00:13 / 05.09.2018
5 060

Ёшлар танишуви – ишончли муносабатми ёки ҳазил? Аниқлаш сири!

Ёшлар танишуви – ишончли муносабатми ёки ҳазил? Аниқлаш сири!
Икки ёш танишуви оила қуришга асосланганми ёки ҳиссиётлар олови ўчгач, қочиб қолиш рўй берадими? Бу савол ёшларни ҳам, уларга масъул бўлган ота-оналарини ҳам қизиқтиради.

Агар ёшлар бу ҳиссиётлар асосида бирор бир мақсадни қўя олсалар, бу оила қуриш, келишув билан тугалланади. Агар ҳар бир муносабатда ўз орзу-умидларини олға суриб келиша олмасалар, улар уруш-жанжал ўйинини, ҳиссиётлар севгисини ўйнаб меҳрларини ёқиб юборишади. Бу муносабатнинг охири душманлашиш, ёмон кўриш, айблаш, ҳақоратлаш билан якунланади.

Келажакда қандай яшаш йўллари, муаммоларни биргаликда ечиш усулларини муҳокама қила олишмайди. Танишув ортида бошқариш ва бошқарилишга кўниш малакаси бўлмаса-ю, севгидан азобланаверилса, бу муносабатни тўхтатиш керак.

Ёшлар ҳиссиёт исканжасидан чиқиб, оила қуриш масаласини олдига қўя олмас экан, бу муносабат 10 йиллар ҳам давом этиши мумкин, аммо оила шаклланмайди. Оила қуриш мақсади остида жавобгарлик ҳисси ётади. Ҳиссиёт камайиб, жавобгарлик ортиб боради. Севгининг миқдори камайиб, кўпайиб туриши мумкин, аммо жавобгарлик ҳисси ёки бор ёки йўқ деб баҳоланади.
Психолог Зебунисо АҲМЕДОВА

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёшлар танишуви – ишончли муносабатми ёки ҳазил? Аниқлаш сири!