00:27 / 16.09.2018
6 280

Мунажжимлар башорати: 16 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 16 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

16 сентябр куни эмоциянгизни ўзингизга бўйсундира олмаслигингиз сабабли жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Ҳаракат қилинг, ҳали олдинда мавқени юқорилатиш вазифаси турибди. Моддий аҳволингиз ҳам сиздан хотиржамлик талаб қилади. Агар хотиржам бўлсангиз, кечқурунга бориб моддий ҳолатингиз шу қадар яхшинадики, азалий орзулаган буюмлардан бирини харид қилишга ҳам имконият топасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар кунингиз аъло даражада кечишини башорат қилсалар-да, ҳалитдан мақтанишга, ғурурланишга ўтиб кетмаслигингиз тавсия этилади. Билингки, ғурур ҳар қандай муваффақиятни синдира олади. Сиз бугун аксинча тавбалар қилган ҳолда иш тутишингиз лозим. Оиласизларнинг куни туғади. Баъзиларнинг хонадонида нон синдириш, яъни, унаштириш маросимлари бўлиб ўтади. Айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Ишхонада ҳамкасблар билан мулойим муносабат юритинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

16 сентябрда ҳаяжон, таҳлика аралашиб, сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Руҳий жиҳатдан жиддий безовталиклар пайдо бўлади. Уларни енгиб ўта олганлар куннинг иккинчи ярмида муваффақиятларни қабул қилиб олишлари мумкин. Муҳаббатда турмуш қилмаганлар сокинликка кўпроқ эътибор қаратишлари керак. Бугун кучли эҳтирослар сизга панд беради холос. Кечқурун дўстлар билан учрашиб, суҳбат қуришингиз кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар борлиги сизни эрталабдан ташвишлантира бошлайди. Аммо ташвиш чеккан билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Худодан сўраш керак. Тавбага таянган ҳолатда астойдил сўраш керак. Иш қанчалар оғир бўлмасин, ўзингизни аяманг. Баъзи дўстларимиз ҳаракатчанлиги, қатъиятлилиги сабаб куннинг иккинчи ярмида мўмайгина даромад эгасига айланишлари кутилади. Аёл бўлсангиз, бу пуллардан бир қисмини олиб янги кийимлар харид қилиш вақти етди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

16 сентябр куни ишхонага борасиз-у, кайфиятингиз тушади. Чунки сизга мукофот пули берилмайдиган бўлганидан хабар топасиз. Хафа бўлишга ўрин йўқ. Демак, сиз ўтган ҳафтада ишониб топширилган вазифани кўнгилдагидек уддаламагансиз. Бунга қўшимча тарзда тез-тез ишга кечикиб боришга одатлангансиз. Нима бўлганда ҳам ҳаракат, ҳаракат ва ҳаракат. Ҳамкасблар билан муносабатларни янада илиқлаштиринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кунингиз сиз ўйлаганчалик зерикарли кечмаслиги кутилмоқда. Иш жойингизда амалга оширишингиз зарур бўлган ишлар қалашиб ётибди. Тадбиркор бўлсангиз, яхши ниятга эришиш учун ҳамкорларнинг кўнглига қаранг. Бугун хайрия тадбирлари, тантанали маросимлар ва янги уйга кўчиб ўтиш кабилар муваффақиятли, омадли ва хайрли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб келгач, оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

16 сентябрда вужудингиз кучга тўлиб-тошади. Тоғни урсангиз, толқон қилар даражага етасиз. Аммо яқин қариндошларнинг кўнглини олиш ҳақида ҳам унутиб қўймаслигингиз керак. Дала ҳовлидаги томорқада ишлаш, табиат қўйнида дам олиш ва балиқ тутиш омадли кечади. Агар жисмоний зўриқишларга зўр бермасангиз, саломатлигингиз ҳам кўнгилдагидек кўринишда бўлади. Овқатланишда меъёрни билинг, режимни асло буза кўрманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун эрта тонгдан фақат янги ишларга қўл уриш ҳаракатида бўлишингизни маслаҳат беришади. Янги ишларгина сизга кўзланган даромадларни ҳадя эта олади. Бу соҳада имкониятларингиздан сира шубҳаланманг. Имкониятлар етиб ортарли даражада бўлади. Оммавий тадбирларда бугун иштирок этманг. Молиявий муаммолар сал бўшашсангиз оқсай бошлаши мумкин. Шунинг учун ҳаракатингизни қилинг ва яхши яшашда давом этинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

16 сентябр куни эрталабданоқ ҳали уёққа, ҳали буёққа чопиб, безовталана бошлайсиз. Аммо бу ҳаракатларингиз ўзингизга ҳам маълум эмас, тушунарсиз. Демак, тўхташ пайти етди. Ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширмас экансиз, кечга қадар қуруқдан-қуруққа чопиб вақт ўтказасиз холос. Агар муҳим ишлар рўбарў келса, уларни бошқа кунга қолдирманг. Айниқса, солиқ тўлаш ёки йирик бир лойиҳага пул тикиш зарурати туғилса, дарҳол бир қарорга келинг. Шахсий ҳаётингизда деярли муаммо кўзга ташланмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугунингиз ажойиб тарзда бошланиб, шундай якун топишини башорат қилган. Азалий орзулар ҳақиқатга айланиши сизни янада илҳомлантириш турган гап. Фақат иш орасида жисман дам олишни ҳам унутманг. Молиявий масалада 16 сентябр куни кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижалар кўзга ташланмайди. Лекин пулсиз ҳам қолмайсиз. Кечқурун кимнингдир хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

16 сентябр куни ишларингиз ўнгидан кела бошлайди. Муҳаббатда атрофингизни энг ёқимли лаҳзалар қуршаб олишига нима дейсиз. Бироқ кун бўйи янги танишувларни бошдан кечиришингизга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Янги танишни зимдан кузатинг. Негаки, у киссавур бўлиб чиқса нима қиласиз. Тағин бор-будингизни ундай тилёғламаларга икки қўллаб топшириб ўтирманг. Қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан муносабат юритиш муваффақиятсизлик келтиради. Уларни анча наридан айланиб ўтганингиз маъқул.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунни шошма-шошарликларсиз кечира бошлашингиз тавсия қилинади. Шошма-шошарлик азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланишини йўққа чиқаради. Пул масаласида ҳам сокин бўлинг. Сабаби, бугун бошқаларга нисбатан камроқ даромад олишингиз кутилмоқда. Тоққа бориб дам олиш, ҳавога қараб чўмилиш ёқимли кечади. Кимлардир оёқ, бош оғриғидан безовталана бошлаши мумкин. Бу атмосферадаги магнит бўронлари таъсири ҳам бўлиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 16 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?