Ҳовард мактабдан бўш пайтлари уйма-уй юриб нарса сотадиган фақир бир бола эди. Бугун эшикма-эшик қанча чопмасин, ҳеч нарса сотолмади.
Қорни очиб, ҳолдан тойди. Чўнтагидаги ўн цент эса ҳеч нарсага етмасди. Ноилож навбатдаги уйдан бирор егулик сўрашга қарор қилди. Афсуски, эшикни ёш қиз очди. Ҳовард уялиб, аранг сув сўради. Болакайнинг оқариб кетган юзи, қуруқшаган лабларини кўрган қиз унинг оч қолганини сезди. У сув эмас бир коса сут олиб чиқди. Ҳовард сутни ҳўплаб-ҳўплаб ичди, сўнг:
– Неча пул бўлади? – деб сўради.
– Онам қилган яхшилигинга пул олмагин деб ўргатган, – деб майин жилмайди қиз.
– Минг раҳмат, – деди Ҳовард секин орқасига буриларкан.
Йиллар кетидан йиллар ўтди. Ҳовард мактабни, сўнг лицейни, кейин эса университетни тамомлади…
Бир куни Жон Ҳопкинс номидаги университетнинг Тиббиёт факультетига қарашли онкология бўлимига оғир беморни олиб келишди. Бу машҳур тиббиёт даргоҳининг таъсисчиларидан бири ўша болакай Ҳовард Келли эди.
Шифокор Келли беморнинг маълумот варақасини кўздан кечираётиб ҳаяжонга тушди. Хотирасида болалиги ўтган кўчалар, машаққатли кечмиши жонланди. Кўрикка кирган шифокор беморни бир кўришдаёқ таниди. Бу аёл узоқ йиллар олдин унга сув ўрнига сут берган ўша меҳрибон қиз эди.
Келли бор маҳоратини ишга солиб, даволашни бошлади. Ниҳоят мўъжиза рўй берди. Бошқа шифокорлар аллақачон ҳукмни чиқариб қўйган аёл, оғир дарддан фориғ бўлди.
Шифохонадан жавоб бериладиган куни аёлни даволаш билан боғлиқ барча харажатлар ёзилган қоғоз раҳбар – Ҳовард Келли ҳузурига олиб кирилди. Шифокор ҳисоб қоғозига алланималар ёзиб уни аёлга юборди. Бу сингари даволаниш жуда катта пул туришини яхши билган аёл унга қўрқа-писа кўз ташлади.
Бироқ, ҳақиқатан ҳам ўн минг долларлик рақамлар ёзилган қоғоз остида шифокор Келли имзоси билан шундай изоҳ ёзиб қўйилганди:
Рус тилидан Зуҳра УМАРОВА таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади