00:30 / 08.09.2018
6 490

Мунажжимлар башорати: 8 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 8 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кун сиз учун романтика ва ёқимли туйғулар кунига айланади. Оиласизлар азалдан фазовий муҳаббатни орзулаган бўлсалар марҳамат, қабул қилиб олинг. Аммо молия масаласида муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечки пайт овқатланиш режимини, меъёрни яна бир карра эслаб олинг. Агар ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичсангиз, кўражак тушларингиз тотли кечаркан.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 сентябрда тадбиркорларнинг кайфияти биринчи ўринда туриши лозим. Шунда рақобатчилар ҳам сиз билан ўзаро муносабатларни илиқлаштириш пайида бўлади. Ишларингиз бароридан келади. Хизматчи дўстларимиз яқинда ўйлаб топган ғояни раҳбариятга тақдим этсалар, ёмонлик кўришмайди. Моддий аҳволингиздан сира ташвиш тортманг. Даромаднинг ўзи сизни қидириб келади. Саломатлигингиз панд бермайди. Лекин режим асосида овқатланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ёнингизда бор пулларни фойда келадиган нарсага сарф қилинг. Тижоратчи бўлсангиз, таваккалчилик сизга катта фойда келтиради. Муҳаббатда омадингиз кулади. Агар танлаганингиз принципларингизни тушуна олса, яқин келажакда сиздан бахтлиси бўлмасди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатликни мустаҳкамлашда жуда асқотади. Бугун олис сафарга чиқиш омад ва эзгуликларни ҳадя этади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

8 сентябр куни гўё файласуф олимга айланишингиз кутилади. Кимлар ёнингизга келиб маслаҳат сўрамайди дейсиз. Бир сўз билан айтганда, бугун барчанинг диққат-эътиборида бўласиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Ижод кишилари шу кунларда яратилган асарлар туфайлими, янги-янги мухлисларга эга бўлишади. Оилалилар биргаликда табиат қўйнида дам олиб қайтишса ҳам зиён қилмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар муҳаббат бобида енгил фикрламасликни маслаҳат беришади. Акс ҳолда кўнгилсизликларга дуч келиб кўнглингиз оғриши ҳеч гап эмас. Айримлар иш масаласида ўзлари кутган муваффақиятларга эриша олмасликлари мумкин. Лекин сабр қилинг. Чунки иш бароридан келмаса-да, моддий аҳволингиз яхшиланади. Дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилмоқда. Саломатликка жиддий эътибор билан ёндашинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 сентябр куни ҳасадгўйлар эътиборига тушишингиз хавфи сезилмоқда. Кейинги кунлари яхши пул топаётганингизни кўролмаслар оёғингизга болта уришдан ҳам тийилишмайди. Эҳтиёт бўлинг. Сарф-харажатларда тежамкорликни шиор қилиб олинг. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, келишувлар муваффақиятли ўтади. Агар кун давомида аниқ бир мақсад йўлида олдинга интилсангиз, кам бўлмайсиз. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаётнинг ҳар жабҳасида мардона қадам ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сал бўшашсангиз, муваффақиятсизлик таъқиб эта бошлаши мумкин. Ишхонада сиз эришаётган ютуқларни кўра олмайдиганлардан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, югуришни машқ қилинг. Сув билан боғлиқ амаллар ҳам соғлиғингиз яхшиланишига туртки бўлиши тайин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

8 сентябр куни чаён буржи остида туғилганлар ҳар бир ишни хуфия тарзда амалга оширишни истаб қолишади. Агар мавқеингиз ошишини хоҳласангиз, вазиятга қараб иш тутинг. Ҳар қандай ишни бажаришда ҳам фақат интуициянгизга суянинг. Ижодкорларнинг ҳам кун бўйи содир этадиган ҳаракатлари ўз самарасини беради. Кечқурун саломатлигингизни бир назардан ўтказиб олинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини янада яхшироқ парвариш этишлари лозим.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Хавфли вазиятларга тушиб қолмаслик учун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Ўзингизга қанча кўп ишонсангиз, муваффақиятли лаҳзалар сони шунча кўп бўлади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопиши кутилади. Бироқ тежамкорлик барибир зиён қилмайди. Ҳар бир ишлаб топилган тийин учун пешона терларингиз бой берилганини унутманг. Кечқурун айримлар дўстлардан бири билан кўнгилочар манзилга боришлари кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 сентябрда шахсий ҳаётингиз ҳамма ҳавас қилса арзигулик даражада аҳил, ажойиб тус олади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни ҳам ташлаб отманг. Даромадсиз қолиб кетишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида уйдагиларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун яқин дўстингиз билан учрашиб, суҳбатлашишингиз мумкин. Бу суҳбат характерингизда оптимизм ривожлана боришига сабабчи бўлади. Демак, сиз янада яхши томонга ўзгара бошлайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталабданоқ бирга бир жамоа бўлиб ишлашингиз лозим бўлган одамлар билан қўнғироқлашиб, масалага ойдинлик киритиб олинг. Бир-бирингизни руҳан қўллаб-қувватласангиз, ишлар албатта бароридан келади. Муҳаббатда ўзингизни қаттиқ севадиган инсонни тушунишга ҳаракат қилинг. Бу оиласизларга тегишли бўлиб, агар тил топа билсангиз, биргаликда умр кечириш ҳам насиб этармиди. Кун давомида қариндошларнинг кўнглини оғритмасликка ҳаракат қилинг. Имкон доирасида савоб ишларни кўпроқ амалга ошириш пайида бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 сентябр куни оила қуришга улгурмаганлар романтик учрашув, янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Қаранг, қалбингиз бўм-бўш эди. Энди уни ажойиб бир инсон эгаллаб оладиган бўлди. Бахтингизни берсин. Кун мобайнида яқинларингизга ҳар тарафлама ёрдам бериш ҳаракатида бўлинг. Ёши улуғ, хаста қариндошлар учун моддий кўмак жуда ҳам зарур. Кечқурун кимдир сафарга отланиши мумкин. Сафар сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 8 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?