиши;

5. Қонун устуворлиги: маҳаллий ва юқори даражадаги барча амалдорлар суд қарорлари ва қонунларга бўйсунади, қонунлар эса ошкоралик ва белгиланган тартиблар асосида қабул қилинади;

6. Хатти-ҳаракатларнинг ахлоққа мослиги, жамият фаровонлиги шахсий манфаатлардан устун туради, коррупциянинг барча турларига қарши курашилади;

7. Бошқарув соҳаси ходимларининг доимий равишда билим ва маҳоратларини ошириб бориш;

8. Инновациялар ва ўзгаришларга очиқ бўлиш: жамият учун янги технологиялар ва ғояларни қабул қила олиш;

9. Барқарорлик ва узоқ муддатга мўлжалланган режалар: ривожланиш стратегиясини мамлакатнинг узоқ келажагини ўйлаган ҳолда ишлаб чиқиш;

10. Мустаҳкам молиявий бошқарув;

11. Кучли ҳимояланган инсон ҳуқуқлари, аҳоли қатламининг маданий жиҳатдан хилма-хиллиги, ижтимоий жиҳатдан эса бирлиги;

12.Жавобгарлик: барча тоифадаги мансабдорлар ўзлари чиқарган қарор учун шахсан ва жамоавий (президент, вазир, ҳоким ҳамда Парламент кабилар) тарзда жавоб берадилар.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳокимиятни яхши бошқаришнинг 12 та тамойили