Ҳар бир киши оила аталмиш муқаддас гўшани қурар экан, ёри билан бир умр бахтли ҳаёт кечиришни, шириндан-шакар фарзандларни улғайтириб, уларнинг яхши кунларини кўришни, ҳаёт сўқмоқларида жуфти билан бирга қадам ташлашни истайди. Ҳар бир оиланинг ўз бахт сирлари бор. Бахтли оиланинг сирлари нималарда намоён бўлади? Келинг, бу сирларни сиз билан ўртоқлашамиз.
Ўзаро ҳурмат бахтли оиланинг энг биринчи сирларидан бири. Ҳурмат бўлмаса, ҳақиқий муҳаббатни тасаввур этиш қийин, ўзаро ҳурматсиз эса оила бўлмайди.
Ишонч. Жуфтингизнинг ишончини йиллар давомида қозонишингиз керак, аммо уни бир дақиқада йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас.
Бир-бирини тушуниш. Аёл ва эркак турлича фикр юритади. Аммо биз инсонлармиз, шу боис ҳам бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилишимиз керак.
Тинглай олиш. Икки киши бир аравани тортар экан, албатта бир-бирининг сўзларига қулоқ тутишни ҳам ўрганмоғи лозим.
Дўст бўлинг. Севишганларнинг бир-бирига дўст бўлиши муҳим эмас. Аммо оилада жуфтлар, албатта, бир-бирига чин дўст бўла олиши керак.
Байрам уюштиринг. Бир хил ҳаёт тарзи севгига путур етказа бошлайди. Янги севишганлар сингари бир-бирингизга дил изҳори қилинг. Оилавий ҳаёт ташвишлари энг ўтли муҳаббатни ҳам шунчаки бир-бирига ўрганишга айлантириб қўяди. Имкони борича бир-бирингизга ҳадялар қилинг, биргаликда таом тайёрлаш ҳам ўртадаги ришталарни мустаҳкамлайди. Ҳатто энг мушкул вазиятда ҳам фантазиянгизни ишга солиб, муносабатларингизни сақлаб қолинг.
Эътибор. Аёл ҳам, эркак ҳам жуфтининг эътиборига муҳтожликни ҳис этади. Кимгадир кераклигингни ҳис этиш, оилада сени севимли ёринг интиқлик билан кутаётганини тасаввур этиш қалбга илиқлик бағишлайди. Ўз ишлари билан жуда машғул бўлган пайтда ҳам севишган жуфтлар бир-бирига эътибор қаратишга вақт ажрата олади.
Мажбур қилманг. Агар жуфтингиздан бирор нима кутаётган бўлсангиз, уни бу ишга мажбурламанг. Босим ўтказиш билан бирор натижага эришишингиз амримаҳол, шунингдек жуфтингиз сиз ҳақингизда ёмон фикрга бориб қолиши мумкин. Аксинча, у сиз истаётган ишни ўз ихтиёри билан бажармоғи керак.
Шахс сифатида ҳурмат қилинг. Оилада эр ва хотин бир-бирининг ўрнини тўлдириб турса-да, шахс сифатида ўз ўрни бўлмоғи лозим. Ана шунда бир-бирингизга қизиқиш йўқолмайди.
Ҳақоратламанг, ҳақоратланманг! Севгида бу жуда муҳим. Севги ҳаққи ҳақоратларга чидаш телбалик. Севги учун бирор нарсадан воз кечиш, қурбон қилиш мумкин. Аммо ҳақоратларга чидаш асло мумкинмас. Буни севги деб бўладими? Ўзингиз ҳам ҳақоратламанг. Агар ёнимизда бирга яшаётган, бир ҳаводан нафас олаётган кишини ҳақоратласак, бу ўз-ўзимизнинг устимиздан кулиш эмасми?
Кечириш ва кечирим сўрашни ўрганинг. Бир-бирингизга айб қўйманг. Кечира олиш ақллилик, кечирим сўрай олиш эса сизнинг кучли инсон эканингиздан дарак беради.
Суянч бўлинг. «Сиз менинг суянган тоғимсиз!» деган бир оғиз сўз ҳар қандай кишининг юрагини эритиб юборади.
Соғлом рашк қилишни ўрганинг. Ноўрин рашк ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Рашк қилиш ҳам санъат. Чиройли рашк муносабатларингизни мустаҳкамлайди, аммо керагидан ошиб кетса, оила жанг майдонига айланади.
Севинг! Бахтли оила қуриш учун бу муҳим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади