18:30 / 13.08.2018
4 494

«Мен деманг, биз денг»

«Мен деманг, биз денг»
Илм йўлида маълум муваффақиятларга эришган кишиларнинг баъзиларида, бир илмий «мен»лик пайдо бўлади. У одам ўзи қанчалик камтарин бўлмасин, мана шу жиҳатдан манман бўлади. Бу «мен»лигини осонликча тарк этолмайди. Қалби, ақли нақадар ҳаракат қилса ҳам, нафси бу илмий менлиги жиҳатида имтиёз истайди, ўзини сотишликни хоҳлайди. Ҳатто, бошқа олимлар тарафидан ёзилган ҳақиқат китобларига нисбатан қарши чиқишни хоҳлайди. Қалби у китобдаги ҳақиқатларни севгани, ақли олқишлаб юксак кўргани ҳолда, нафси эса, ҳалиги илмдан келган менлиги туфайли, яширин бир адоват ҳис қилади. Ҳатто, ўша китобнинг қиймати тушишлигини орзу қилади. Ўз фикрий маҳсулотлари ҳам ўшандай қадрга эга бўлишини ва улардек «сотилиши»ни хоҳлайди.

Эй дин хизматига бел боғлаган фидокорлар!

Ҳушёр бўлинг! Инсондаги энг заиф ва таҳликали томир – Менликдир!

Душманлар мана шу томирингизни эркалатиб, кўп ёмон ишларни қилдира оладилар! Манманлик томонидан тўрга илиниб қолманг!

Билингизки, бу асрда аҳли залолат «Менлик»ка миниб, залолат водийларида югурмоқдалар. Ҳақиқат аҳли эса, «Менлик»ни тарк этиш билангина, ўз муқаддас хизматларида муваффақ бўла оладилар. Гарчи «Менлик»ни истеъмол қилишликда ҳақли бўлсалар ҳам, бу ҳол наригиларга ўхшашлик, ва уларни ўзларидек нафспараст дея ўйлашлари мумкин бўлганидан, бу иш Ҳақнинг хизматига қарши бир ҳақсизлик ҳисобланади.

Шуни унутмангки, биз атрофида тўпланганимиз бу Қуръон хизмати, «Ана»ни қабул қилмайди. «Наҳну»ни хоҳлайди. «Мен деманг, Биз денг», дейди.
«Шайтон ҳийлалари» китобидан

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Мен деманг, биз денг»