19:38 / 15.09.2018
4 978

Карьерангиз учун муҳим бўлган 5 та "устоз-шогирд" муносабати

Карьерангиз учун муҳим бўлган 5 та "устоз-шогирд" муносабати
Карьера бўйича блогер Мэри Абгесанва устозлик муносабатларининг қандай турлари мавжудлиги ва устозни қаердан топиш кераклиги ҳақида айтиб берди.

1. Анъанавий устоз/дўст

Одамлар дўст ҳақида ўйлаганида айнан шу муносабатларни тасаввур қилишади. Сизнинг лавозимингиздан бир ёки икки позицияга юқори лавозимдаги одам. Сизнинг соҳангизда ишлаб, бироз аввал сиз дуч келган қийинчиликларга дуч келган киши. Сизга илҳом бериб, муваффақиятли инсонга айланиш борасида йўл-йўриқ кўрсатадиган ва компания ҳамда соҳангиздаги номаълум қоидаларни тушунтирадиган инсон.

Улар сизга қандай ёрдам бера оладилар: Керакли одамлар билан таништиради, компанияда нима қилиш ва нима қилмаслик ҳақида сўзлаб беради ҳамда муваффақияти сирлари билан ўртоқлашади.

2. «Тенгдош-устоз»

Эҳтимол, бу энг қадрланмайдиган устозлик муносабатлари турларидан бири. Қанчалик тез-тез ўз ҳамкасбларингизга йўл-йўриқ кўрсатишга ҳаракат қиляпсиз? Рағбатлантириш, илхом бериш ва мақсад ҳамда интилишларда бир-бирингизни қўллаб-қувватлаш.

Ҳамкасблар билан “иш жамоаси”ни тўпланг. Уларни рағбатлантиринг ва бир-бирингизни мушкул вазиятларда қўллаб-қувватланг, янги ғоялар таклиф қилинг.

Мен компаниямда тенгдош-устозларим бўлмаганида қийинроқ бўлар эди деб ҳисоблайман.

Уларни қандай топиш керак: Бу компанияга сиз билан бирга келган одамлар. Сиз ишонадиган ва дўстона муносабатлар ўрнатадиган ҳамкасблар. Нетворкинг тадбирларига бориш орқали бошқа ёш профессионаллар билан танишишингиз мумкин.

Улар сизга қандай ёрдам беради: Сиз уларда ўз ғояларингизни текширишингиз ва норозилик, ташвиш ҳиссини намойиш этишингиз, компания ёки соҳа янгиликларини биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин. Улар эса сизни ўз дўстлари билан таништирадилар.

Фото: Unsplash
3. «Акс устоз»

Ким бўлиб ишлашингиздан қатъий назар “акс устоз”, яъни сиздан кичкина одамга эга бўлиш муҳим. Албатта, кўпчилик устозликнинг бундай тури бефойда деб ҳисоблайдилар. Бироқ инновациялар дунёга қай даражада тез кириб келаётгани ҳисобга олинса, унга эътибор қаратиш лозим.

Уларни қандай топиш керак: Ёш қариндошлар, оила дўстлари ва ўрта мактаб ўқувчилари.

Улар қандай ёрдам бера оладилар: Замонавий тренд ва ёшлар қизиқишлари ҳақида гапириб берадилар.

4. Катта устоз/ҳомий

Мен катта устоз ёки ҳомий соҳангизда сиздан камида ўн йил олдинда юради, деб ҳисоблайман. Бундай киши сиз ишлайдиган компаниядан бўлса, янада яхши. У сизга стратегик қарорлар қабул қилишда ёрдам беради. Масалан: “Иш бўйича янги таклифни қабул қилишим керакми?” Мен X нуқтага етишни истайман, ким менга бу борада ёрдам бера олади?”. Уларнинг тажрибаси катта, сиз билан уларни ўртоқлашишга тайёр.

Уларни қаердан топиш керак: Компаниядаги нетворкинг тадбирларида анъанавий устоз орқали.

Улар сизга қандай ёрдам беради: Карьера борасида стратегик қарорлар қабул қилишда ёрдам бериб, сизни керакли инсонлар билан таништирадилар.

Фото: Unsplash
5. Сиз ўзингиз

Устозларнинг қадри баланд. Чексиз ресурслар – китоб, подкаст, биография, блогларга бой бу дунёда ўзингизга таълим бериш ва ўз-ўзингизга устоз бўлишга мажбурсиз. Бу ресурслар ёрдамида сизга Билл Гейтс ва Ричард Брэнсон маслаҳатлари берилади. Ўз мақсадларингизни ёзиб боринг ва натижаларни кузатинг. Мутолаа учун вақт ажратинг. Тинглашни ўрганинг. Ўзгалар гапираётганларига қулоқ солиш орқали ҳам исталган нарсани ўрганишингиз мумкин, деб ҳисоблайман.

Уларни қандай топиш мумкин: китоб, подкаст, YouTube’да.

У сизга қандай ёрдам беради: Дунёнинг энг яхши устозларидан бирор нима ўрганасиз.

Устозлар ҳақида ўқиб, уларнинг карьерадаги муваффақиятларини кузатиб, веб-сайтларидаги маълумотлар билан танишиб, ижтимоий тармоқларда уларни кузатиб, улар нутқ сўзлайдиган тадбирларда иштирок этиб ўзингизга устоз изланг.

Бундай муносабатларни ўрнатиш учун бугун нима қила оласиз?

- Ушбу турдаги устоз муносабатлари ҳақида қайдлар ёзинг ва улар сизнинг карьерангизда мавжудлиги ҳақидаги саволга жавоб беринг.
- Устозлар билан доимий равишда мулоқотда бўлинг.
- Ўрганганларингизни ёзиб боринг.
- Ҳар йили устозлик муносабатларингизни ўрганинг.
Манбалар:
Компания/университетингиздаги устозлик дастурлари. Агар бундай дастур компаниянгизда бўлмаса, уни ўзингиз ишга туширинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Карьерангиз учун муҳим бўлган 5 та "устоз-шогирд" муносабати