13:13 / 24.09.2018
6 485

Тирикларга йиғлаш: «Дўстим ўлиб бўлибди лек, тириклик чоғидаёқ»

Тирикларга йиғлаш: «Дўстим ўлиб бўлибди лек, тириклик чоғидаёқ»

Бир инсоннинг бу дунёдан кетганда волидаси,
Асло кўз ёш тўкмабди у – қотганмикан дийдаси?

Лекин дўсти ароқ ичса, йиғлармиш уввос солиб,
Дўстига кўп йиғи қилмиш, ўлган онаси қолиб.

Одамлар ҳам айтар эмиш: “Бу бир аҳмоқ ё мажнун,
Ўлганга ҳеч йиғламас-у, тирикка йиғлар нечун?

Сенда номус борми ўзи, шуми оқибат, ҳайҳот,
Онанг ўлди, лекин дўстинг мана – ҳаёт”.

“Биродарлар, билсангизди онамнинг ҳаётини,
Бахт келганда шукрини-ю, дард келса саботини.

Ҳар қадамда билар эди ўзлигин ожиз банда,
Шул сабабдан ибодатни қиларди, қилмай канда.

Иншааллоҳ, обод бўлса онамнинг охирати,
Бундай буюк неъмат учун йўқ йиғининг ҳожати.

Дўстим ўлиб бўлибди лек, тириклик чоғидаёқ,
Иймон кетар бу ҳолатга йиғламайин мен қандоқ?!”

Ҳа, азизлар, замонимас ўлганларга йиғлашнинг,
Тирилмайди, фойдаси йўқ юрак бағир тиғлашнинг.

Асли, йиғлаш лозим бўлди тирик виждонсизларга,
Ҳам уларга, ҳам сизларга, ҳамда биз “азизлар”га!
Ёлқин МУҚИМОВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тирикларга йиғлаш: «Дўстим ўлиб бўлибди лек, тириклик чоғидаёқ»