ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 август куни ўз мақсадларингизга етиш йўлида жон олиб, жон беришингиз шарт эмас. Омад ва муваффақиятнинг ўзи ортингиздан эргашиб юради. Сиздан кайфиятни туширмаслик, атрофдагилар билан илиқ муносабатлар юритиш талаб этилади холос. Тадбиркор бўлсангиз, собиқ ҳамкорлардан бири билан муносабатларни тиклашга эришасиз. Муҳаббатда ҳам омадсизликка учрамайсиз. Лекин омадга ҳам эришмайсиз. Қариндошлар билан дипломатарча муносабат юритишингиз тавсия этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар сиздан саховатли бўлишни сўрашади. Агар шу чақириққа лаббай деб жавоб бера олсангиз, одамлардан ёрдамни аямасангиз, худо сизга икки ҳисса қилиб беради иншооллоҳ. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлардан фақат завқ оласиз. Кечқурун суюкли инсонингиздан ажойиб бир совғани қабул қилиб олишингиз кутилади. Ундан қарздор бўлиб қолиб кетманг. Жавобини албатта қайтаринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 август куни ростакамига омадга эришишни хоҳласангиз, жамоавий ишлашга эътибор қаратинг. Кўпдан ҳеч бир иш қочиб қутула олмайди. Башарти кимдир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишни мўлжаллаган бўлса, аччиқланманг. Буни қайтар дунё деб қўйибди. У одам яқин таниш ёки ҳамкасб бўлса, яна яхши. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг. Саломатликка алоҳида ёндашинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар яқин қариндошлардан қайсидир бири моддий жиҳатдан ёрдамингизга муҳтож бўлса, бугунги даромадингиздан келиб чиқиб қариндошнинг илтимосини қондиринг. Бугун мавқеингиз янада ортиши масаласида илк қадамни ташлашингиз мумкин. Аммо жуда эҳтиёткор бўлинг. Ортингизда сиз инқирозга юз тутишингиз, пулдан қийналиб азоб чекишингизни кутиб ётганлар бор. Кечки пайт моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Айни ўшаларнинг олдидан виқор билан ўтадиган паллангиз. Куйдиринг, ҳасадгўйларни кул қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 августда асосан қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз тавсия этилади. Агар ҳамкасблардан бири сизга иш масаласида маслаҳат берса, олдин чуқур таҳлил қилинг. Башарти бу маслаҳат принципингиз ва манфаатларингизга мос келса, маслаҳатга қулоқ тутсангиз бўлади. Пул хусусида эса жуда сергак, тежамкор ва эҳтиёткор бўлишингиз керак. Йўқса, инқироз хавфи остида қолишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ сизни тушунадиган, керак бўлганда ёрдам қўлини чўза оладиганлар билан мулоқот қила бошлайсиз. Айримлар хизмат сафари билан хорижга учиш имкониятига эга бўлишади. Тадбиркорларнинг бугун тузадиган фойдали шартномалари муваффақиятли кечади. Эрта тонгда жисмоний машқлар қилишга одатланинг. Овқатни режим асосида истеъмол қилинг. Муздек душ ёрдамида организмни чиниқтира бошласангиз ҳам зиён қилмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 августда сизга ҳар қадамда иш ўргатувчилар, йўл кўрсатувчилар пайдо бўлиши мумкин. Ундайларга кўрсатган йўли равонлигига амин бўлгачгина қулоқ тутинг. Шахсий ҳаётингизда йўл-йўлакай учрайдиган муаммоларга дилгирлик билан муносабат билдиринг. Жуфтингиз билан аразлашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имкониятлар туғилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Техника ва ижод кишиларининг куни туғади. Омад кечга қадар улардан юз ўгирмайди. Муҳаббатда эса аксинча, омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кечадиган учрашув ва танишувлардан воз кеча қолинг. Оилада етакчиликка даъво қилманг. Ён беришдан тинчи йўқ. Айримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 август куни нимадан илҳомланасиз, номаълум, аммо иш жойингизда бошқалар учун ҳам масалаларни ҳал этиш ҳаракатига тушиб қолишингиз хавфи бор. Бу хавф жуда кучли, эҳтиёт бўлинг. Баъзи ҳамкасбларга тутаётган ишларингиз ёқиб тушмаслиги мумкин. Молиявий муаммоларга эътибор қаратинг. Чунки уларни ижобий ҳал этиш айнан 17 август куни осон кечмайди. Яқинларингизга, қўни-қўшниларга нисбатан кечиримли бўлинг. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш организмингиз учун жуда фойдали кечиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Атрофдагилар билан мулоқотда ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингизга тўғри келади. Оғзингизга келган гапни гапириб юбориш, кимларгадир алам қилиши ва шунинг оқибатида орангизда жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Айниқса, шу нарса иш жойингизда жуда асқотади. Катта пул тикиладиган ишлар дуч келса, сира иккиланиб ўтирманг. Омад сиз томонда бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
17 август куни қаршингизда турган бир талай ишни бирдан амалга ошириш ниятидан воз кечинг. Уларни тартиб сақлаган ҳолда кетма-кет бажара оласиз. Акси бўлса, йўқ жойдан муаммо орттириб олишингиз мумкин. Муҳаббатда билиб-билмай аҳмоқликлар қилиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Иложи борича кун бўйи асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Бўлмаса, саломатлигингизга путур етади. Кейин пушмон қилгандан кўра олдини олган маъқул-ку, тўғри эмасми!?.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Фирибдан сақланинг. Пул масаласида таваккалчиликларга йўл қўйманг. Ўзингиз ҳам бировни алдамасликка интилинг. Жуфтингиз билан муносабатларда мулойим бўлинг. Рашк деган даюсга эрк берманг. Баъзилар бош оғриғидан безовталаниши кутилади. Бошни мутахассисга кўрсатишингиз керак. Дори ичиб юриш билан саломатлик тикланиб қолмайди. Енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг. Ширинликлардан юз ўгиринг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади