ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунни анчадан бери орзулагансиз. Ниҳоят орзуингиз ҳақиқатга айланадиган бўлди. Ишларингиз худди эртаклардаги каби сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Азбаройи мамнунлигингиздан моддий аҳволингиз пастга шўнғиганини ҳам сезмай қоласиз. Аммо сира ташвиш чекманг. Ахир, бугун эртаклар оламидасиз. Бу оламда ҳам дўстларингиз бисёр. Бадавлатларидан бири дарров сизни қўллаб юборади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 сентябр куни олдингизда учрайдиган чуқурлар, тўсиқларга эътибор бермаган ҳолда эзгу ниятларни амалга ошириш учун олға боринг. Кимлардир танбеҳ берадими, оёқдан чалишга уринадими, ғийбатингизни қиладими, сизга барибир бўлсин. Олға интилаверинг! Муҳаббатда бугун сизга гармония жуда ҳам зарур. Суюкли инсонингиз кечқурун сизнинг кўнглингизни олиш ҳаракатида кичик оилавий байрам уюштириши кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугунги кунингиз ажойиб кечиши кутилмоқда. Иш бўладими, ўқишми, спортми, фарқи йўқ. Ҳар жабҳада омадга эришишингиз аниқ. Агар яқиндагина янги иш бошлаган бўлсангиз, сира руҳни туширманг. Янги раҳбарлар бажарган ишингизни кўргач, албатта шаънингизга мақтовлар ёғдиришади. Муҳаббатда ҳам зерикишга вақтингиз бўлмайди. Романтика сиз билан. Фақат кечқурун хаста қондошлардан хабар олиб қўшимча савоб олишингиз тавсия этилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 сентябр профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингизда янги имкониятлар эшиги очилиб, сизга қўшимча даромадлар ҳадя этиши мумкин. Сиз бошқа ишга чалғимасангиз бас. Бугун дўстларингиздан кимдир сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлиб турган кўринади. Албатта ёрдам қўлини чўзишингиз керак. Куннинг иккинчи ярмида муҳаббат сизнинг истиқболингизга чиқади. Сизни романтиканинг энг ёрқин масканларига олиб кетади. Вақтингиз чоғ ўтади. Оила қурмаган бўлсангиз, бу тўй сари илк қадам дея ҳисобласангиз, тўғри бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сиздан биринчи навбатда хотиржамлик талаб этилади. Атрофдагиларнинг турли қўпол муносабатларига, инжиқликларига сабр билан ёндашишингиз керак. Бугун сурункали хасталикларни даволаш, жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли кечади. Иш масаласида пухта режаларга эга бўлишингиз лозим. Режасиз ишга қўл уриб барака топмайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оилали бўлсангиз, жуфтингизга янада кучлироқ эътибор кўрсатинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 сентябр куни кайфиятингизни Оллоҳнинг ўзи яхшилаб, тўғрилаб қўяди иншооллоҳ. Бу кайфиятни атрофдагиларга ҳам улашиб чиқинг. Ҳар бирларига майин жилмайиш билан муносабатда бўлинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун ҳамкорлар билан келишувлар омадли кечади. Бизнес барибир бизнес-да. Бу ерда катта пул айланади. Шунинг учун сиз жуда сергаклик билан иш юритшингиз керак. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз шу қадар хайрли бошланадики, ўз томонингизга ҳатто рақобатчилар, ҳасадгўйларни ҳам оғдира оласиз. Аммо бирдан бир нечта ишни бажаришга ошиқманг. Кучнинг ҳам, имкониятнинг ҳам чек-чегараси бор. Уларни эҳтиётлаб, ақл билан сарфлаган маъқул. Бугун муҳаббатдан юз ўгира туринг. Акс ҳолда ёлғонлар исканжасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизлар эса аксинча муҳаббат сари талпинишлари лозим. Ишонинг, бу йўлда сизга албатта бахт кулиб боқади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 сентябр куни гўё эртакчига айланиб қолишингиз мумкин-ов! Негаки, ёлғон гапирсангиз ҳам атрофдагилар лаққа туша бошлайди. Ачинарлиси, бу эртакка бора-бора ўзингиз ҳам ишона бошлайсиз. Ишонинг, бу ишларингизни инқироз ёқасига олиб бориб қўйиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг ва қалбингизга қулоқ тутган ҳолда қадам ташланг. Саломатлигингиз ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Иммунитетни кўтаришингиз пайти етди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Агар табиатан қайсар одамларни ҳам ҳамкор бўлишга кўндира билсангиз, бугунги ишларингиз бароридан келади. Кун давомида ёлғонларга, фириб ва чув тушишларга рўбарў келишингиз эҳтимоли бор. Бу асосан муҳаббатда кузатилиши мумкин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида сира шошилмасдан иш тутинг. Шунда фойда оласиз. Инқирозга юз тутмаслик учун ҳар бир тийинни қайта-қайта ҳисобдан ўтказишингиз керак. Асабни эҳтиётланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 сентябрда жуда кўп, турли характер, ниятли одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Бироқ сиз улар орасидан ўзингиз қидирган одамни танлашга ҳаракат қилинг. Бугун асло димоғдорликка, нокамтарликка эрк бера кўрманг. Ишни ўзгартириш, саёҳатга чиқиш ва иш юзасидан учрашувлар 15 сентябр куни муваффақиятли кечади. Агар ортиқча вазндан қийналаётган бўлсангиз, ҳар куни эрталаб югуриш машқлари бажаришга одатланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Дангасалик ҳақида ўйлашингиз ҳам мумкин эмас. Ҳаёт қайнамоқда. Вақт сой каби тошдан-тошга урилиб сизни тарк этиб бормоқда. Демак, бу ҳаётда яхши ишларни кўпроқ амалга ошириш учун шошилишингиз зарур бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз ва ўзингиз танлаган инсон билан учрашишни ният қилсангиз, аввало у инсонни сиз ҳам қизиқтирасизми-йўқми, шуни аниқлаб олинг. Йўқса, бу ҳаётдан ўз бахтингизни топа олмасдан қийналасиз. Соғлиғингиз мустаҳкамлиги масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Ҳатто, енгил шамоллашни ҳам яқинингизга йўлатманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 сентябрда тақдирнинг сизга нисбатан адолатли эканига ўзингиз ҳам тўлиқ амин бўласиз. У сизни қўллайди, аммо эркалатмайди. Агар кун бўйи тақдир сизга кутилмаган совғалар ҳадя этишдан тийилмаса ҳам талтайиб кетманг. Майин жилмайиш, хотиржамлик билан қабул қилинг. Моддий аҳволингизни мустаҳкамлаш учун сизга ҳуқуқшунос маслаҳатлари зарур бўлади. Саломатлигингиз кечқурунга бориб бироз ёмонлашганига гувоҳ бўласиз. Бу муаммони мутахассис ёрдамисиз ижобий ҳал этиб бўлмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади