00:12 / 12.08.2018
7 044

Мунажжимлар башорати: 12 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қандай қилиб бўлмасин, барча куч ва имкониятларни ишга солган ҳолда оилангизда сокинлик ҳукм суришини таъминланг. Гарчи кимдир асабингизга тегиб, жанжал кўтаришга мажбур этса-да, эътибор қилманг. Молиявий муаммоларингиз бугун тўлақонли ҳал бўлмаслиги мумкин. Лекин пулдан қийналмаслигингиз аниқ. Соғлиқни, асабларни жуда эҳтиёт қилинг. Куннинг иккинчи ярмида иш билан яқин манзилга бориб келишингиз кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

12 августда нафақат ишда, балки атрофдагилар билан муносабатларда сергак туринг. Кимдир кимнидир менсимаслиги ёки арзимаган баҳона билан жанжал чиқишига асло йўл қўйманг. Ишда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишингиз кутилади. Шунинг учун ҳам бугун молиявий аҳволингиз ҳамманикидан яхши бўлишига умид бор. Кечқурун олисдан кутилмаган хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун хаёлотнинг домига тушишдан сақланишингиз керак. Акс ҳолда миянгизга бўлар-бўлмас хаёллар ўрлаб, турли кўнгилсизликларга дуч келасиз. Иш бажаришда, муҳим ҳужжатларга имзо чекишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий бизнеси борлар бугундан кўп нарса умид қилмасалар ҳам бўлади. Айниқса, яқиндагина бу ишга қўл урганлар муваффақиятли лаҳзаларни бироз кутиб туришларига тўғри келади. Лекин шунга қарамай, келгусида ҳамкорга айланиши мумкин бўлган ажойиб инсон билан танишишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

12 август куни билиб-билмай севган инсонингиз қалбига совуқчилик туширишингиз мумкин. Бу ишга асло йўл қўйиб бўлмайди. Нима қилиб бўлса ҳам ўзингизни, эмоцияни назорат қилишга уриниб кўринг. Кун мобайнида дўстлардан бири билан ҳам сен-менга бориб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Молиявий масалада омадингиз кулади. Ҳатто, йирик харидларга ҳам ҳозирлик кўраверинг. Ўтган кунлардаги бажарган ишларингизнинг мукофотини ҳам бугун олишингиз ҳақиқатга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Меъёр ва хоҳишлар ўртасида сезиларли масофа сақлашингизга тўғри келади. Акс ҳолда бугун кўзланган эзгу мақсадларга эришишингиз мушкул бўлиб қолади. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида ҳамкорлар билан қизиқарли ва муваффақиятли учрашувни бошдан ўтказишади. Агар сафар қилиш, конференцияда иштирок этиш, фойдали шартномалар имзолашга тўғри келса, зинҳор бош торта кўрманг. Кун давомидаги ягона омад шуларда ўз аксини топиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

12 августда эмоциянгиз сизга сал қурса панд бериб қўяй дейди. Шунинг орқасидан катта жанжалларга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Яшаш учун жиддий халал бераётган ёқимсиз вазиятларни олдиндан сезсангиз, дарҳол йўқ қилинг. Сезиш учун эса қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. Саёҳатнинг барча кўринишлари сизга омад келтиради. Фақат бу сафарни олдиндан пухта режалаштирган бўлишингиз лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Шахсий ҳаётда жуфтингизга нисбатан ҳаддан ташқари талабчан бўлманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Майли, шу кунга қадар назорат сизнинг қўлингизда бўлгани ростдир. Лекин бугун вазиятни ўзгартиринг. Тушкун кайфиятингиз атрофдагиларга ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Кечқурун яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Ишонинг, бу сафар сизга бир дунё романтика ҳадя этади. Баъзилар кечки пайт шамоллаш ва бош оғриғидан безовталанишлари хавфи бор. Муолажа тадоригини кўриб қўйинг, зиён қилмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

12 август куни эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилмоқда. Бу учрашув сизга аъло даражадаги кайфиятни бахш этади. Тадбиркорлар ҳам иш юзасидан бир қатор учрашувларни бошдан кечиришлари эҳтимолдан холи эмас. Иложи бўлса, спиртли ичимлик истеъмол қилманг. Рўзғорингиз билан боғлиқ хушхабарларни кечки пайт эшитасиз. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг. Зарарли одатлардан воз кечиш ҳаракатини бошласангиз ҳам бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар сизга бугун ғалатомуз бир кунни ваъда қилишган. Қанақадир ишни бошлайсиз-у, ҳадеганда натижаси кўрина қолмайди. Балки кимдир бу ишни бажаришингизга халал берар? Эҳтиёткорлик билан атрофингизни кўздан ўтказинг. Бировларга далилларсиз айб қўя кўрманг. Муҳаббатда ҳам айтмоқчи бўлган гапларни суйганингизга тўлиқ айта олмай қийналишингиз мумкин. Буларнинг барчаси ўткинчи. Қайғуга ботманг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

12 августда ўзингизни қўлга олиб, азалий истеъдодингизни ишга солсангиз, тоғларни толқон қилишга қодир бўласиз. Муаммоларни ижобий ҳал этишда айни шу истеъдодингиз асқотади. Пул камчиллиги юзага келса, ташвиш чекманг. Молиявий муаммоларингиз кечга қадар бартараф этилиши ҳақиқатга яқин. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутиб қолади. Бардам бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва кўнгли қоралардан эҳтиёт бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Шу туфайли севимли касбингизга ҳам вақтинча бўлса-да, қизиқишларингиз йўқолиши мумкин. Имкон доирасида кайфиятингизни кўтаринки ҳолатга келтириш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири мўъжизадан-да аҳамиятлироқ яхшилик қилиши мумкин. Агар шу дўстингизга қулоқ тутган ҳолда иш юритсангиз, юксак чўққиларни забт эта олишингиз тайин бўлади. Кечқурун спортнинг ҳеч қайси тури билан шуғулланманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

12 август куни истеъдодингизни, ҳаммадан яхши ва жасурлигингизни исботлаш учун қулай имкониятлар туғилади. Шу кунгача камтарлик сабаб бўлиб бу ишни амалга оширмай келгандингиз. Энди камтарликни бир четга суриб қўйишингиз керак. Мавқе ошиши, тадбиркор бўлсангиз, пулни янада кўпайтириш учун ҳаракат қилинг. Заҳирадаги маблағни арзимас нарсалар учун сарфлашдан тийилинг. Тежамкорликни шиорга айлантиринг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?