01:08 / 15.08.2018
7 010

Мунажжимлар башорати: 15 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 15 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз жуда омадли кечади. Ҳатто, ушалиши мумкин бўлмаган орзуларингиз ушалиши мумкин. Фақат алдовларга чув тушиб қолишдан, пул масаласида таваккал қилишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу сизни рўзғор ташвишларидан қисқа муддатга бўлса-да чалғитади. Қариндошларингиз билан муносабатларда жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 август куни ялтираган буюмнинг барчаси олтин бўлавермайди деган ақидани бир ёдга олишингиз керак бўлади. Бу шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Жуфтингизга асло хиёнат қила кўрманг. Ақидани эсланг-у, хулоса қилинг. Яқин қариндошлардан бири сизга моддий жиҳатдан кўмак бериши кутилади. Бу ишни мерос ёки хусусий мулк сотилиши сабабли амалга ошириши мумкин. Айримлар жигар ва ўт қопини эҳтиёт қилишлари зарур бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир инсон билан учрашишингиз кутилмоқда. У келгусида яқин дўст, ишончли ҳамкорга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Бу танишув эмоционал ҳолатингизга ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди албатта. Кўнглингиз шу қадар ёрқинлашадики, қувончингизнинг чеки бўлмайди. Кечқурун баъзи дўстларимиз шахсий иш билан яқин манзилга жўнаб кетиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

15 август сиз учун омадсиз кечиши мумкин. Муаммолар ҳар тарафдан бошингизга ёғилиши, қай бирини бартараф этишни билмай ҳалак бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Лекин руҳни туширманг. Бу дунёда ҳал этиб бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Масалага оптимист назари билан боқа олсангиз бас. Шундай зайлда муҳаббат бобидаги муаммоларни ҳам ўз фойдангизга ҳал этинг. Аёллар, қизлар учун бугун гўзаллик салонига бориш хайрли кечади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Биринчи навбатда эмоциянгизни ўзингизга бўйсундира олишингиз зарур. Акс ҳолда атрофдагилар билан мулоқотда жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар бир тўқнаш келган тўсиқдан тегишли хулоса чиқаришга ҳаракат қилинг. Иш жойингизда ташаббусни ўз қўлингизга олинг. Шунда ҳамкасблар қаршисидаги ҳурматингиз ҳам ортади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Фақат врач маслаҳатига асосланган ҳолда муолажалар ташкил этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

15 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Рақобат шу қадар кучли бўладики, бўшашсангиз, ютқазиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Яхшиямки, ёнингизда ишончли дўстлар бор. Улар ўз вақтида етиб келиб муаммоларни бартараф этишда ёрдам беришлари мумкин. Шу баҳонада сиз ҳам депрессияга тушиб қолишдан халос бўласиз. Муҳаббатда ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг, ҳар бир ҳаракатингизни ўйлаб амалга оширинг. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, организмни атмосферада бошланиши кутилаётган магнит бўронлари хавфидан асранг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Мавқеингиз ошиши айнан бугунга тўғри келган. Азалий орзуларингиз ушалиш палласига киради. Яқин қариндошларга алоҳида эътибор қаратинг. Улар сизнинг меҳрингизни, эътиборингизни анчадан бери интиқ кутишади. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ кутилмаган совғалардан кўнглингиз ёришади. Айримлар илк муҳаббатини тасодифан учратиб қолиши мумкин. Бундай лаҳзаларда фақат қалб амрига қулоқ тутишингиз керак бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

15 август куни чаён буржи остида туғилганларнинг аксарияти меҳнат таътили гаштини суришда давом этишади. Тўғри-да, баҳонада саломатлик мустаҳкамланади. Нафас ростлайсиз. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Бунга яқинда топган қўшимча даромад келтирувчи ишингиз ҳисса қўшади. Саломатлигингиз фақат шамоллаш туфайли панд бериши мумкин. Бошқа хасталиклар сизга хавф солмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг дастлабки қисмиданоқ астойдил енг шимарган ҳолда янги ишга қўл уринг. Олдинига бажарадиган ишингиз қийин туюлиши мумкин. Лекин аслида ундай эмас. Бугун орттирадиган пуларингизнинг бир қисмини яхши кунлар учун сақлаб қўйинг. Яқин ойларда оилавий тарзда сафарга отлансангиз, ўша пуллар асқотиши мумкин. Муҳаббатда эҳтиёт бўлинг. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан ишқ ўйинлари ўйнашдан сақланинг. Бу ўйинлар юзингизни ерга қаратишдан бошқасига ярамайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 августда бутун борлиғингизни ишга қарата олсангизгина кўзланган натижага эриша оласиз. Мақсадлар, ниятлар кайфият билан уйғунлашиши лозим. Барчалари омад ва муваффақият манзили томон қаратилиши талаб этилади. Ана шунда кўз очиб юмгунча топширилган вазифани аъло даражада уддалашга эришасиз. Раҳбарият қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Айримлар кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Оиласизлар бугун кун давомида орзусидаги инсонни учратишлари ҳақиқатга яқин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Куннинг биринчи ярмида зарарли одатлардан воз кечиш ҳаракатига тушсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Улар сизга эркин ҳаёт кечиришда, эзгу мақсадларга етишда жиддий халал беради. Ортиқча вазндга эга бўлсангиз, соғлом турмуш тарзи сизга катта ёрдам бера олади. Фақат хоҳиш бўлса бас. Спорт билан шуғулланиш бугун муваффақиятлар гаровига айланади иншооллоҳ. Бугун ҳеч кимни ранжитманг. Ҳеч кимнинг дилини оғритманг. Илож топсангиз, етим-есирларга ёрдам қўлини чўзинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

15 августда олдиндан режалаштирилган ишларингизнинг барчаси аъло даражада ҳал бўлади. Ғайратингиз, муваффақиятларингизни кўрган ҳамкасбларнинг баъзилари ҳасад ҳам қила бошлаши мумкин. Кун давомида табиат қўйнида дам олиб қайтиш ҳам зиён қилмайди. Кимлардир бош оғриғи, варикоз ва геморройдан безовталаниши кутилади. Хасталикни халқона усуллар билан даволашга уринманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 15 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?