00:16 / 24.09.2018
7 216

Мунажжимлар башорати: 24 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 24 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун сизга тасаввурингизга ҳам сиғмас даражада қимматбаҳо лаҳзаларни ҳадя этишмоқчи. Катта-кичик ишларингиз баравар ўнгидан кела бошлаганда, буни ўзингиз ҳам чуқур ҳис эта бошлайсиз. Агар суюкли инсонингиз билан орангизда қоронғулик юзага келган бўлса, бугундан яраш онларини кутсангиз ярашади. Асосийси, хотиржамликка эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 сентябрда мундоқ олиб қараганда, ишларингиз яхшидек туюлади. Асабийлашмаяпсиз, ҳеч ким асабингизни бузмаяпти. Аммо моддий аҳволингиз ачинарли ҳолатда эканини дарров кўра қолмайсиз. Шахсий ҳаётда ҳам омад сиздан юз ўгиришга шайланган бўлиши мумкин. Бунга дангасалик сабабчи бўлиши тайин. Шунинг учун вужудингизда бор ғайратни бир нуқтага тўплаб, муаммоларни бартараф этишга астойдил киришинг. Оқимга қарши сузманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳаракат, уддабуронлик, кучли эмоция сизга ҳамроҳлик қилиши кутилмоқда. Омад ва даромад шундоқ йўлингизда турибди. Фақат орангизни қуюқ туман қоплаган. Туманни йўқ қилишингиз керак холос. Шахсий бизнесда муваффақиятсизликка учраган бўлсангиз, бадавлат танишларни ишга солиб бўлса ҳам бу муаммони ҳал қилинг. Муҳаббатда юқори чўққилар сари талпинишни бас қилинг. Ҳар ишнинг ўз вақт-соати бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 сентябр куни тафаккурнинг хоҳишига бўйин эгишингиз керак. Унинг жўшқин садосини бўғишга уринманг. Ўзингизга зиён қиласиз. Молиявий муаммолар кун давомида албатта ижобий ҳал бўлади. Бу ҳақда беҳуда қайғуриб асабни бузмасангиз ҳам бўлади. Сиз бугун нафақат мўмай даромад эгаси бўласиз, балки келажакда қилишингиз лозим бўлган ишлар учун ҳам аванс сифатида ҳақ оласиз. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувдан умид қилаверсинлар. Бугунги тун сизники!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун яқин ўтмишга ҳам, келажакка ҳам интилиб, талпинмасликни, фақат бугунги кун билан яшашингизни маслаҳат беради. Пул, иш, хурсандчилик, сокинлик, хотиржамлик кун давомида сизни таъқиб этиши кутилмоқда. Муҳаббатда ҳам ҳуда-беҳуда қайғуга ботавермаслигингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингизга путур етади, балки соғлиғингиздан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 сентябр куни тадбиркорлар бизнесни такомиллаштириш бобида янги лойиҳаларни яратишга ҳаракат қилишлари керак. Бу сизни ўйланишга, изланишга, асабийлашишга мажбур этиши мумкин. Аммо худди шундай лаҳзаларгина сизга омад калитини тутқаза олади. Молиявий масалада қаттиққўллик ва тежамкорлик зарур бўлади. Бугун сурункали хасталикка йўлиққанлар кўпроқ ўзлари учун қайғуришлари керак. Айниқса, тунда овқатланиш одатингиздан воз кеча олсангиз, ўзингизга яхши.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугунингиз анча оғир кечишини башорат қилган. Бироқ бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда эмас, муҳаббатда кўзга ташланади. Оилалилар жуфтининг етакчиликка бўлган ҳавасидан куя бошлайди. Агар шундай оғир лаҳзалардан ўта олсангиз, ошиғингиз олчи деяверинг. Бугун кашандалик, ичкилик балосидан воз кечиш хайрли ва мустаҳкам кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 сентябрда атрофингизга йиғилган кўнгли қоралар хавфидан сақланиш пайида бўлинг. Улар сизнинг соддадиллигингиздан ўз манфаати йўлида унумли фойдаланиб қолишни мўлжаллаган бўлиши мумкин. Ҳатто, ўзингизга яқин дўст тутинганлар билан мулоқотда ҳам вазиятни зийраклик билан баҳолашга ҳаракат қилинг. Кечқурун қон-қардошлар қуршовида қолиб, улар меҳри ва эътиборидан баҳра олишингиз кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун эрталабданоқ ўз истакларингизни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатида бўлинг. Улар сизда жудаям кўп. Баракасини берсин. Ишонинг, бугун эртаклардаги «олтин балиқ» фақат сизнинг амрингизга мунтазир. Уни маҳкам тутинг-у, ҳеч қачон қўйиб юборманг. Молиявий муаммоларни эски усулларга суянган ҳолда ҳам ижобий ҳал этсангиз бўлади. Кечки пайт хизмат сафарига жўнашингизга тўғри келиши мумкин. Бу сафар сизга моддий манфаат олиб келишини унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 сентябр куни ишхонангизда сиз кутган ёқимли лаҳзалар маълум муддат ортга чекиниши мумкин. Сиз ҳамкасблар ва раҳбарларга ҳақлигингизни исботлашга уриниб чарчайсиз. Фақат баҳслар ҳаддан ошмаслиги лозим. Агар имкон топилса, бундай лаҳзаларни четлаб ўтсангиз ҳам бўлади. Чунки бундай тактика аксар ҳолларда иш беради. Кечқурун велосипедингиз бўлса, албатта сайрга чиқинг. Ҳаётдаги ортиқча ноқулайликларга эътибор қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Сиз бугун фақат қаршингизда бор ишларни амалга оширинг. Янгиликлар ўйлаб топиш, ёки оғирроқ бўлса ҳам даромади кўп ишларга талпиниб овора бўлманг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар бўлғуси жуфтига эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари керак. Кечқурун спортнинг ҳеч қайси тури билан шуғулланманг. Жисмоний зўриқишлар организмингизни толиқтириб қўйиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 сентябрда иш жойингизда ўта талабчан ходимга айланасиз. Аммо бу ҳамкасбларнинг айримларига ёқиб тушмаслиги тайин. Моддий аҳволингизни яхшилашда кун давомида қондошлардан бири кўмаклашиб юборади. Агар ёқимли харидлар қилишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ишни кечқурун амалга оширинг. Баҳонада кўпроқ пиёда йўл босасиз. Саломатлик мустаҳкамланади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 24 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?