ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Узоқ йиллар давомида орттирилган ҳурматингиз, жамиятдаги ўрнингизни бир қалтис ҳаракат билан йўққа чиқаришингиз хавфи бор. Юлдузлар сизга сергак туришни маслаҳат беришади. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Сизни жондан севувчи инсоннинг баъзи инжиқликлари, қайсарликларига кўз юмишингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар янги ишга қабул қилиниши мумкин. Айримлар эса мўмай даромад эгасига айланишлари кутилади. Кечқурун олис сафарга отланганларнинг ошиғи олчи бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 сентябр куни кайфиятингиз айни куздагидек бўлади. Неки ишга қўл урманг, мушкулларингиз осонлашиб, мамнун тортишингиз кутилади. Фақат вазиятни ўзингизга бўйсундиришга уринманг. Омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Муҳаббатда принципларингизни тубдан ўзгартиришингиз талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг кўнглини олиш пайида бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда инжиқ бўлинг. Бу сизни заҳарланишдан асрайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бўлар-бўлмасни юракка яқин олиб ўзингизга қўшимча муаммо орттиришингизни маслаҳат беришмайди. Молиявий аҳволингиз аъло даражада кечади. Бемалол дўконми, бозорми, айланиб, ажойиб харидларни амалга оширсангиз ярашади. Қолаверса, бу ўткинчи дунёда кўнглингизни ўзингиз кўтармасангиз, биров келиб кўтариб қўймайди. Аммо баъзи масалаларда тежамкор ҳам бўлинг. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш фикридан воз кечинг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 сентябрда куннинг биринчи ярми бир-биридан ёқимли, ажойиб хабарлардан иборат бўлади. Улар орасида ёқимсизлари ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун эмоцияни жиловда ушлаганингиз маъқул. Тушдан кейин янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Вужудингизда бугун куч ва ғайрат тўлиб-тошади. Уларни энг муҳим ишларни адо этишга бағишланг. Муҳаббатда принципиаллик сизга ҳам, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга ҳам зарар келтиради. Кўнгилни кенгроқ тутинг. Ундан кўра орангизда ёқимли бир гармония яратишга ҳаракат қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ўзингизга яхши таниш бўлмаган, ё энди танишганлар билан мулоқот қилишда ҳушёр бўлинг. Кун бўйи киссавурлар, фирибгарлар, дағал муносабатдан бошқасига ярамайдиганлар билан олишишингизга, дуч келишингизга тўғри келади. Жанговар руҳда бўлинг. Ишхонангизда ҳамма ишларингиз жойида бўлади. Фақат билиб-билмай, раҳбарларга гап қайтариб қўймасангиз бас. Харидларни амалга оширишда сергак туринг. Тағин пулсиз қолиб кетиб афсусда қолманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 сентябр куни асосан ижод аҳлининг омади чопиши кутилмоқда. Яратган шедеврларингиз, бир-биридан дардли асарларингиз сизга янги ва кўпдан-кўп мухлислар эътиборини ҳадя этади. Олқишларнинг кети узилмайди. Оилалилар кун давомида болалар ўқиши, рўзғор юмушлари ва пулга пул қўшиш билан банд бўлишади. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Алданиб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини кўз қорачиғидек асрашлари тавсия қилинади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Моддий тўкинликка олиб борувчи ҳар қандай имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Нима бўлса бўлсин, аммо сизга бугун пул жуда зарур. Башарти ишлаб турган жойингиздан бўшамоқчи бўлсангиз, бошқа кунни танланг. Рўзғор ташвишлари, майда муаммолар туфайли баъзилар уйидагилар билан сен-сенга бориб қолиши кутилади. Кечқурун кайфиятингизни кўтаринки ҳолатга келтиринг-у, ўзингиз ва яқин инсонингиз учун кичик байрам ташкил этинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 сентябр куни эҳтиросларга, хушомадларга сира ён бера кўрманг. Йўқса, жар ёқасида қолиб кетишингиз турган гап. Оила қурмаганларнинг баъзи бирлари бўлғуси жуфтини учратиб, танишишлари кутилади. Олис сафарга чиқишни мўлжаллаб қўйгандингиз. Яқин дўстингиз йўққа чиқаради. Бу фақат сизнинг фойдангизга. Акс ҳолда йўлда бирор фалокатга йўлиқишингиз эҳтимолдан холи эмасди. Агар юрагингизнинг мазаси бўлмаётган бўлса, бўғимлар оғришидан безовталанаётган бўлсангиз, профилактик амаллар зиён қилмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун дўстларингиздан кимдир шахсий ҳаётингиз янада мустаҳкам тортишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Кун давомида дунё, ҳаётга нисбатан фикрларингиз, тасаввурларингиз ижобий томонга ўзгара боради. Муҳаббатда ҳам ишларингиз ёмон кечмайди. Оила қуришга улгурмаганлар куннинг иккинчи ярмида ўзи орзу қилган меҳрибон, мулойим инсонни учратиб қолишлари ҳақиқат. Қондошлардан бири кечқурун сиз учун кутилмаган совға тайёрлашни кўнглига туккан.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 сентябрда кундалик ҳаётингиз зерикарли ва аянчлидек туюла бошлайди. Нималарнидир ўзгартириш ҳаракатига тушиб қоласиз. Ишдан бўшашни ихтиёр этасиз. Бирга яшаб турган суюкли инсонингиздан воз кечиш пайида бўласиз. Йўқ, буларнинг барчаси кейинчалик саробга айланади. Ҳаракатлар, фикр ва истакларингизни назоратда ушлашга уриниб кўринг. Яхшиси, табиат қўйнида дам олинг. Фикрларингиз тиниқлашади, хотиржам тортасиз. Кўрибсизки, дунё яна кўзингизга жуда гўзал кўрина бошлайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Агар дуч келган одамга ёпишиб, бўлар-бўлмас гапларни гапиравермасангиз, хотиржамлик билан иш тутсангиз, кунингиз асалдан ҳам тотли ўтиши турган гап. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш давомида сергакликни қўлдан берманг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларнинг таъқибидан сақланинг. Улар ҳар қанақасига сизни инқирозга юз туттириш пайида бўлади. Тафаккурни ишга солишингизга тўғри келади шекилли. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 сентябр сизнинг кунингиз дейишса ишонаверинг. Ишларингиз беш, шахсий ҳаётда муаммо йўқ, киссада пул етарлича бор. Бир одамга яна нима керак, шундай эмасми?!. Ҳеч бир ишни илкисдан бошламанг. Шошма-шошарлик сизга наф бермайди. Саломатлик бобида ҳам аҳволингиз жуда яхши. Фақат шамоллаб қолишдан ўзингизни асрашингиз керак.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади