ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳар қандай ишни ҳам жамоавий тарзда амалга оширганингиз маъқул. Жамоа бўлганда ҳам аҳил жамоани танласангиз фақат фойда қиласиз. Чунки ёлғизликда кўзланган мақсадга эриша олмайсиз. Сиз билан ҳамфикр бўлмаганларга яқин йўламанг. Моддий аҳволингиз эллик фоизга яхшиланиши кутилади. Лекин шунинг ўзи ҳам сиз учур етарли бўлади. Бугун сафарга чиқманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бу соғлиғингиз учун фойдали.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 сентябр куни сиз ҳаётнинг барча қонун-қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этасиз. Бу аъло кайфият, тўкинлик нақд деганидир. Оила қурмаганлар муҳаббатнинг диққат-эътиборида бўлишлари кутилади. Бугун келажак режалар тузиш фикридан йироқ бўлинг. Ҳаётнинг ўзи вақти келганда ҳамма нарсани жой-жойига қўя олади. Бугун оила қуриш, янги уйга кўчиб ўтиш ва олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 сентябр куни асосан майда-чуйда ишларга аралашиш билан вақт ўтказишингиз мумкин. Бироқ афсусланмайсиз. Бу ишлар ҳам вақти келганда, кўнгилдаги даромадни ҳадя эта олади. Фақат ишнинг катта-кичигини танламасдан, ижодий ёндашсангиз бас. Агар миянгизда ишингиз билан боғлиқ ғоялар пайдо бўлса, дарҳол уларнинг этагидан тутинг. Керак бўлса, пулни ҳам аяб ўтирманг. Кечки пайт яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши, кимлардир сафарга отланиши кутилади. Саломатликка эътибор бериб, зарур витаминлар истеъмолини унутиб қўйманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
11 сентябрда чеклашлардан безор бўлишингиз мумкин. Аллакимлар ишингизда, ҳаракатларингизда чекловлар ўйлаб топиши асабингизни бузиши кутилади. Лекин сир бой берманг. Уларга қаршилик кўрсатмаган ҳолда хотиржамлик билан ишингизни битириб олишга ҳаракат қилаверинг. Яхши кунга деб бугун пул беркитманг. Уларни рўзғор кемтикларини тўлдириш учун ишлатганингиз дуруст. Саломатлигингиз панд бера бошласа, врач кўригига боринг. Таомлар истеъмолида ҳушёр туринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Аммо улар жуда зерикарли туюла бошлайди. Бунда бошқаларни айблашингиз ҳам тўғри эмас. Чунки ўзингиз танлагансиз. Кимки бизнес, санъат ҳамда иқтисодий масалалар билан банд бўлса, унинг омади чопади. Мавқеи ҳам кескин тарзда орта бораётганини ҳис этади. Шахсий ҳаётингизда нимадир кўнгилдагидек кечмаса, тақдирни алдаб иш битиришга уринманг. Бугун ишлаб топадиган пулларингизнинг тенг ярмини яхши кунлар учун олиб қўйинг. Кейин натижасини кўрасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
11 сентябр куни жиддийликдан қочинг. Ҳазил-мутойибагина сизни олдинга етаклай олади. Агар бажараётган ишингиз ўзингизга ёқмаса, бошқа иш топинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сиздан тезкорлик талаб қилинади. Бусиз исталган натижага эриша олмайсиз. Омадингиз чопиб катта пул келтирадиган жой топсангиз, қўлдан чиқариб юборманг. Дарҳол шу иш билан шуғулланишни бошланг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини тўхтовсиз назоратда ушлашлари керак бўлади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Энг муҳим ишларни бажаришда характерингизни янада яхшироқ тарафга ўзгартиришингиз тавсия қилинади. Ўзингиз бажараётган ишга нисбатан масъулиятли бўлинг. Шунда раҳбарлардан танқид ўрнига фақат раҳмат эшитасиз. Раҳматнинг ортида эса албатта моддий рағбат туради. Муҳаббатда яқин ўтмишга қайтишдан сақланинг. Хизмат сафарига чиқиш бугун ҳар тарафлама муваффақият келтиради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 сентябр куни тадбиркорлар ниҳоятда сергаклик билан иш бошлашлари лозим. Негаки, рақобатчилар йўлингизга тўсиқларни кўндаланг қўйишга шай турибди. Сал ғафлатда қолсангиз, катта йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда адолатли бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг туйғулари билан ўйнашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Шамоллашдан безовта бўлсангиз керак.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун куннинг биринчи ярми сиз учун жуда муваффақиятли бошланади. Худо берса ҳеч гапмас-да. Қачонлардир бажарган ишингиз учун катта пул тутқазишлари кутилмоқда. Бу пул шаҳарда бутун бошли квартира сотиб олишга ҳам етади. Ҳалолингиз бўлсин! Соғлиғингиздан шикоятингиз деярли бўлмайди. Баъзилар бош оғриғидан безовталанишлари мумкин. Спорт билан шуғулланишни бошқа кунга қолдира туринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
11 сентябр куни ҳақиқий етакчига айланишингиз кутилмоқда. Ишда ҳам, шахсий ҳаёт, кўча-кўйда ҳам ўзгаларни ортингиздан эргаштиришда сизга етадигани бўлмайди. Аммо бу тасодифий истеъдоддан иложи борича ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланинг. Яқин дўстлардан бири билан куннинг иккинчи ярмида баҳслашиб қолишингиз хавфи бор. Вазиятни юмшатишга қаратилган ҳаракатларнигина содир этишга уриниб кўринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун асло манманлик қулига айлана кўрманг. Бу ишингиз атрофдагиларга сира ёқиб тушмаслиги мумкин. Айниқса, ишхонадаги ҳамкасблар билан камтарона муносабат юритишингиз тўғрироқ бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз-у, ўзингизга ёққан одамни учратиб қолсангиз, дарҳол бу ғалабани нишонлашга тушиб кетманг. Олдин унинг характерини ўрганиб чиқинг. Туйғулар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
11 сентябрда ўзингизга яқин инсонларни жуда эҳтиёт қилинг. Уларнинг кўнглига оғир ботадиган гапларни тилингизга кўчирманг. Кимлардир маслаҳат берса, ёрдам қўлини чўзиш истагини билдирса, инкор қилманг. Шахсий ҳаётни ўз сценарийингиз бўйича йўлга тушириб олишингиз учун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Уларни қўлдан чиқарманг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади