23:30 / 15.08.2018
7 493

Мунажжимлар башорати: 16 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 16 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар кунингизни романтик кайфиятда ўтказишни маслаҳат беришган. Бунинг учун ихтиёрингизда барча имкониятлар мавжуд бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Бу хато сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида иммунитетни кўтариш учун хизмат қиладиган муолажаларни бошласангиз, фойдадан холи бўлмасди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

16 август куни иш ҳам, муваффақият ҳам бисёр бўлади. Лекин улгуришингиз эхтибор. Бу масалада сизга маънавий кўмак ҳам зарур бўлади. Башарти профессионал касбингиз билан боғлиқ ғоялар кўп бўлса, ҳамкасблар билан ўртоқлашсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Хавотир олманг, ғоялар сизники, демак, энг муҳимларини ўзингизда қолдирасиз, вассалом. Кечки пайт стресс ҳолатига тушиб қолсангиз, машина рулини бошқариш тавсия этилмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланинг. Бу ҳам саломатликка, ҳам атрофдагилар билан кечадиган муносабатларга фақат зиён келтиради. Кўпроқ ҳаракатда бўлинг, дўстлар, танишлар билан мулоқот қилинг. Бир сўз билан айтганда, ҳаёт қозонида бошқалар билан баравар қайнанг. Меҳнат таътилига чиққанлар учун ҳам 16 август жуда ёқимли кечади. Имкон бўлса, саёҳат масаласини ўйлаб кўрсангиз ҳам ярашади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

16 августда оила қурмаганларга сунъий тарзда бўлса ҳам романтик лаҳзалар ўйлаб топиш тавсия қилинади. Бу ҳам кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди. Ёки шаҳарда яшайдиганлар қишлоқдаги қариндошларникига меҳмон бўлиб боришса ҳам бўлади. Ҳаво алмашасиз, саломатлик мустаҳкамланади. Дарвоқе, саломатлик хусусида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Саломатлигингиз бугун космонавтларни ҳам ҳавас билан қарашга мажбур эта олади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кўнглингизга ўтиришмайдиган, ўзингизга ёқмайдиган одамлар билан мулоқот қилишдан тийилинг. Улар ўз йўлида кетаверсин. Тадбиркор бўлсангиз, бугун ажойиб бир лойиҳа йўлингиздан чиқиши кутилмоқда. Бу лойиҳа сизга яқин келажакда кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдорда даромад келтириши мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг. Кечқурун айримлар ёқимли хабар эшитиши эҳтимолга яқин. Хабар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлса керак.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

16 август куни бор истеъдодингизни қайта намойиш этишдан тийилинг. Акс ҳолда ҳамкасблардан кимдир оёғингизга болта уриш пайига тушиб қолиши мумкин. Ўзингизга таниш бўлмаган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Барибир бу ишлар сиз кўзлаган фойдани бермайди. Муҳаббатда айтарли ўзгаришлар йўқ. Фақат ҳис-туйғуларни жиловда ушлашни унутмасангиз бас. Сурункали хасталикка чалинганлар бугун атмосферада кучли магнит бўронлари бошланганини яна бир карра ёдга олиб қўйсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Анчадан бери денгиз, океанлар соҳилида пайдо бўлиб қолишни орзулардингиз. Бахтга қарши ҳозирча бу орзуни тушингиздагина кўришингиз мумкин. Молиявий масалада жамики муваффақиятлар сизники. Фақат хато қилмасангиз, бўшашмасангиз ва иккиланавермасангиз, таваккалчиликка ён бериб қўймасангизгина улар сизга вафо қилиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Бундан ташқари, кимдандир ёқимли хабар ҳам эшитасиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

16 августда чаён буржида туғилганлар нима хоҳлаши ва нима билан машғул бўлишини ўзлари танлаганлари маъқул. Агар мавқени ошириш ниятида бўлсангиз, у ҳолда шахсий ҳаёт масаласини ортга суриб туришингиз керак. Оила қурмаган бўлсангиз-у, муҳаббатни қўмсай бошласангиз, ишдан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Аслида оғир карвонга айланиб, иккала ишни ҳам баравар олиб боришга етмайди. Моддий аҳволингиз тушдан кейин яхшиланиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Муҳаббатда илгари билиб-билмай йўл қўйган хатоларни тузатишингиз тавсия этилади. Тузатмас экансиз, улар урчийверади. Мабодо қизишиб кетиб нималаргадир кўпроқ пул сарфлаб қўйсангиз, афсус чекманг. Бугун молия масаласида хурсанд бўладиган кунингиз. Кечқурун қўшимча даромад келтирувчи иш қидириб кўринг. Бу ишда сизга интернет ёрдам бера олади. Саломатлигингизга путур етказмаслик учун терлаб туриб муздек ичимлик ичишингиз ёки елвизакда ухлаб қолишингиз қатъиян тақиқланиши лозим.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 август куни тер тўкиб ишлашингизга зарурат қолмайди. Ундан кўра ҳеч бўлмаса тушга қадар табиат қўйнида дам олиб қайтганингиз дуруст. Чунки бугунги кунингиз ҳаддан ташқари фаоллик талаб қилмайди. Муҳаббатда оиласизлар азалий орзуларидан бирига эришиши кутилади. Ҳойнаҳой, идеалингиздаги инсонни учратсангиз керак. У ҳолда учрашув кетидан романтик лаҳзаларни кутаверинг. Улар сиздан қочиб қутула олишмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Куннинг биринчи ярмида барча зарур юмушларни қойиллатиб қўйинг. Тушдан кейин дангасалигингиз тутиб қолиши эҳтимолга яқин. У ҳолда даромадсиз қолиб кетишингиз тайин бўлиб қолади. Кунниннг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиш учун отланинг. 16 август куни олис келажак учун режалар тузишдан сақланинг. Мавсумдан фойдаланиб, меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Организмда заҳира витамин турса зарар қилмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

16 августда ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда оптимистларча иш бошланг. Бусиз ниятлар вожиб бўлмай қолиши мумкин. Ҳар бир ишни бажараётганда, албатта мавқе ошиши ҳақида ўйланг. Моддий манфаатдорликка эришиш учун кун давомида ҳуқуқшуносдан маслаҳатлар олишингиз керак бўлади. Қарзларингиз бўлса, бугундан қолдирмай тўлашингиз зарур. Оила қурмаганларни кечқурун романтик учрашув кутиб қолади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 16 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?