ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
31 август куни учраганга сўроқ-савол беравериб чарчашингиз мумкин. Кўпчилик жуда қисқа фурсатда бу қадар улкан зафарлар қучганингиз билан қизиқиб қолади. Шубҳасиз, сиз бундай сирларингизни қалбингиздан бошқага ишонмайсиз. Умумий жавоб билан чекланасиз. Кун давомида ягона бир орзуингиз ҳақиқатга айланиши кутилади. Саломатлигингиз жуда яхши. Аммо кечқурун яқин инсонлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз натижасида асабларингиз қақшаши эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз таклифлар, хушомадлар ва илтимосларга тўла бўлиши кутилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси сизга қаратилган. Тақдирга раҳматлар айтасиз. Бу тўғри. Лекин бир нарсани ёдда тутинг. Бугунги ижобий натижаларга жон олиб жон беришингиз туфайли эришгансиз. Соғлиқ, иш, шахсий ҳаёт учун зарарли, ёқимсиз ҳисобланган амаллар, нарсалардан воз кечинг. Шахсий машинангиз бўлса, кун бўйи пиёда юриб туриш кераклигини ҳам унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
31 август куни эгизаклар буржи остида туғилганлар ўта фаол бир инсонга айланишлари кутилади. Лекин бу профессионал касбингиз эмас, балки шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Иш бажариш давомида кўплаб уйдаги муаммоларни бартараф этишга улгурасиз. Янги касб-ҳунарга эга бўлиш масаласидаги илк қадамлар муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни тиклаш амалларини адо этинг. Витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун негадир дангасалигингиз тутиши кузатилиши мумкин. Ишга ҳам, ҳаётга ҳам қўл силтайсиз-у, бир жойда ўтириб қоласиз. Аммо бу жуда зарарли. Вужудингиздаги жами куч ва имкониятни ишга солган ҳолда олдинга интилишда давом этинг. Сизга биров пул бериб қўймайди. Ўзингиз ишлаб топишингиз керак. Дангасаликка келсак, кечки пайт яқин бир манзилда ҳаво алмаштириб қайтсангиз, ҳаммаси жойига тушади. Айниқса, йога ва медитация амаллари барча нуқсон-у зарарли энергетикани ҳайдаб солади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
31 августда кайфиятингиз аъло, буржингизга мос характер, яъни, бошқарувчилик одатингиз юзага чиқа бошлайди. Ишга ҳам, атрофдагилар билан кечадиган муносабатларга ҳам ижодий ёндаша бошлайсиз. Фақат молиявий муаммоларни бартараф этаётганда, меъёрни бузиб қўйманг. Оила қурмаганларнинг айримлари кечқурунга яқин ажойиб бир танишувни бошдан кечиришади. Бу романтик учрашув бўлиб чиқиши ҳақиқатга яқинроқ. Бардам бўлинг!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун зинҳор оқимга қарши сузманг. Гарчи ҳамкасблар кимнидир танқид қилишга, ё раҳбарлар ёнига намойишкорона кириб бориб ҳақ талаб қилишга чақирса ҳам рози бўлманг. Атрофда бўлаётган ишларга оптимист назари билан боқинг. Пул масаласида бугун аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Бироқ катта бойликкача ҳали анча йўл босишингиз керак. Муҳаббатда фақат ён бериш билан чекланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
31 август куни атрофдагилар у қадар яхши эътибор бермаётганидан ранжигандек бўласиз. Аммо ранжишингиз нотўғри. Ўзингиз биринчи бўлиб қадам ташланг, мулоқот қилинг. Улар албатта арзирли жавоб қайтаришади. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Яқиндагина хизмат сафари билан ўзга шаҳарга кетганлар, катта пул билан ортга қайтишлари кутилмоқда.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларда муҳитни ҳисобга олинг. Агар муҳит ўзингизга ёқмаса, ўз кучингиз билан шу юмушларни адо этинг. Муҳаббатда ҳам оиласизларга ҳаддан ташқари мажнунга айланиш тавсия этилмайди. Етакчи бўлишга ҳам уринманг. Танлаган инсонингизни ўзингиздан бездириб қўйишингиз мумкин. Янги уйга кўчиш, сотиб олиш билан боғлиқ амаллар бугун омадли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Соғлиғингизга жиддий қаранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
31 августда ёрдам сўраб танишларга, дўстларга мурожаат этишингиз зарур бўлса, ўзингизни кўп уринтириб ўтирманг. Бир марта қўнғироқ қилсангиз бас, улар бажонидил етиб келиб сизга ёрдам беришади. Муҳаббатда ҳам зерикиб қолишингиз учун баҳона кузатилмайди. Аксинча, жуфтингиз сизни кутилмаган ёқимли хабарлар билан сергак торттириб туради. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафарингиз бехатар ўтсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Умумий аҳволингиз кўнгилдагидек бўлади. Ишлаш учун ҳам энергетика етарли. Молиявий масалада эса муаммолар ўта жиддий. Уларни бир зарба билан ўз томонингизга ағдариб олишингиз мушкул кечади. Демак, кимнидир ёрдамга чақиришга мажбурсиз. Кечқурун яқин келажак билан боғлиқ режаларни тузиб қўйинг. Бўғимлар, бел қисмингизда оғриқ туриб безовта қилаётган бўлса, мутахассис маслаҳати билан зарур машқларни бажаришингиз керак бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
31 август куни ижодий ва техник лойиҳаларни амалга оширишингиз талаб этилади. Бу ишни жуда аниқлик билан бажармасангиз, муваффақият қозона олмайсиз. Шахсий ҳаётда ҳазил-ҳузулга эрк берманг. Бугун шунчаки ювош тингловчи ролини ижро этинг. Жуфтингиз етакчилик қила турсин. Сиз эса фақат унинг гапларини маъқуллаш билан чекланинг. Кечқурун хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Бу яқин дўстларингиздан бири ҳақида бўлиши ҳам мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш жойингиздаги ҳозир эгаллаб турган ўрнингиз аллақачон эскирган. Юқори босқич сари интилинг. Керак бўлса, оқимга қарши сузинг. Майда-чуйда ишларни йиғиштириб, кўпроқ даромад келтирадиган ишларга қўл уринг. Албатта уддалайсиз. Кечки пайт дўстлар ҳамроҳлигида яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Оилалиларга фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиш тавсия этилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади