ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Мақсадга етиш, мавқени ошириш йўлида ўзингизни у даражада зўриқтирманг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Имкониятларингиз ҳадя этганидан ортиғини ололмайсиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда иллюзияга асир бўлманг. Ҳаётга объектив назар билан боқинг. Шунда кўзланган даромадга эга бўласиз. Бугун ошқозон-ичак йўлларини профилактикадан ўтказиш ёқимли ва муваффақиятли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 сентябр куни эрталабданоқ ҳамкасблардан барча жабҳаларда ўзиб кетиш ниятида олдинга интиласиз. Адашмайсиз. Негаки, ишхонангизда фақат сизнинг мавқеингиз ошиши кутилмоқда. Яна мўмайгина мукофотга ҳам эга чиқишингиз мумкин. Тадбиркорлик, бизнес соҳасида фаолият юритувчилардан кимдир юқори даражаларга эришиш арафасида турибди. Фақат асабни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар сизга ишхонангизда бир дунё қувончли воқеаларни ваъда қилишмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, бугун кейинги вақтларда йиғилиб қолган даромадлардан шаҳарнинг олди автомобилини харид қилишингиз мумкин. Муҳаббатда юракка эрк берманг. У бўрон туришини истайди. Лекин бу бўронга ён берсангиз, борингиздан айиради. Вужудингизни вайрон қилиб кетади. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга асло хиёнат қилманг. Шунда муносабатларингиз янада мустаҳкамлана боради. Кечқурун яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 сентябрда киришимлироқ бўлишингиз тавсия этилади. Ишда ҳам, оилада ҳам шинавандаликка алоҳида эътибор берсангиз, фақат барака топасиз. Моддий аҳволингиз ҳеч кимникидан кам эмас. Лекин қалбан янада кўпроқ пул топиш ҳақида ўйлай бошлайсиз. У ҳолда интернетга кириб қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Шунда ниятларингиз вожиб бўлиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Биринчи навбатда шахсий ҳаётингиз ҳақида қайғуринг. Жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилаверманг. Суюкли инсонингиз сизга содиқ ва шундай бўлиб қолади. Ишхонангизда етакчилик учун кураш бошланиши кутилади. Шу курашда ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилмоқда. Ишонинг, бу сафар сизга ҳар тарафлама муваффақият келтиради. Кечқурун камроқ овқат ейишингиз талаб этилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 сентябр куни оилавий муаммолар сизни чарчатиши мумкин. Эҳ, улар тугармиди. Тугамасин ҳам. Сабаби, муаммо борми, демак, сиз яшашда давом этмоқдасиз. Бу, ахир, гўзал-ку! Агар кескин вазиятларда қандай йўл тутиш режасини тузиб олган бўлсангиз, янги бошлайдиган ишларингиз муваффақиятли якун топади. Эҳтиёт бўлинг, кимдандир грипп юқтириб олишингиз хавфи сезиляпти.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида мулк масаласида муаммолар кўндаланг бўлиши кутилади. Моддий аҳволингиз сезиларли даражада минусга қараб кета бошлаши мумкин. Зудлик билан тежамкорлик ҳақида ўйлаб кўрмасангиз бўлмайди. Оила қуришга улгурмаганлар кечки пайт романтика оғушида бўлишлари мумкин. Хоҳламасангиз, яқин инсонингиз билан кино ёки театрга тушинг. Ёки севимли китобларингиздан бирини мутолаа қилинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 сентябр куни жанжал, келишмовчилик ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Бунақанги вазиятлар сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин. Бадавлат, юқори лавозимли шахслар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Арзимас хато ҳам сизни кўп нарсалар, айниқса, мавқедан айириб қўйиши мумкин. Тадбиркор ва тижорат кишиларининг бугунги олди-сотдиси ва келишувлар муваффақиятли кечади. Ўзингиз яшаб турган маскандан узоқ ўлкаларга сафарни бошқа сафарга қолдира турганингиз маъқул.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кимдир бугун дўстлардан бири ёрдамида топилган ишга йўл олади. Истеъдодингизга сира шубҳа қилманг. Сиз ўзингизни янги жамоа олдида яхши томондан кўрсата оласиз. Шахсий ҳаётда тузилган ҳар бир режангиз хамирдан қил суғургандек амалга ошади. Куннинг иккинчи ярмида ёши ўтган ва хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 сентябрда фавқулодда ўйлаб топган лойиҳаларингиз мўмай даромад ҳадя этиши мумкин. Бундан ўзингиз ҳам ҳайратга тушишингиз аниқ. Иш жойингизда тарафкашлар жуда кам. Аммо бу кўзланган эзгу мақсадларга етишингизда тўсиқ бўла олмайди. Шахсий ҳаётингизда муҳим ҳодиса юз бериши мумкин. Аниқроғи, кечқурун хонадонингизда янги меҳмон дунёга келиши кутилмоқда. Умри билан берган бўлсин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун сизга мушкулотларсиз ширин ҳаёт ваъда қила олишмайди. Лекин оз бўлса-да, даромад келади. Фақат тежамкор бўлишни унутманг. Оиласизларни муҳаббатда омад айланиб ўтиши мумкин. Бироқ ўзингиз ҳам унга орзуманда эмассиз. Хаёлларингиз бошқа муаммолар билан банд. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Керагидан кўп овқатланиш организм учун зарарли эканини унутманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 сентябр куни оила қурмаганларнинг айримлари бировни чин кўнгилдан севиб қолишлари кутилмоқда. Аммо танлаганингизни ҳаддан зиёд идеалга айлантириб қўйишга ҳам шошилманг. Молиявий муваффақиятсизликларни айланиб ўтинг. Бироқ қонунни ҳам бузманг. Шунда даромад ҳам бўлади, кўнгил хотиржамлиги йўқолмайди. Кечқурун уйқуга ётишдан олдин пиёда сайр қилинг. Бу саломатлигингиз учун жуда фойдали.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади