Тўйиб ухламаслик ёки мунтазам уйқусизлик семиришга, организмдаги моддалар алмашинувининг бузилишига, гормонал ўзгаришларга ҳамда гипертония ва қандли диабетга олиб келади. Уйқусизлик дардига чалинган кишиларда автомобил ҳалокати қурбонига айланиш эҳтимоли 2,5 бараварга юқори бўлар экан.
Хўш, уйқусизлик дардига чалинмаслик, тўйиб, тиниқиб ухлаш ҳамда уйқуга тўйиб туриш учун нималар қилиш керак?
Уйқуни меъёрга келтириш учун салбий воқеалар ва нохушликларни бироз вақтга унутган, муаммоларни бир четга суриб қўйган ҳолда игнабаргли дарахт мойи ёки экстракти қўшилган ванна қабул қилиш ва сокин мусиқа тинглаш лозим. Шунингдек уйқусизлик балосидан халос бўлишга уй ҳайвонлари ҳам ёрдам беради. Агар итингиз бўлса, демак кечки сайрга албатта чиқасиз, мушугингиз бўлса — уни силаш сизни стресслардан халос қилади ва тинчлантиради.
Бундан ташқари уйқусизликда кун давомидаги жисмоний меҳнат ва аниқ кун тартибига риоя қилиш ҳам ёрдам бериши мумкин. Агар уйқунгиз бузилган бўлса, унда ухлаш олдидан қаҳва ёки спиртли ичимликларни истеъмол қилманг. Поролондан тайёрланган тўшакда ухламанг, табиий шифобахш гиёҳлар тўлдирилган кичик ёстиқни харид қилинг. Шу билан бирга уйқу олдидан телевизорь томоша қилиш ёки компютерда ишлаш ҳам тавсия этилмайди. Уйқусизлик дардига чалинган баъзи кишиларга оёқлари остига қўйилган илиқ грелка ёки илиқ сувли шиша идиш ёрдам бериши мумкин.
Шунингдек, уйқу олдидан асал солинган бир пиёла илиқ сув ёки сут ичиш, болдирга горчичник қўйиш ёки енгил уйқу келтириш эффектига эга гиёҳли дамламани қабул қилиш мумкин. Уйқунинг давомийлиги ҳар бир кишида турлича бўлиб, кишининг ёшига, феъл-атворига ва ирсиятига ҳам боғлиқ бўлади. Баъзи кишиларга тўйиб ухлашлари учун 7-8 соат керак бўлади, бошқаларга ҳатто 9 соат ҳам камлик қилади, учинчи бировларга эса, 5 соатнинг ўзи кифоя қилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади