ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз жуда хайрли ўтиши мумкин. Қачонки бировларга билиб-билмай ҳасад қилиб қўйиш одатингизни ташласангиз. Ўйлаб кўринг, сиз ҳам бошқалардан кам яшаётганингиз йўқ. Демак, тақдирдан мамнун бўлишингиз керак. Айримлар ортиқча вазндан халос бўлишни хоҳлаётган бўлса, велосипед сайрига чиқишни одат қилсин. Бу саломатликни ҳам мустаҳкамлаб, кайфиятингиз ҳамиша ҳайитдагидек бўлишини таъминлайди. Кечқурун оила қурмаганларнинг баъзиларига кимдир муҳаббат изҳор қилиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 август куни оддий ходиммисиз, тадбиркормисиз ё корчалонми, барибир эришган натижаларингиз, ютуқларингизни ўзгаларга асло кўз-кўз қилманг. Ҳатто, уларни қўшнингиз ҳам билмай қўя қолсин. Ҳақиқий консерваторга айланинг. Шунда ишларингиз бароридан келишда давом этади. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришлари мумкин. Аллакимларнинг хонадонида кечқурун чақалоқ йиғиси жаранглаши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун юлдузлар сизга овқатланишга эътибор қаратишни маслаҳат беришади. Нонушта, тушлик, ярим кунлик, кечки овқат, ухлашга ётишдан олдин таммаддилар меъёрида кечса, сиздан саломати ва қувноғи бўлмайди. Чунки ўзини яхши ҳис этишда ҳикмат кўп. Тўқ қорин, яхши кайфият билан ҳар қандай чигал молиявий муаммоларни ҳам чирпирак қилиб ташлай оласиз. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 августда муҳаббатда ажойиб саргузаштларни бошингиздан кечиришингиз кутилади. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, сира иккиланмасдан ишқ уммонига шўнғийверинг. Чўкиб кетсангиз, суйган инсонингиз албатта қутқариб олади. Ишда тактик ва хотиржамликка суянинг. Тадбиркорларга бу икки жиҳат янги ҳамкорлар билан муносабатларни мустаҳкамлашда жуда керак бўлади. Оддий ходим бўлиб ишлайдиганлар эса мавқеини ошириб олиш имконига эга бўлишади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржи остида туғилганларга фақат яхши гапириб кун кўрса бўлади. Вужудингиз энергияга шу қадар тўлганки, ҳатто тоғларни ҳам бир қўлингиз билан остин-устун қилиб юборишга қодирдексиз. Лекин вайронгарчиликдан наф чиқмайди. Бу куч ва имкониятларни ишга сарфланг ва мўмай даромад олинг. Пул топиш масаласида жиддий тўсиқлар қаршингиздан чиқмоқчи эмас. Баъзилар кечқурун олис сафарга жўнаб кетиши мумкин. Бу сафар қизиқарли учрашувлар, молиявий тўкинлик ва ёқимли хабарларга лиқ тўла кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 август куни эрталабданоқ паризод буржи вакилларининг кайфияти аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлардан кимдир кўчада собиқ ҳамкорини учратиб қолишлари мумкин. Қолганлар ҳам бир жойда туриб қолишлари керак эмас. Ишни дўндириш ва мўмай даромад кўришни шиор қилиб олинг. Айрим дўстларимиз кундузи раҳбарнинг қабулига кириб маоши оширилишини талаб қилиши кутилади. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар сизга ҳаддан ташқари хушчақчақликни ваъда қилишмайди. Аммо бир жойда туриб қолиб зерикмайсиз ҳам. Ишлар бир текисда ҳал бўла боради. Тадбиркорлар тушга қадар пул айланмаси масаласида янги ишларга қўл уриб ҳам улгуришади. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Ачинарлиси, бу сафар жўнаб кетишингиз жуфтингизга сира ёқиб тушмаслиги мумкин. Кўнгил-да, эътибор қилманг. Йўл олдидан кайфият аъло бўлиши шарт.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 август куни атрофингизни ўраб турган борлиқни буткул бошқа рангларда кўра бошлайсиз. Бу яхшиликка. Ранглар жилоси қалбингиз тубига чўкиб бораётган ёқимсиз туйғуларни ташқарига улоқтиради. Сиз шунинг баҳонасида енгил тортасиз. Асосийси, кун давомида яқинларингизга кўпроқ меҳр кўрсатинг. Жанжалларга йўл берманг. Имкон доирасида фақат уй таомларини истеъмол қилишга интилинг. Баъзиларнинг саломатлиги панд бера бошлаши мумкин. Бунинг ҳам чорасини кўриш лозим.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун ўқотар буржи остида туғилганларга камдан-кам ҳолатларда кузатиладиган ёрқин ва ажойиб кунни ваъда қилишмоқда. Шунинг учун ҳам сиз бу кунни бир умр ёдда сақлаб қолишингиз керак. Чунки уни шунчаки эслаб юриш ҳам кўнгилга ҳузур бахш этади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиш, у билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади. Катта пул топиб олишни истайсизми? Қалбингизга мурожаат этинг ва қулоқ тутинг. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутиб қолади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 августда ўзингизни тутиш масаласида жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Бир марта йўл қўйилган қўпол хато бир умр мисқоллаб йиғилган обрўни бир пул қилиши мумкин. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизнинг принциплари билан ҳисоблашишингизга тўғри келади. Бел ва оёқ оғриғи қийнаётган бўлса, уқалаш муолажаларини олинг. Игнали терапия ҳам катта ёрдам бериши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Нимаики ишга қўл урманг, бугун ўзгалар, ўзингиздан тажрибаси мўлроқ инсонлардан, ҳамкасблардан маслаҳат сўранг. Тўғри, сиз ўз принципларингиз асосида яшашга ўргангансиз. Аммо бугун принциплардан воз кечиб турмасангиз, кўзланган натижага эриша олмайсиз. Пул кун мобайнида сиз ўйламаган ва қайғурмаган лаҳзаларда қўлингизга келиб тушади. Кимдир мерос сифатида, яна кимдир бойвачча танишининг ҳиммати туфайли катта пул эгасига айланиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 август куни оқимга қарши сузишингизга тўғри келади. Ҳар бир ҳаракатингизни ҳисобга олинг. Молиявий муаммолар ҳам осонликча ён беришни исташмайди. Чиранишингиз, жон чекиб ишлашингиз лозим бўлади. Кечқурунга бориб худо йўлингизни ўнглайди иншооллоҳ. Оилангизда сокинлик, хотиржамлик ҳукм сура бошлайди. Соғлиғингиз тобида бўлади. Демак, бугун сиздан-да бахтлироқ инсон бўлмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади