Бугун ҳар иккимиз бутунлай бошқа-бошқа қирғоқлардамиз. Энди Сизнинг ҳам, менинг ҳам ўз ҳаётимиз бор. Лекин қалбларимизда қолган ўша ширин лаҳзалардаги хотиралар иккаламизни ҳам бирдек таъқиб этишини ўйлаб ҳам кўрмаган эканмиз.
…Мен Сизни ҳамиша ўйлайман. Бир дам бўлсин хаёлимдан чиқариб юборолмайман. Чунки ҳаётимнинг энг гўзал онлари Сиз билан кечган. Ҳижрон азобини тортаётган дамларда ўзимга-ўзим савол бераман: “Нима учун бахтимни, муҳаббатимни ҳимоя қилмадим? Севгим учун нега курашмадим?“ Билмадим… қалбимизга меҳмон бўлиб кириб келган ишқ ўтини ўткинчи бир ҳолатга йўйдикми?
Йўқ, азизим! Ундай эмас, биз… биз севгимизни асраш учун ҳам жимгина туравердик. Ўзгалар бизнинг тақдиримизни ҳал этаётган бир пайтда сукут сақладик. Чунки Сиз ва мен андиша отлиғ туйғуни ҳамма нарсадан устун қўйдик. Юрагимиздаги муҳаббатимиз юракларимизда қолиб кетаверди…
Начора! Ҳаётда фақат олдинга қадам босиш бор экан, ортга эса йўл йўқ. Шунинг учун ҳам севгимиз армонга айланди.
Баъзида ёлғизликдан қочиш илинжида ташқарига, одамлар орасига отилиб чиқаман ва… Сизни улар орасидан излайман. Ҳеч бўлмаганда Сизнинг тимсолингизда ўзгаларни кўрарман, дея… Афсуски, топа олмайман, балки Сизга ўхшаш чеҳрани тополмасам ҳам керак. Боиси, Сиз мен учун ягонасиз.
Тақдир тақозо этиб, агар қошимга келганингизда ҳам Сиз билан энди юзма-юз туриб сўзлашолмаслигимни биламан, лекин қандайдир ҳис мени мудом Сиз томон ундайди.
Муҳаббатимиз пок эди ва поклигича юракларимизда гавҳардек абадий сақланиб қолаверади, деб умид қиламан…
Маҳфуза ШАРОБИДДИНОВА
Манба: Mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади