ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Иш жойингизда бугун баъзи хавотирли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Аммо яқин ўтмишни эсга олсангиз, худди шундай аҳволга тушганингизни англайсиз. Шунда хавотирли лаҳзалар вужудингизни так этишга мажбур бўлади. Ҳамкасбларнинг айримлари асабингизга тега бошласа, сабрни танланг. Бу вазиятни яхши тарафга ўзгартиришда қўл келади. Саломатлик масаласида эса муаммо бор. Бўғимлар ва умуртқа поғона қисмларингизда оғриқ туриб бироз безовта қилиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 сентябр куни тақдирнинг ўзи сизга бир олам совғаларни ҳозирлаб турганига гувоҳ бўласиз. Эҳтиёт бўлинг. Бўшашсангиз, бу совғаларни биров илиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Кун давомида қизлар ва аёллар ташқи кўринишига ҳам эътибор қаратиб қўйишса, ёмон бўлмайди. Шу баҳонада дўкон айланиб, ўзингизга ёққан буюмларни ҳам харид қиласиз. Чунки бугунги молиявий аҳволингиз жуда яхши кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрта тонгдаёқ худодан сўраб йўлга чиққанларнинг иши албатта бароридан келади. Фақат кайфиятни бўлар-бўлмасга бузиб қўявермасангиз бас. Башарти кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолсангиз, уни айланиб ўтишга имкон бўлмаса, тақдирда борини кўришдан бўлак иложингиз қолмайди. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан орангизда баъзи тушунмовчиликлар пайдо бўлиш хавфи сезилмоқда. Бундай маҳал психологик усуллардан бирини қўллаб, вазиятдан чиқиб кетинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
7 сентябрда кўпчиликнинг диққа марказиба бўлишингизни унутманг. Шунга қарамай, профессионал ишингизни давом эттиришдан ҳам тийилманг. Илгари қайсидир лойиҳага пул тикиб мўмайгина даромад олгандингиз. Бугун яна ўша лойиҳа йўлингизда кўндаланг бўлиши мумкин. Бироқ бугун пул тикманг. Инқирозга юз тутасиз. Иммунитетни кўтариб олиш учун витаминлар истеъмолини бошлашингиз керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Арслон буржи остида туғилганларга бугун осон бўлмайди. Аслида қандай одам эканингизни ҳамкасбларга исботлашга уринавериб чарчашингиз мумкин. Умуман, нима фарқи бор? Ундан кўра ишлашни билинг. Сизга ишдан кўпроқ фойда келади. Ёки яқин дўстлар билан қисқа муддат суҳбат қуринг. Бугун саёҳатга чиқиш, романтик учрашувлар ва маданий дам олишлар муваффақиятли кечади. Кечқурун спортнинг исталган тури билан шуғулланишингиз мумкин. У ҳам сизга фақат наф келтиради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
7 сентябр куни ҳеч қачон ишончингизни қозонмаганлар билан рўпара келишингиз кутилади. Эътиборсизроқ бўлинг. Нафратингизни уларга сездириб қўйманг. Оила қурмаганларнинг баъзиларига янги учрашув жуда кучли эмоция тақдим этиши мумкин. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Имкон бўлса, велосипедда сайр қилинг. Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишдан сақланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Саломатлигингизга анчадан бери жиддий зарар етказаётган одатларингиз бор. Бугун биринчи навбатда ўша одатлардан воз кечинг. Спортга дўст тутининг. Спорталга боринг, бассейнда сузиш машқларини ўзлаштиринг. Иш жойингизда режани шундай пухта тузингки, кун сўнгида сизга албатта кутилган даромадни ҳадя эта олсин. Кечқурун хонадонингизга узоқ юртдан меҳмонллар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
7 сентябрда кунни ўзгалалрга етакчилик қилишдан бошлашингиз кутилади. Йирик тадбирлар ташкил этасиз, кимларгадир даромадларини ҳисоблашда ёрдам берасиз. Кимларнидир руҳан кўтаринкиликка тайёрлайсиз. Агар шахсий ҳаётда хатога йўл қўйган бўлсангиз, сиқилманг. Дунёда тузатиб бўлмайдиган хатонинг ўзи йўқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сергак бўлинг. Тежамкорликка эътибор қаратинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, таниш-билишлар олдида обрўйингизни янада мустаҳкамлаш амалларини бажаринг. Майли, кимлардир ҳасад ҳам қилсин. Бу ҳасад сизни йўлдан оздира олмайди. Бугун молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун харид масаласини ортга сура туринг. Муҳаббатда қатъиятли бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
7 сентябр куни нуқул баҳслашаверадиган одамга бугун ён беришингизга тўғри келади. Бу азбаройи тинчликни сақлаш, жанжал келиб чиқмаслигини таъминлаш мақсадларига йўналтирилади. Мабодо у одам билан молиявий муаммоларингиз бир бўлса, албатта ён беришингиз керак. Оиласизларга бугун омад кулиб боқади. Сиз ўзингизга ёқиб тушадиган одамни учратиб қолишингиз мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз залворли ўтиши кутилмоқда. Кўплаб глобал масалаларни ечиб, оламшумул ишларга қўл уришингиз мумкин. Масъулият керагича оғир бўлади. Ҳушёрлик билан иш тутинг. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда бор куч ва билим-тажрибани ишга солинг. Кечқурун кутилмаганда уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Саломатлигингизни сақланг. Зарарли одатларга зеб берманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
7 сентябрда балиқ буржи остида туғилганлар атрофдаги қийналган, камбағал, бемор инсонларга ёрдам қўлини чўзиш ҳаракатига тушишади. Ҳа, бунинг савоби катта. Оллоҳ сиздан рози бўлсин! Кун давомида фақат ўзингизга ишонган ҳолда иш кўринг. Варикоз, мигрендан безовталанаётган бўлсангиз, врач маслаҳатисиз дори ича кўрманг. Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди