
Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих муҳрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
- Ҳаётингиз торайиб, яшашингиз қийинлашиб боряптими? Инсонларга ёрдам беринг. Аллоҳ хоҳласа, натижасини кўрасиз!
- Юзсизлик, ахлоқсизлик ёйилган сари одоб эътиборни жалб қиладиган бўлиб боради.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Онасини уйига олиб келган ўғилнинг жавоби:
– Онанг сизларнинг уйингизда яшаяптиларми?
– Йўқ, биз онамникида яшаяпмиз.
- Аллоҳ таоло Ўзига қурбат ҳосил қилаётган ва Ўз ҳузурида мартабаси юксалаётган бандаларига кўп синовларни юборади. Зеро, тоғларга ҳам қор-ёмғир кўп ёғади.
- Сиз ҳозир яшаётган ҳаётни орзу қиладиганлар бор. Шунинг учун қаноатли бўлинг ва шукр қилинг!
- Икки нарса ҳаётга бўлган қарашингизни ўзгартиради:
1- Беморлик.
2- Мусофирлик.
Жуброн Халил Жуброн
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар