21:05 / 09.09.2018
6 285

Икки дақиқада уйқуга кетиш мумкин. Америкалик ҳарбийлар усули

Икки дақиқада уйқуга кетиш мумкин. Америкалик ҳарбийлар усули
Фото: «Trendymen.ru»
Уйқусизлик муаммоси кўпимизга бегона эмас. Аммо бунинг ечими бор — америкалик ҳарбийлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўйлаб топган бу усул билан бизни «Focus» нашри таништирди.

Бу усулни қўллаганларнинг 96 фоизи икки дақиқа ичида уйқуга кетади. Сершовқин жойдамисиз, яқинда қаҳва ичганмисиз, аҳамиятсиз, ҳатто ўтирган ҳолатда ҳам тез ухлай оласиз, — дейди америкалик блогер Шарон Акерманн.

Албатта, юмшоққина тўшакка нима етсин?! Бироқ баъзида жуда кўп вақт бир жойда ўтириб кутишга тўғри келади (масалан, вокзал, аэропортларда рейслар кечиктирилганда ёки бўлмаса самолёт, поезд, автобусда узоқ йўлга отланганда), шундай паллаларда бир оз мизғиб олиш зарар қилмайди.

Америкалик ҳарбийлар усули

Ўриндиққа суяниб, товонингизни ерга босиб, қўлларингизни тиззангизга қўйинг. Шундан сўнг юз, тил, жағ мушакларингизни тўлиқ бўшаштириб, кўзингизни юминг. Гап шундаки, юз мушаклари бўшашганида танага, у ҳам бўшашиши кераклиги тўғрисида, сигнал келади. Гавдангизнинг юқори қисмини ҳам бўшаштиринг — кейин навбат елкалар, бўйин ва қўлларга.

Буни тўғри бажаришни тушуниш учун бицепслар (елка ва тирсак ўртасидаги мушаклар) билан синов ўтказиб кўринг — аввалига таранглаштиринг, кейин бўшаштиринг. Чуқур нафас олиб, кўкрак қафасини бўш қўйинг. Танангизнинг паст қисмини ҳам бўшаштиринг. Оёғингизнинг тепа қисмини, сўнг болдирларни ва оёқ учини бўш қўйинг. Сиз оёғингиздаги оғирликни ҳис қилишингиз керак. Бутун танангиз бўшашганидан сўнггина сиз уйқуга кетасиз. Ортиқча хаёлларга берилманг. Қачонки миянгиздаги турфа фикрларни қувсангизгина уйқу кафолатланади. Бугун нима бўлди, эртага нима қилмоқчисиз — ўйламанг. Фикрлаш зўриқишга олиб келади.

Яхшиси ўзингизни сокин кўлда чайқалиб турган қайиқдаман деб ҳис қилинг. Буям ёрдам бермаса хаёлан шу жумлаларни такрорланг: «Мен ҳеч нимани ўйламаяпман» — бу сизни ортиқча ўйлардан халос қилади. Бўшашган тана ва хотиржам мия тез уйқуга кетади.

Ҳар куни бу усулни такрорлайверсангиз сиз атиги икки дақиқада уйқуга кета олдиган бўласиз.

Бошида осон бўлмайди, аммо таслим бўлманг — такрорлайверинг. Интилишларингиз муносиб тақдирланади — ширин ва тўйимли уйқуга албатта эга бўласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Икки дақиқада уйқуга кетиш мумкин. Америкалик ҳарбийлар усули